7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига «хуфиёна иқтисодиёт» шаклланиши ҳолатларини аниқлаш, яширин ишлаб чиқариш, контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш фаолиятига чек қўйиш функциялари юкланган.

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

1.

Қуйидагиларни назарда тутувчи интеллектуал мулк соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Интернетнинг кундалик ҳаётдаги тобора ошиб бораётган ролини инобатга олган ҳолда товар белгилари «оммабоплиги»нинг аниқ мезонларини белгилаш;

интеллектуал мулк объектларини (товар белгиси, саноат намунаси ва бошқалар) ноҳалол рўйхатдан ўтказиш тушунчаларини мустаҳкамлаб қўйиш;

товар белгисидан фойдаланишнинг аниқ ҳолатларини унинг мақсадли қўлланилишини назарда тутган ҳолда белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2019 йил июнь

Адлия вазирлиги (Давлетов), вазирлик ва идоралар

2.

Миллий қонунчиликка интеллектуал мулк соҳасида умумэътироф этилган халқаро стандартларни, шу жумладан Халқаро савдо ташкилотининг Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо жиҳатлари бўйича битими талабларини инобатга олган ҳолда имплементация қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов), вазирлик ва идоралар

3.

Интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш ҳуқуқини адлия органларига тақдим этган ҳолда, интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2019 йил июнь

Адлия вазирлиги (Давлетов), Олий суд (Камилов), Бош прокуратура (Таджиев), ДБҚ (Азимов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), ИИВ (Бобожонов)

4.

Интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2019 йил июнь

Адлия вазирлиги (Давлетов), Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Рахимов), Олий суд (Камилов), ДБҚ (Азимов)

5.

Патент вакиллари институтини, шу жумладан:

патент вакиллари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш тизимини;

патент вакилларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини;

Интеллектуал мулк агентлигининг расмий веб-сайтида патент вакилларини аттестациядан ўтказиш жараёнини реал вақт режимида аудио ва видеотрансляция қилиш амалиётини жорий этиш орқали патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларини;

илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида адвокатларга патент вакиллари сифатида фаолият юритиш ҳуқуқини бериш орқали такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил август

Адлия вазирлиги (Давлетов)

6.

Интеллектуал мулк соҳасидаги интеграция жараёнини инобатга олган ҳолда, амалдаги патент божлари ставкаларини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан 2020 йил 1 январдан бошлаб патент божлари ва тўловлар ставкаларини, шунингдек норезидентлардан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва саноат намунасига ҳуқуқий муҳофаза тақдим этиш учун ундириладиган индивидуал божлар ставкаларини босқичма босқич камайтиришни назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил апрель

Адлия вазирлиги (Давлетов), Молия вазирлиги (Хайдаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), вазирлик ва идоралар

II. Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг институционал асосларини такомиллаштириш

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини, шу жумладан Агентлик тузилмасини тасдиқлаш, унинг ходимларига адлия органлари ва муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари, мартаба даражалари ва бошқа рағбатлантирувчи устамалар татбиқ этилишини назарда тутган ҳолда киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2019 йил апрель

Адлия вазирлиги (Давлетов), Молия вазирлиги (Хайдаров)

8.

Апелляция кенгашини ташкил этиш, апелляцияларни кўриб чиқишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, қарор қабул қилишда тор идоравий манфаатлар устунлигининг олдини олишни назарда тутувчи Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомнинг янгиланган лойиҳасини киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил апрель

Адлия вазирлиги (Давлетов), вазирлик ва идоралар

9.

Тошкент давлат юридик университетида интеллектуал мулк кафедраси фаолиятини ташкил этиш.

Адлия вазирининг буйруғи

2019 йил март

Адлия вазирлиги (Давлетов), ТДЮУ (Каньязов)

10.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди қошида Патент судини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиб, асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий ҳужжат

2019 йил март

Адлия вазирлиги (Давлетов), Олий суд (Камилов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)

11.

Ўзбекистон Республикасининг Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасига, шунингдек мамлакатда инвестицион муҳитнинг яхшиланишига кўмаклашувчи интеллектуал мулк соҳасидаги бошқа халқаро шартномаларга қўшилиши масаласини илгари суриш.

Ахборот-таҳлилий ҳужжат

2019 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Давлетов), ТИВ (Камилов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Маданият вазирлиги (Сайфуллаев), МТРК (Хаджаев)

III. Техник ва ўқув-методик базани такомиллаштириш, шунингдек интеллектуал мулк соҳасидаги ютуқларни амалий рўёбга чиқариш.

12.

Интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув режалар ва дастурларни, ўқув-услубий материал ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов), ТДЮУ (Каньязов)

13.

Қуйидагиларни таъминловчи интеллектуал мулк объектларининг ягона ва доимий янгиланиб борадиган интеграциялашган маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш:

ҳуқуқий ҳимоя олган ва ундан маҳрум бўлган интеллектуал мулк объектларини реал вақт режимида кузатиб бориш;

ҳуқуқий ҳимоя олган ва ундан маҳрум бўлган интеллектуал мулк объектларини автоматик равишда тегишлича Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритиш ва чиқариш;

интеллектуал мулк ҳуқуқи бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва олдини олишда манфаатдор давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил июнь

Адлия вазирлиги (Давлетов), ЛБМА (Ли), ДБҚ (Азимов), ДСҚ (Мусаев), Иқтисодий жиноятлар билан курашиш департаменти (Рахимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

IV. Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) билан ҳамкорликни янада кенгайтириш

14.

«Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми доирасида интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг долзарб тенденцияларини муҳокама қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил апрель

Адлия вазирлиги (Давлетов), ТИВ (Камилов), «Тараққиёт стратегияси» маркази (Туляков)

15.

Халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ЖИМТнинг техник қўлланмалари ва илмий китобларини таржима қилиш ва мослаштириш бўйича ЖИМТнинг техник кўмагини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

тасдиқланган графикка мувофиқ

Адлия вазирлиги (Давлетов), ТИВ (Камилов), ТДЮУ (Каньязов)

16.

Интеллектуал мулк, шу жумладан унинг ҳуқуқий ҳимояси соҳасидаги миллий мутахассисларни ЖИМТнинг штаб-квартирасига стажировкага юбориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

тасдиқланган графикка мувофиқ

Адлия вазирлиги (Давлетов), ДБҚ (Азимов), ТИВ (Камилов) ТДЮУ (Каньязов)

17.

Жамиятда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуққа нисбатан ҳурмат билан қараш маданиятини шакллантиришга қаратилган тарғибот чоралари ва ишларини ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар режаси

тасдиқланган графикка мувофиқ

Адлия вазирлиги (Давлетов), Инновация вазирлиги(Абдурахмонов), МТРК (Хаджаев)