Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
Шоличилик соҳасини ривожлантириш бўйича амалий тадқиқотлар, инновацион ишлар олиб бориш | |||||
1. | Хоразм вилоятида шоличиликни ривожлантириш, унинг селекцияси, уруғчилиги ва шоли етиштириш агротехнологияларини такомиллаштиришга доир долзарб муаммолар бўйича республикада ўтказиладиган амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар танловида иштирок этиш. | 2019 ― 2021 йилларда шоличиликдаги устувор илмий йўналишларни аниқлаш. Амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар тайёрлаш. Илмий тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш. | 2019 ― 2021 йиллар | Давлат илмий дастурларига ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари | Фанлар академияси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
2. | Шоличилик соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқотларнинг жаҳон андозалари асосида ўтказилишини таъминлаш чораларини кўриш. | 1. Шоличилик соҳасида етакчи хорижий давлатларнинг илмий муассасаларида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар тенденциялари ва натижаларини таҳлил қилиш ҳамда таҳлил натижалари бўйича филиал илмий-тадқиқот мавзулари ва йўналишларини янгилаб ва такомиллаштириб бориш. 2. Соҳа бўйича етук хорижий мутахассислар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, видео-конференциялар ташкил этиш. | 2019 ― 2021 йиллар | Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар | Фанлар академияси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази |
3. | Хоразм вилоятининг тупроқ ва иқлим шароитларига мос шўрга чидамли шоли навларини яратиш, хорижий давлатлардан келтириладиган шоли навларини иқлимлаштириш, ресурстежамкор юқори самарали шоли етиштириш агротехнологияларини яратиш, шоли экинида учрайдиган бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича илмий-тадқиқот ва инновацион изланишларини олиб бориш. | Шолининг янги навларини яратиш, хорижий давлатлардан келтириладиган навларини ўрганиш, иқлимлаштириш, танлаш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижалари юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. Ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларида шолидан юқори ҳосил олишнинг агротехнологиясини ва касалликларга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва инновацион изланишларини натижалари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. | 2019-2020 йиллар | Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар | Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, |
II. Шоличилик соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш | |||||
4. | Вилоятдаги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил-изланувчилари ҳамда магистрларини шоличилик соҳаси бўйича амалий ва инновация лойиҳаларини бажарилишига жалб этиш. | Илмий ҳисоботлар. Ҳамкор ижодий гуруҳларини шакллантириш, уларни илмий ва инновация лойиҳалари танловларида иштирок этишини таъминлаш. Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда лаборатория базаларидан самарали фойдаланиш учун барча шароитларни яратиб бериш. | 2019 йил | Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси |
5. | Шоличилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар марказларидан олимларни жалб этиш, етакчи илмий-тадқиқот институт ва марказларида кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш. | Ҳамкорлик шартномалари. Соҳа йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. Ҳар йили етакчи хорижий илмий муассасаларда кадрлар малакасини ошириш учун қисқа ва узоқ муддатли стажировкалар ташкил этиш, уларни халқаро анжуманлар ва семинарларга юбориш. Шоличилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар марказларидан олимларни жалб этиш орқали кадрлар малакасини ошириш учун фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари учун ўқув дарслари, семинарлар ва тренинглар ташкил этиш. | 2019-2020 йиллар | Халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари | Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, |
III. Филиалнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш | |||||
6. | Шоличилик соҳасининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда маҳаллий ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш. | Маҳаллий ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш. | 2019 йил | Инвестиция маблағлари | Инвестициялар Фанлар академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги |
7. | Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Хоразм филиалида тайёрланадиган шоли ва дуккакли экинларни уруғларини сақлаш, саралаш ва меъёрларга келтириш мақсадида донни сақлаш ва саралаш мажмуасини қуриш ва янги самарали технологияларни ўрнатиш. | Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Хоразм филиалида сиғими 250 тонна бўлган донни сақлаш омборхоналари қуриш, 1 та қуритиш ва 2 та донни саралаш ускунасини сотиб олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда шартномалар тузиш. | 2019 йил | Хўжалик шартномаларидан тушган маблағлар ҳисобига | Фанлар академияси, |
IV. Филиал ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш | |||||
8. | Шоличилик соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда ёш олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини амалга ошириш. | Кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш мақсадида мутахассисларни белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлаш. | 2019 ― 2021 йиллар | Банк кредитлари | Хоразм вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси |
9. | Филиалнинг илмий ходимларига устама ҳақ белгилаш. | Филиалда илмий салоҳиятни ошириш юзасидан амалдаги қонунчилик асосида илмий ходимларга устама ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш. | 2019 ― 2021 йиллар | Давлат бюджети ва хўжалик шартномаларидан тушган маблағлар | Фанлар академияси, Молия вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.04.2019 йилдаги 327-сон
Кучга кириш санаси
18.04.2019
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Шоличилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини янада кенгайтириш, шолининг янги рақобатбардош, шунингдек, Хоразм воҳасининг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил навларини яратиш ва етиштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлигининг Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба станцияси негизида Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалини (кейинги ўринларда филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос, юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, гуручининг юқори сифат кўрсаткичлари бўйича ажралиб турувчи шоли навлари ва дурагайларини яратиш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш;
янги ва истиқболли шоли навларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, уруғчиликнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
шоли етиштиришда замонавий ресурстежамкор ва сув тежовчи технологияларни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш;
чет эл илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда ҳосилдорликни ошириш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
шоли экинидаги касаллик ва зараркунандаларга қарши курашда атроф-муҳитнинг экологик мувозанатига таъсир этмайдиган усулларни ишлаб чиқиш;
шоли экинини етиштиришдаги асосий агротехник тадбирларни инновацион технологиялар асосида механизациялашни жорий этиш;
соҳанинг етакчи хорижий илмий муассасалари билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, шоличиликни ривожлантириш муаммоларига бағишланган лойиҳа ва инвестицияларни жалб қилиш, тажриба алмашиш, конференциялар, симпозиумлар ва семинарлар ўтказиш;
юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириш ва такомиллаштириш.
3. Белгилансинки, филиал илмий муассаса шаклидаги юридик шахс бўлиб, у Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба станциясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2019 ― 2021 йилларда Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Хоразм филиалини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директорига, зарур ҳолларда, филиал тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 274-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/274/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Шоличилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда бир ой муддатда филиалнинг уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда филиалга:
Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Шоликор қишлоғи, «Чинобод» муқобил машина трактор парки ҳудудидаги 1800 м2 бўш турган ер майдонини — бино ва иншоотлар қуриш учун;
Хоразм вилояти, Гурлан туманидаги 82 гектар суғориладиган ер майдонларини — доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида илмий-тадқиқот ишлари учун ажратилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Хоразм вилояти ҳокими Ф.Ў. Эрманов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)