Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3279-сон қарорига мувофиқ ҳамда қишлоқ хўжалигида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, илмий ва инновацион фаолиятга тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этишни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги ва ўсимлик маҳсулотлари етиштиришнинг илмий асосланган самарали усулларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
ўн беш кун муддатда ушбу қарорнинг 3-бандида назарда тутилган шартлар асосида белгиланган тартибда объект бўйича хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилишини;
хусусий шерик томонидан ушбу қарорнинг 3-бандида назарда тутилган мажбуриятларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши мониторингини таъминласин.