01.02.2019 йилдаги 77-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 21 июлдаги ПҚ-3877-сон қарорига мувофиқ ҳамда халқаро рейтинг агентликлари ва инвесторларга мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти ва инвестицион жозибадорлигини тўлақонли намойиш этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмаларининг захира ва ресурслари, уларнинг қазиб олиш (ишлаб чиқариш) ва сотиш ҳажмлари, маблағларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» ДКнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ва халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 1 январь ҳолатигача давлат олтин валюта-захираларининг йиллик ҳажмлари ва уларнинг таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларнинг умумий ҳажми, уларнинг манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, сўндириш муддатлари, шунингдек, қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштирилиши ва қайтарилиши бўйича маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 09/19/77/2558-сон)