Аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг норма ва қоидаларини мамлакатимиз фуқаролари томонидан чуқур ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 30 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қайта нашр қилиш бўйича комиссия тўғрисида»ги 1069-III/КҚ-231-III-сонли Қўшма қарорининг 4-бандидаги «фақат Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ушбу Қўшма қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С. Отамуратов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С. Артикова зиммаларига юклатилсин.