LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли «Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом»ни амалга киритиш ҳақида» 1994 йил 23 декабрдаги Фармонини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришларининг тартиби тўғрисида» 1994 йил 17 мартдаги 141-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низом ва дипломатик паспорт бериладиган шахслар рўйхати 2, 3-иловаларга мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ўзларининг йўриқнома ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий, жамоат ишлари бўйича, доимий яшашга, сайёҳлар сифатида, ўқишга, ишга, даволанишга, хизмат сафарига чет элга эркин бориш ҳуқуқига эгадирлар.
2. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бориш учун чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш талаб қилинмайдиган МДҲга аъзо бўлган мамлакатлардан бошқа хорижий мамлакатларга боришларига жорий қилинади.
3. Чет элга бориш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомга мувофиқ ички ишлар органлари томонидан берилади.
4. Дипломатик паспортлар билан чет элга бориш Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмийлаштирилади.
5. Хорижий хизмат сафарларини ташкил этиш ва улардан самарали фойдаланилиши учун масъулият хизмат сафарларига юборувчи ташкилотларнинг ва хизмат сафарига юбориш ҳақида қарор қабул қилган органларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Чет элга бормоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари белгиланган шаклдаги анкета-аризани тўлдирган ва Ўзбекистон Республикаси паспортини тақдим этган ҳолда яшаш жойлари бўйича ички ишлар органларига мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ички ишлар органлари фуқароларнинг анкета-аризасини 15 кунлик муддатда кўриб чиқадилар ва унинг паспортига икки йил муддатга чет элга бориш учун амал қиладиган тегишли белги қўядилар. Фуқаролар кўрсатилган муддат давомида боришни расмийлаштириш учун ички ишлар органларига мурожаат қилмасдан бир неча марта чет элга боришлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти мавжуд бўлмаган тақдирда паспорт бериш ва чет элга боришни расмийлаштириш муддати 15 кундан ошмаслиги керак.
Доимий яшаш учун чет элга кетаётган шахслар учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати зарурат бўлганда 30 суткагача узайтирилиши мумкин.
Чет элга борувчи фуқаролар хорижий давлатнинг визасини олиш учун тегишли давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига мурожаат қиладилар.
3. Анкета-аризалар 18 ёшга тўлган фуқаролар томонидан берилади. 18 ёшга тўлмаган болалар чет элга боришлари чоғида уларнинг қонуний вакилларининг илтимосномалари берилади.
14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар доимий яшашга кетаётган ҳолларда кетаётганларнинг розилигини тасдиқловчи нотариусда тасдиқланган ҳужжатлар тақдим этилиши зарурдир.
Доимий яшаш учун кетилаётганда ота-она, эр-хотинларнинг розилигини тасдиқловчи нотариус томонидан тасдиқланган ҳужжатлар — улар вафот этган бўлсалар — вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси тақдим этилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Хусусий контракт бўйича чет элга ишлаш учун боришни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишув бўйича амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
5. Чет элга бораётган ҳамда давлат сири бўлган маълумотлардан воқиф бўлган шахслар анкета-ариза билан биргаликда иш жойи бўйича ташкилот раҳбарларининг воқифлик даражаси тўғрисидаги хулосасини тақдим этадилар.
Фуқароларнинг чет элга боришларини расмийлаштирувчи ички ишлар органлари бунда давлат сирларига бевосита дахлдор бўлган ташкилотлар рўйхатига амал қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) агар шахс давлат сири ҳисобланган маълумотлардан воқиф бўлса ёки унинг чет элга боришига монелик қилувчи бошқа шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса — бу ҳолатларнинг амал қилиши тугагунга қадар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) агар шахс суднинг ҳукми билан алоҳида хавфли рецидивист деб тан олинган ёки милициянинг маъмурий назорати остида бўлса —судланганлик бекор қилинмагун(олиб ташланмагун)га қадар ёки назорат қилиш тўхтатилгунгача;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) агар шахс унга суд томонидан юклатилган мажбуриятларни ижро этишдан бўйин товлаётган бўлса — мажбуриятларни ижро этмагунга қадар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) агар шахс чақириқ участкасида рўйхатга олинган ва ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлса — ҳақиқий муддатли хизматни ўтагунга қадар ёки қонунга мувофиқ ундан озод қилингунга қадар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Тартибнинг III бўлимида назарда тутилган асослар бўйича чет элга боришга рухсат беришнинг рад этилиши, жавоб беришнинг белгиланган муддатдан ортиқча кечиктирилиши устидан фуқаро юқори органга шикоят қилиши мумкин, бу орган бир ойдан кўп бўлмаган муддатда жавоб бериши керак, фуқаро унинг қароридан норози бўлганда судга шикоят қилиши мумкин. Мазкур Тартибнинг III бўлими «б» ва «ж» бандларида кўрсатилган сабаблар бўйича чет элга бориш ҳуқуқини чеклаш устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспорти Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқилганда, у ерда бўлинганда ва вақтинча яшаб турилганда Ўзбекистон Республикаси фуқаросилигини, унинг эгасининг шахсини ва мақомини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
2. Дипломатик паспорт рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган мансабдор шахсларга, шунингдек, чет элга доимий иш жойига кетаётган дипломатик паспортга эга бўлган шахсларнинг эрлари (хотинлари)га ва уларнинг қарамоғида бўлган болаларга берилади.
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспорти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилади.
Дипломатик паспортни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан хорижий давлатларнинг барча ваколатли органларидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспортини кўрсатувчиларни эркин ва тўсиқсиз ўтказиб юборишлари ва зарур бўлган холларда уларга ҳар қандай ёрдамни беришлари ва ҳимоя қилишлари тўғрисида илтимос қилади.
5. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспорти Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароси учун ягона бўлган намунадаги ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланади.
6. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспортига қуйидаги маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида киритилади:
7. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспортидаги ёзувлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси томонидан амалга оширилади.
9. Дипломатик паспорт чет элда йўқотиб қўйилган тақдирда паспорт эгаси ўзи турган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига, паспорт республика ҳудудида йўқотиб қўйилганда эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тезлик билан бу ҳақда хабар беришга мажбурдир.
Йўқотиб қўйилган паспорт ўрнига янги дипломатик паспорт Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибда берилади.
10. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспорти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қуйидаги ҳолларда алмаштирилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспортини алмаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
13. Дипломатик паспортнинг бланклари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Улар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг талабномасига кўра тайёрланади.
Дипломатик паспортларни ҳисобга олиш, сақлаш, йўқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
14. Дипломатик паспорт республикадан ташқарига чиқиб кетиш чоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг ўрнига берилади.
Фуқаролар чет эл сафарларидан қайтиб келганларида дипломатик паспортлар бир ҳафта муддатда паспортларни сақлаш ва белгиланган тартибда фойдаланиш жавобгарлиги юкланадиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига алмаштириб берилиши керак.
15. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган рўйхатга киритилган мансабдор шахс иш жойини ўзгартирган ва унинг янги лавозими ушбу рўйхатга киритилмай қолган ҳолларда, мазкур шахс дипломатик паспортдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотади.
17. Мазкур Низом қоидаларини бузиш Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспортидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Дипломатик паспортдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳал этилади.
18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси фуқароси дипломатик паспортининг намуналарини халқаро ҳамжамиятга тақдим этишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг Ишлар Бошқарувчиси, унинг ўринбосарлари, бош консультантлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси вазирлари, давлат қўмиталари, миллий корпорацияларининг раислари, уларнинг биринчи ўринбосарлари ҳамда хизмат мақомига кўра уларга тенглаштирилган мансабдор шахслар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Халқаро ташкилотлардаги дипломатик лавозимга тенглаштириладиган лавозимларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси ваколатхоналарининг ходимлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг савдо вакиллари, Ўзбекистон Республикаси савдо ваколатхоналарининг маслаҳатчилари ва атташелари
Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Олий Мажлисининг Раиси ёки Бош вазири бошчилик қиладиган расмий давлат ва ҳукумат делегацияларининг аъзолари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Чет элга борувчи мансабдор шахслар | Сафарга йўллаш тўғрисидаги қарорни қабул қилувчи мансабдор шахс ёки инстанция |
1 | 2 | 3 |
1. | Бош вазир, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари ва Президент Аппарати Ишлар Бошқарувчиси ва бош консультанти Бош вазирнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокими | Ўзбекистон Республикасининг Президенти |
2. | Вазирлар, давлат қўмиталари, идоралари ва давлат ҳамда хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари | Ўзбекистон Республикасининг Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири |
3. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, уларнинг ўринбосарлари, парламент делегациялари таркибидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси халқ депутатлари | Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси (тегишли равишда) |
4. | Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг маъсул ходимлари | Ўзбекистон Республикасининг Президенти билан келишган ҳолда Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқарувчиси |
5. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Аппаратининг масъул ходимлари | Олий Мажлис Раиси (Қорақалпоғистон Республикасида тегишли равишда) |
6. | Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аппаратининг масъул ходимлари | Бош вазир билан келишилган ҳолда Бош вазирнинг тегишли ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси |
7. | Вазирларнинг ўринбосарлари, давлат қўмиталари, идоралар ва давлат ҳамда хўжалик бошқаруви бошқа органлари раҳбарларининг ўринбосарлари | Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари билан келишилган ҳолда вазирликлар, идоралар, муассасалар раҳбарлари |
8. | Вилоятлар ҳокимликларининг ўринбосарлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари | Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари |
9. | Шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари ва Тошкент шаҳар туманларининг ҳокимлари | Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
10. | Вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, бу тузилмалар аппаратлари ходимлари (шу жумладан вилоятлар ҳокимликлари), шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг ўринбосарлари | Вилоятлар ҳокимлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
11. | Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутатлари, Тошкент шаҳар туманлари ҳокимлари ўринбосарлари, ҳокимликлар аппаратининг ходимлари | Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.