23.01.2019 йилдаги 55-сон
Ҳужжат 28.06.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул бажарувчилар

I. Цирк соҳасига оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш

1.

Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк мактаби ҳамда «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси ўртасида тизимли равишда таълим ва амалиёт интеграциясини йўлга қўйиш мақсадида:

ихтисослаштирилган мактабнинг таълим жараёнига цирк сулолалари вакиллари ва малакали цирк ва театрлар артистларини жалб этиш;

ихтисослаштирилган мактабнинг цирк йўналиши ўқувчиларини «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасида ҳамда Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларида ташкил этиладиган ярим стационар циркларда амалиёт ўташини ташкил этиш;

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун акробатика, гимнастика ва дорбозлик йўналишлари бўйича «устоз-шогирд» амалиёти асосида тўгараклар ташкил этиш;

ихтисослаштирилган мактабни цирк йўналиши бўйича битираётган ўқувчиларнинг камида битта мустақил цирк номерига эга бўлишини таъминлаш.

2019 йил мартдан бошлаб доимий

-

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази (Т. Файзиев),

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси (Р. Маджидов)

2.

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг гастроль фаолиятини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. Бунда, цирк артистларининг чет элда ишлаш, малака ошириш, тажриба алмашиш ҳамда гастроль сафарларига бориш тартибларини назарда тутиш.

2019 йил 1 апрель

-

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

Халқаро цирк санъати фестивали низомини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил 1 май

-

Маданият вазирлиги

(Б. Сайфуллаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига 14 ёшга тўлмаган шахсларни цирк, театр, кино ва концерт ташкилотларида ижодкор лавозимида ишлаш, меҳнатига ҳақ тўлаш ва меҳнат стажини инобатга олиш тизимини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил 1 июнь

-

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев),

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

II. Цирк соҳасида халқаро фаолиятни ривожлантириш ва циркни малакали кадрлар билан таъминлаш

5.

Миллий цирк дастурларининг бадиий савиясини ошириш, томошабинлар қамровини кенгайтириш, халқаро майдонда миллий цирк нуфузини янада ошириш мақсадида:

2019 йилда ўзбек циркига 105 йил тўлиши муносабати билан «Ўзбек давлат цирки» номли китоб-альбомни ўзбек, рус, инглиз тилларида нашр этиш;

театр, кино, эстрада ва бошқа санъат турлари ҳамда замонавий ёритиш ва мусиқали махсус эффектларни қўллаган ҳолда сифат жиҳатдан бутунлай янги цирк дастурларини яратиш;

хорижий давлатларда цирк артисти ва мутахассисларининг тизимли малака ошириши ва стажировка ўташларини йўлга қўйиш ҳамда малакали хорижий мутахассисларни таклиф қилиш орқали миллий цирк дастурларининг бадиий савиясини ошириш;

таклиф этилган машҳур цирк артистлари ва мутахассисларини республикамизга таклиф этган ҳолда мастер-класс, тренинг ва тажриба алмашишни, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк мактабида ташкил этиш.

2019 йил

1 декабрь

доимий

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг харажатлар сметасига ажратилган Давлат бюджети маблағлари,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси (Р. Маджидов),

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (С. Гафурова)

6.

Машҳур хорижий цирк ташкилотларини, шу жумладан, Франциянинг «Cirque du Soleil», Хитойнинг «Чанг Лонг» халқаро цирки, Россиянинг Цветной бульвардаги «Москва цирки», «Москва катта цирки» ва бошқа шу каби циркларнинг республикамизда гастролларини мунтазам равишда ташкил этиш.

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси ва хорижий давлат цирк ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича тегишли ҳужжатлар (меморандум, ҳамкорлик битими ва бошқаларни) қабул қилиш.

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг даромадлар манбаларини кенгайтириш мақсадида энг томошабоп цирк дастурларини саҳналаштирган малакали ижодий жамоалар (труппа)нинг хорижий давлатларга гастроль сафарларини доимий равишда уюштириш.

Хорижий давлат вакилларининг таклифига асосан халқаро фестиваль ва кўрик-танловларда ижодий жамоалар ҳамда соҳанинг етук мутахассислари иштирокини таъминлаш.

доимий

Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),

манфаатдор вазирликларва идоралар

7.

