Чора-тадбирлар номи | Ижро этиш муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар | |
I. Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | ||||
1. | Театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимлари, театр ва мусиқа санъати ижодий кадрларини тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларини узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик рағбатлантириш тартибини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2019 йил | - | Маданият вазирлиги, |
2. | Ўзбекистон давлат филармонияси расмий веб-сайтини яратиш, мусиқа ва рақс санъатининг ривожланиши тарихи, унинг йўналишлари, афишалар, концерт дастурлари, мусиқа ва рақс жамоалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда акс эттириб бориш. Шунингдек, веб-сайтдаги маълумотларни доимий янгилаб бориш, чипталарнинг онлайн буюртма бериш ва харид қилиш тизими ва чипталар ҳисобини юритишнинг электрон дастурини яратиш. | 2019 йил | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, Ўзбекистон давлат филармониясининг ўз маблағлари | Маданият вазирлиги, |
3. | Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбарлари ва ижодий ходимларининг малака тоифалари ва лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2019 йил | - | Маданият вазирлиги, |
4. | Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларининг намунавий штат жадвалларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2019 йил | - | Маданият вазирлиги, |
5. | Ўзбекистон давлат филармонияси ва ҳудудий бўлинмаларнинг ижодий жамоаларни мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш меъёрларини ва уларнинг давлат стандартларини ишлаб чиқиш. | 2019 йил | - | Маданият вазирлиги, |
II. Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш | ||||
6. | Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш учун бўш турган биноларни ажратиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш. | 2019 йил | Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари, Ўзбекистон давлат филармониясининг ўз маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, |
7. | Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва жиҳозлаш (мусиқа асбоблари, товуш-чироқли аппаратура, саҳна кийим-кечаклари, мебель, компьютер техникаси ва бошқалар). | 2019 йил | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари | Маданият вазирлиги, |
8. | «Туркистон» санъат саройига туташ ҳудудда замонавий техник воситаларидан кенг фойдаланилган ҳолда реклама лавҳалари, панно ва баннерлар ўрнатиш. | доимий | Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси |
9. | Ўзбекистон давлат филармонияси томонидан ташкил этиладиган концерт томошаларига аҳолини жалб этиш мақсадида концерт дастурлари намойишини икки ҳафта олдин қуйидагилар орқали кенг ёритиш: Интернет веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали зарур маълумотларни (концерт томошаларининг режиссёри, хонандалари, репертуари, концерт томошаларга кириш нархлари ва бошқа маълумотларни) жойлаштириш; Вилоят ва шаҳар (туман)ларнинг марказий кўчаларида реклама баннерларини жойлаштириш. | доимий | Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, |
10. | Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «Дўстлик клуби»ни ташкил этиш, бунда ташкил этиладиган клуб доирасида беш йиллик аниқ чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. | 2019 йил | Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, |
11. | Ўзбекистон давлат филармонияси таркибида саҳна либослари, машғулот либослари ва махсус анжомлар, жиҳозлар (аёллар тақинчоқлари, махсус рақс пойабзаллари) тайёрлайдиган цех фаолиятини йўлга қўйиш. | 2019 йил | Бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари тушумлар, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон давлат филармониясининг ўз маблағлари | Маданият вазирлиги, |
III. Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги ижодий жамоалар фаолиятини такомиллаштириш | ||||
12. | Ўзбек миллий мумтоз ва рақс санъатини ҳамда классик санъатни аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси таркибида фаолият юритаётган жамоалар ҳар ойда | доимий | Бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, |
13. | Ҳудудлардаги мусиқий аудиторияни мақсадли кенгайтириш ҳамда аҳолининг мусиқий эстетик талабини шакллантириш ва қондириш йўлида ҳар бир жамоа томонидан юқори бадиий савиядаги турли жанрлардаги йилига камида 4 та янги репертуарни яратиш. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш: жамоаларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; узоқ муддатли репертуар сиёсатини шакллантириш; ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | доимий | Бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, |
14. | Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги бадиий жамоаларини янги мусиқа асарлари, жумладан, миллий мумтоз ва жаҳон классик санъатига доир асарлар билан таъминлаш. | доимий | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, |
15. | Ўзбек миллий мумтоз ва рақс санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги бадиий жамоаларни хориж давлатларига гастроль сафарларига юбориш. | доимий, тасдиқланган режа асосида | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, |
16. | Республиканинг чекка ҳудудларида тасдиқланган режа асосида Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибидаги ансамблларнинг гастроль-концерт томошаларини ташкил этиш | доимий, тасдиқланган режа асосида | Бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, |
17. | Устоз санъаткорлар хизматини қадрлаш, шоир, бастакор ва хонандаларнинг ёш ижрочи ва санъаткорлар билан ижодий ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали «Устоз-шогирд» мактабларини ташкил этиш ва шу асосда: ёш истеъдодли санъаткорларни аниқлаш; ёш ижрочи ва санъаткорлар томонидан яратилган янги ва энг яхши асарлар муаллифлари ҳамда санъаткор ижрочиларни моддий рағбатлантириш; ёш истеъдодлар томонидан яратилган мусиқий асарларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш; ёш ижрочи ва санъаткорларнинг ижодий ютуқларини, эл юртимизга манзур бўладиган асарларини давлат мукофотларига тавсия этиш ишларини ташкил этиш. | 2019 йил | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, |
18. | Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги бадиий жамоаларнинг ижодий ютуқларини оммавий ахборот воситаларида, телерадиоканалларда кенг ёритиш ва тарғибот қилиш. | доимий | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, |
19. | Бугунги глобаллашув жараёнида жамият ҳаётида ўзбек миллий мусиқа ва рақс, жаҳон классик санъатининг ўрни ва таъсирини кучайтириш мақсадида концерт томошаларга томошабинлар ташрифларини уюштириш бўйича режа ишлаб чиқиш. | доимий | - | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, |
20. | Республика ҳудудларида машҳур ижрочилар иштирокида концерт-томоша тадбирлари ва ижодий кечаларни ташкил қилиш. | доимий | Концерт фаолиятидан тушумлар, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Ўзбекистон давлат филармонияси, |
21. | Оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш орқали «Баҳор нафаси» Халқаро санъат фестивалини ўтказиш. | ҳар йили | Маданият вазирлигига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, |
22. | Республикада фаолият юритаётган ижодий жамоалар (ходимлар) ўртасида турли йўналишларда мусиқа, ашула ва рақс танловларини ўтказиш | ҳар йили, тасдиқланган режа асосида | Маданият вазирлигига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, |
23. | Ўзбекистон давлат филармонияси ҳудудий бўлинмалари ҳамда унинг таркибида фаолият юритаётган ансамбллар фаолиятини мониторингини амалга ошириш ва Филармониянинг Бадиий кенгашида муҳокама этиш. | ҳар чоракда | - | Маданият вазирлиги, |
IV. Кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, соҳада илмий изланишларни чуқурлаштириш | ||||
24 | Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш. | 2019 йил | - | Маданият вазирлиги, |
25. | Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибидаги ижодий жамоалар раҳбар ва ходимларини Россия ва Европа давлатларида малака оширишларини ташкил этиш. | 2019 йил | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, |
26. | Филармония йўналишидаги хорижий тажрибадан жамоатчиликни хабардор қилиб бориш мақсадида: бошқа мамлакатлардаги филармониялар билан ҳамкорликда маҳорат дарсларини ва «мастер класс»ларни ўтказиш; хорижда тажриба алмашиш ва малака ошириш тизимини йўлга қўйиш, халқаро миқёсдаги турли танлов ва фестивалларда соҳанинг етук мутахассислари ва жамоаларини иштирокини таъминлаш. | 2019 ― 2028 йиллар | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, |
27. | Филармония ва унинг ҳудудий бўлинмаларини малакали мутахассис кадрлар билан таъминланганлик ҳолатни чуқур ўрганиш, шунингдек уларнинг истиқболли талаб-эҳтиёжидан келиб чиқиб тегишли олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш юзасидан таклиф киритиш. | 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб | - | Маданият вазирлиги, |
№ | Наименование должностей | Размеры базовых должностных окладов, сум | ||||
I группа | II группа | III группа | IV группа | |||
1. | Генеральный директор, директор | 2 087 964 | 1 828 149 | 1 568 718 | 1 426 107 | |
2. | Главный хранитель фондов, заместители директора, главный ииженер | 1 898 149 | 1 725 590 | 1 426 107 | 1 296 461 | |
3. | Главный: бухгалтер, энергетик | 1 568 107 | 1 426 107 | 1 178 601 | 1 071 455 | |
4. | Заведующий: филиалом, отделом, библиотекой, сектором, реставрационной мастерской, ученый секретарь | 1 725 590 | 1 568 107 | 1 296 461 | 1 178 601 | ». |