Давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, давлат захирасининг дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Dori-Darmon» акциядорлик компаниясини бошқариш самарадорлигини ва «O’zmedimpeks» давлат унитар корхонасининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 октябрдаги 849-сон қарорининг 1 ― 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси cоғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига юклансин.