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасини малакали ветеринар ва зоотехник мутахассислар билан таъминлаш.

2019 йилдан бошлаб доимий

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов),

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси (Р. Маджидов)

8.

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг кадрлар таркибини ёш, истиқболли, ижодий, ўзбек миллий цирк санъатига ўзининг ҳиссасини қўшишга тайёр бўлган иқтидорлар билан тўлдириш ҳамда цирк томошаларининг бадиий даражаси ва ижодий-саҳналаштириш ишларини ташкиллаштириш сифатини ошириш, цирк репертуарининг хилма-хиллигини кенгайтириш мақсадида республика миқёсида танлов ўтказиш.

2019 йилдан бошлаб

ҳар икки йилда

Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси бюджетдан ташқари маблағлари,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

манфаатдор вазирликларва идоралар

9.

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасига жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олий таълим муассасалари ва ташкилотларининг тегишли спорт турлари бўйича малакали спортчиларини жалб этиш ҳамда талабаларнинг амалиёт ўташини ташкил этиш.

2019-2020 йиллар

-

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси (Р. Маджидов),

манфаатдор вазирликларва идоралар

III. Тарғибот ва ташвиқот ишлари

10.

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтини яратиш ҳамда уни ўзбек цирки тарихи, йўналишлари, цирк санъатига оид маълумотлар билан тўлдириб бориш.

2019 йил февралдан бошлаб доимий

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси (Р. Маджидов)

11.

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва цирк дастурларига аҳолини жалб этиш мақсадида Тошкент шаҳри марказида 24 та электрон (табло) реклама лавҳалари ва паннолар, баннерларни ҳомийлик асосида ўрнатишни ташкил этиш.

2019 йил апрель

Ҳомийлик хайриялари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев),

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси (Р. Маджидов),

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасида намойиш этиладиган цирк дастурлари ва томошаларини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали пулли асосда масофадан он-лайн томоша қилиш имконини яратиш чораларини кўриш.

Ушбу муассасада кириш чипталарини шакллантириш, сотиш ва уларнинг ишлатилишини ҳисобга олиш ва ҳисоб-китобини юритиш бўйича чипта операцияларининг ягона электрон тизимини жорий этиш.

қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси (Р. Маджидов)

IV. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш

13.

Мавжуд ҳайвонларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида сақланишини ҳамда доимий равишда ветеринария назоратида бўлишини ташкил этиш.

Озиқ-овқатларни сақлаш омборларини санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари асосида ҳамда ҳайвонлар учун мўлжалланган маҳсулотларни белгиланган талаблар асосида сақлаш ишларини ташкил этиш.

Ҳайвонларни жорий кўрикдан ўтказиш ва уларда юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш бўйича махсус лаборатория ва карантин хоналари фаолиятини йўлга қўйиш.

2019 йил январдан бошлаб доимий

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов),

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

14.

Янгидан барпо этиладиган ярим стационар цирклар учун шаҳарларда коммуникация мавжуд бўлган жойлардан ер майдонлари ажратиш, қуриш ва хорижий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда уларни замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

2020-2021 йиллар

-

Самарқанд (Э. Турдимов), Фарғона (Ш. Ғаниев) ва Хоразм (Ф. Эрманов) вилоятлари ҳокимликлари,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

15.

Республиканинг чекка ҳудудларида «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг кўчма цирк (шапито)лар дастурлари ва гастроль сафарларини ўтказиш мақсадида кўчма цирк (шапито) ва зооциркларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий махсус автотранспорт воситалари сотиб олиш.

2019-2020 йиллар

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (С. Гафурова)

16.

Цирк дастурлари ва томошалар савиясини ошириш мақсадида «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасига экзотик ҳайвонлар (айиқ, кенгуру, маймун, фил ва бошқалар) сотиб олиш.

2019-2020 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (С. Гафурова)

17.

Цирк санъатининг жамиятдаги мавқеи, ўрни ва ижтимоий ролини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларни республиканинг чекка ҳудудларида цирк дастурлари ва томошаларидан баҳраманд этиш, мазмунли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси кўчма циркларининг гастроль сафарларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш ҳамда цирк томошалари учун алоҳида жойлар ажратиш.

2019 йилдан бошлаб доимий

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.