Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминлайдиган янги замонавий қувватларни ўз вақтида ишга тушириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойихаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сон қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2019 йил декабрда ишга туширилиши назарда тутилган, умумий қиймати 49,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган ««Газлинефтгазқазибчиқариш» МЧЖнинг «Учқир» олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.