Босқич

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Олий таълим муассасалари

Олий таълим муассасалари томонидан тўлов-контракт (шу жумладан, оширилган тўлов-контракт) шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг мазкур маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларида акс эттириладиган йил бошига қолдиқ қисмининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар тўланади.

ҳар йили 1 апрелига қадар

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Жамғармани бошқариш кенгаши тузилади ва унинг шахсий таркиби тасдиқланади.

ҳар йили

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилиб тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган муддатларда

4-босқич

Жамғармани бошқариш кенгаши

1 Жамғармадан маблағ ажратиш масалалари Жамғармани бошқариш кенгаши мажлисида муҳокама этилади, маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

2. Кенгаш қарорлари кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилади.

заруриятга кўра (ҳар чоракда камида бир марта)

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати йиғилишида тасдиқланади.

ҳар йили 15 мартга қадар

1. 5-банднинг иккинчи хатбошиси куйидаги таҳрирда баён этилсин: