20.02.2019 йилдаги ПҚ-4199-сон

Т/р

Чора-тадбирларнинг номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Тайёргарлик ишлари

1.

Тошкент, Нукус ва Хива шаҳарларида Президент мактабларини (кейинги ўринларда — Президент мактаблари) қуриш ва замонавий ускуналар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, уларни ўқув адабиёти, методик қўлланма ва бошқа воситалар билан таъминлаш бўйича пудратчи ташкилотларни аниқлаш.

Президент мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича комиссия қарори

2019 йил
1 апрелгача

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев),
манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

2.

Президент мактабларини қуриш ва замонавий ускуналар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, уларни ўқув адабиёти, методик қўлланма ва бошқа воситалар билан таъминлаш бўйича ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

лойиҳаларни амалга ошириш давомида

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С. Умурзоқов)

3.

Президент мактаблари уставларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни таъминлаш.

Устав

2019 йил
1 сентябргача

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

II. Ўқув-тарбия жараёнини ташкиллаштириш

4.

Халқаро стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда Президент мактабларининг ўқув режа ва дастурларини тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

15 августгача

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбоев)

5.

Президент мактабларининг ўқув-тарбия жараёнига «STEAM–таълими» дастурини (Science — табиий фанлар, Тechnology — технология, Engineering — техник ижодкорлик, Аrt — санъат, Мathematics — математика) жорий қилиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил
март — август

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

6.

Президент мактаблари битирувчиларга томонидан халқаро даражадаги тегишли дастур дипломларини (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) тақдим этиш механизмларини жорий қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил давомида

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбоев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

7.

Президент мактабларини жиҳозлаш учун керакли ўқув-методик адабиётлар ва илмий нашрлар рўйхатини аниқлаш ва уларни харид қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил
1 июлгача

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар

агентлиги (К. Алламжонов),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

8.

Президент мактабларида ўқув жараёнини ташкил этиш учун хорижий юқори малакали мутахассисларни танлаб олиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил
15 июнгача

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Ш. Кудбиев),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

III. Ўқувчиларни танлаб олиш ва қабул қилиш

9.

Президент мактабларига ўқувчиларни саралаш бошланиши ва тартиби, ўқувчилар учун яратилаётган имкониятлар ва бошқа афзалликлар ҳақида маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил апрель-май

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

МТРК (А. Ходжаев), ЎзА (А. Кўчимов)

10.

Номзодлар ҳужжатларини, шу жумладан электрон шаклда қабул қилишни ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил
июнь-июль

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
ЛБМА (Д. Ли)

11.

Кириш имтиҳонларини ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил
10 августгача

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

12.

Президент мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш.

Буйруқ

2019 йил
20 августгача

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

IV. Моддий-техник базани шакллантириш

13.

Президент мактабларини замонавий ускуналар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, уларни ўқув адабиёти, методик қўлланма ва бошқа воситалар билан таъминлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил
15 августгача

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

14.

Президент мактабларини ишга тушириш ва ўқув жараёнини бошлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил

20 августгача

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (К. Сариев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқходжаев)

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси

А.А. Абдувахитов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Комиссия раиси ўринбосари

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири

Э.М. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Ш.Х. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

А.Х. Тўхтаев

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

А.Х. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

У.У. Шарифходжаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шуъба мудири

Р.О. Каримжонов

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Инновация, технология ва стратегия маркази» ДУК директори, Комиссия котиби