Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 538-сон «Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 январдаги 6-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасидан фойдаланадиган хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга уларнинг молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентлари белгиланиши мумкин.
4. Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар асосида амалга оширилади.
5. Ташкилотлардаги юк автомобиллари ҳайдовчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Ташкилотлардаги юк автомобиллари ҳайдовчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар асосида амалга оширилади.
15. Мазкур Низомнинг 3-бобида кўрсатилмаган мукофот бериш, моддий ёрдам ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар ҳамда компенсация тўловларни тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир ташкилотнинг локал ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Автомобиллар гуруҳлари (тоннада юк кўтариш қобилияти),

автомобилнинг техник паспорти бўйича

Ягона тариф сетка бўйича разряд

I

II

III

борт автомобиллари

ихтисослаштирилган ва махсус автомобиллар: самосваллар, фургонлар, цистерналар, рефрижераторлар, техник ёрдам, ёнғин автомобиллари, қор тозалагичлар, йўлга сув сепгич машиналар, автокранлар, автоюккўтаргичлар ва махсус жиҳозланган бошқа автомобиллар; прицепли ва яримприцепли шатакчи автомобиллар

нажас, чирийдиган ахлат, ҳайвонларнинг ўликлари, цемент, заҳарли химикатлар, сувсиз аммиак, аммиакли сув, радиоактив моддалар ва бошқа хавфли кимёвий воситалар ташувчи ассенизацион, сипирувчи ва тозаловчи автотранспорт воситалари.

1,5 гача

-

1

1,5 дан 3 гача

0,5 дан 1,5 гача

до 0,5 гача

2

3 дан 5 гача

1,5 дан 3 гача

0,5 дан 1,5 гача

3

5 дан 10 гача

3 дан 5 гача

1,5 дан 3 гача

4

10 дан 20 гача

5 дан 10 гача

3 дан 5 гача

5

20 дан 40 гача

10 дан 20 гача

5 дан 10 гача

6

40 дан ортиқ

20 дан 40 гача

10 дан 40 гача

7

-

40 дан ортиқ

8


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази