Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ўқишга қабул қилинган фуқаролар (бундан буён матнда курсант деб юритилади) билан давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартибини белгилайди.
5. Ўқиш тамомлагандан кейин беш календарь йил мобайнида давлат божхона хизмати органларида, шунингдек бошқа давлат идораларида мажбурий хизматни ўташи ҳақида, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ДБҚ номидан Институт ҳамда курсантлар ва уларнинг ота-онаси (фарзандликка олувчи, васийи) ўртасида шартнома тузилади.

Т И Л Х А Т

Мен, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга киришга номзод
_____________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

ўқишга қабул қилинсам давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилсам ёки ўқишни тамомлаганимдан сўнг беш йил ичида хизматдан бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, ўқиш даврида менга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим.

_______________________

_______________________

(имзо)

________
(Ф.И.О.)

20_____ йил «_____» ______________

Биз, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси (фарзандликка олувчи ва васийи), фарзандимиз ___________________________________________________ ________________________________________ ўқишга қабул қилинса Давлат божхона хизмати органларида

(Ф.И.О.)

мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилса ёки ўқишни тамомлаганимдан сўнг беш йил ичида хизматдан бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, ўқиш даврида унга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.

_________________________

_________________________

(имзо)

________
(Ф.И.О.)

__________________________

_________________________

(имзо)

________
(Ф.И.О.)

20____ йил «_____» ___________________

Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида
ШАРТНОМА

20___ йил «___» ______________

__________-сон

_______________________ шаҳри


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади) номидан _____________________________________________________________________________________________

(лавозими ва Ф.И.О.)

бир томондан ДБҚнинг Божхона институтига (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ўқишга қабул қилинган _______________________________________________________________________________

(Ф.И.О. туғилган йили, ой ва куни)

(бундан буён матнда курсант деб юритилади) иккинчи томондан ____________________________________
_____________________________________________________________________________________________

(асос бўлувчи ҳужжат)

асосида қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:

1. Шартнома предмети

1.1. Институтда 20_____ — 20_____ ўқиш ва ўқишни тамомлагандан кейин беш календарь йил мобайнида Давлат божхона хизмати органларида, шунингдек бошқа давлат идораларида мажбурий хизматни ўташ тўғрисида шартнома тузилади.

2. Шартнома тарафлари

2.1. ДБҚ — ўз ваколатлари доирасида божхона сиёсати ўтказилишини, божхона ишлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини, божхона органлари тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминловчи давлат бошқаруви органи.
2.2. Институт — божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса.
2.3. Курсант — амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида Институтнинг бакалавриат таълим йўналишига ўқишга қабул қилинган фуқаро.

3. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Курсантнинг ҳуқуқлари:
а) қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлардан давлат божхона хизмати органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш;
б) бошлиқлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан ўзига нисбатан адолатли муносабатда бўлишлари ҳамда шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилиниши;
в) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат ҳисобидан пул ва моддий таъминланиш;
г) Ўзбекистон Республикасида белгиланган таълим стандартларига мувофиқ таълим олиш;
д) ҳаёти ва соғлигини ҳимоялаш;
е) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда ва шартларда хизмат ўташ ҳақида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш;
ж) хавфсизлик техникаси ва гигиена талабларига мос келадиган хизмат шароитларига эга бўлиш;
з) давлат томонидан суғурталаниш;
и) хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан юзага келган тортишувларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш;
к) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа кафолатлар ва компенсацияларни олиш.
3.2. Курсантнинг мажбуриятлари:
а) келгусида Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоячиси — офицер сифатида хизмат олиб бориш учун зарур бўлган билим ҳамда кўникмаларни сидқидилдан ва қунт билан эгаллаш;
б) ўқиш даври мобайнида курсант (ходим) сифатида хизмат олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, ДБҚ ва Институт бошлиғининг ички идоравий ҳужжатлари билан белгиланган умуммажбурий, функционал ва махсус мажбуриятларни виждонан адо этиш;
в) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида тақсимот бўйича ўзи юборилган ДБҚ ва бошқа давлат идораси билан офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўташ;
г) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида давлат божхона хизмати органларида, шунингдек ДБҚ томонидан бошқа давлат идораларига юборилганда мажбурий узлуксиз хизматни ўташ;
д) курсантлар сафидан чиқарилганда (хизматдан бўшатилганда) ота-онаси (фарзандликка олувчи, васий)га хабар қилиш;
е) шартнома шартларини бажармаганлик учун ўқитишга сарфланган харажатлар бўйича Низомда белгиланган муддатда ва миқдордаги маблағларни тўлаш;
ж) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили ичида бўшаганда ўқиш учун сарфланган маблағларни қоплаш.
3.3. ДБҚнинг ҳуқуқлари:
а) хизмат ўташ тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда курсант (ходим)ни қонунчиликда назарда тутилган айрим ҳуқуқ ва эркинликларидан чеклаш;
б) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида курсант билан шартнома тузиш ва уни бекор қилиш;
в) курсант (ходим) билан юзага келган низоларни тарафлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш;
г) курсант (ходим)ни Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоялаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат-жанговар вазифаларни бажаришга юбориш;
д) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин ходимни давлат божхона хизмати органлари ва Қуролли Кучлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тақсимот бўйича республиканинг ҳар қандай минтақасига хизматни ўташ учун юбориш.
3.4. ДБҚнинг мажбуриятлари:
а) Институтга ўқишга қабул қилинадиган номзодни таълим олиши ва келгусида хизматни ўташи шартлари билан таништириш;
б) номзодни хизматни ўташнинг зарарли ва хавфли шароитлари, касбий касалликка дучор бўлиши мумкинлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан баъзи ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланиши ҳақида огоҳлантириш;
в) мазкур шартномани тузган курсант (ходим) ва унинг оила аъзолари ҳуқуқларини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаш;
г) курсант (ходим)ни мажбурий суғурта қилишни таъминлаш;
д) курсант (ходим)ни белгиланган пул ва моддий таъминот билан таъминлаш;
е) курсантга таълим стандартлари бўйича билим ва кўникмалар берилишини кафолатлаш;
ж) курсантга тегишли таълим олиш ва яшаш шароитларини яратиш;
з) курсант (ходим)га хизмат мажбуриятларини бажаришда соғлигига етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш;
и) Институтда якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари ҳамда битирув малакавий ишини муваффақиятли топшириб ўқишни тамомлаган курсантга офицер унвони берилганидан кейин, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизматни ўташ имкониятини бериш.

4. Тарафларнинг жавобгарлиги

4.1. Тарафлар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт.
4.2. Курсант (ходим) томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ кафил (курсантнинг ота-онаси (фарзандликка олувчи ва васий))дан Низомда белгиланган муддатда ва миқдорда курсантни ўқитишга сарфланган харажатлар тўла ёки қисман ундирилади.
4.3. Тарафлар ўртасидаги низо қонунчиликда белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.
4.4. Мазкур шартномада назарда тутилмаган тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

5. Шартномани бекор қилиш тартиби

5.1. Курсант Институтдан шартнома амал қилиш муддати тугашидан аввал курсантлар сафидан четлаштирилганида;
5.2. Курсант (ходим) вафот этиши, бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги муносабати билан давлат божхона хизмати органлари шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилиши кунидан бошлаб;
5.3. Курсант (ходим) давлат божхона хизмати органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида ёки ташкилий-штат ўзгаришлари сабабли бўшатилганда;
5.4. Курсант (ходим)нинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда;
5.5. Мазкур шартноманинг амал қилиш муддати тугаганида.

6. Якуний қоидалар

6.1. Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
6.2. Ушбу шартнома 20____ йил «_____» _________________ гача амал қилади.
6.3. Шартнома томонларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилди ва улар бир хил юридик кучга эга.

7. Тарафларнинг манзили ва реквизитлари:

«Курсант» ____________________________________ ____________________________________ ____________________________________ ____________________________________ (Ф.И.О. имзо)

«ДБҚ» ____________________________________ ____________________________________ ____________________________________ ____________________________________ (лавозим, Ф.И.О., имзо, МЎ)

20 __ йил «___» ________ даги ______ сон шартномага
ИЛОВА

КАФИЛЛИК ШАРТНОМАСИ

«____» ______________ 20____ йил

_________-сон

Тошкент шаҳри


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсанти _________________
________________________________________________________________________________________ нинг

(Ф.И.О)

ота-онаси (фарзандликка олувчи ва васий) (келгусида «Кафил» деб юритилади) номидан _______________
________________________________________________________________________________ бир томондан,

(Ф.И.О)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади) номидан _____________________________________________________________________________________________

(лавозими ва Ф.И.О)

иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Шартноманинг моҳияти

1.1. Ушбу шартномага мувофиқ «Кафил», курсант (ходим) ва Давлат божхона қўмитаси ўртасида 20__ йил «____» _____________ да тузилган _____________ -сонли шартнома мажбуриятлари курсант (ходим) томонидан шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорларда бажарилмаган ёки тўлиқ бажарилмаган тақдирда, унинг харажатларни қоплаш мажбуриятларини тўлаб беришни ўз зиммасига олади.

2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

2.1. «Кафил»нинг ҳуқуқлари:
2.1.1. Курсант курсантлар сафидан чиқарилиши (хизматдан бўшатилиши) сабаблари ҳақида маълумот олади;
2.1.2. Курсантнинг ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолатлари бўйича юқори турувчи идораларга мурожаат қилади.
2.2. «Кафил»нинг мажбуриятлари:
2.2.1. Курсант томонидан шартнома шартлари бажарилмаган ҳолларда уни ўқитишга сарфланган харажатлар бўйича Низомда белгиланган муддатда ва миқдордаги маблағларни тўлаб беради.
2.3. ДБҚнинг ҳуқуқлари:
2.3.1. Курсантга сарфланган харажатлар бўйича ўз вақтида қопланмаган суммани «Кафил»дан талаб қилади;
2.4. ДБҚнинг мажбуриятлари:
2.4.1. Курсантга сарфланган харажатларни ўз вақтида қоплашни талаб қилиш;
2.4.2. Курсантга сарфланган харажатлар ўз вақтида қопланмаган тақдирда судга мурожаат қилиш;
2.4.3. Зарурият туғилган ҳолатларда ҳамда «Кафил»нинг талабига кўра, курсант (ходим) томонидан қопланган миқдор тўғрисидаги маълумотлар билан таништиради.

3. Низоларни ҳал қилиш тартиби

3.1. Ушбу шартномани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик нормалари асосида ҳал этилади.

4. Кафилликнинг тўхтатилиши

4.1. Кафиллик, ушбу шартнома бўйича белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда тўхтатилади.

5. Бошқа шартлар

5.1. Ушбу шартномада кўзда тутилмаган ҳолатларда Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига амал қиладилар.
5.2. Мазкур шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга ва тарафларга бир нусхадан берилади.

ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ:

Давлат божхона қўмитаси ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________
Имзо _____________________
м. ў.
Бош бухгалтер _________________
Юрист ________________

КАФИЛ ____________________________вилояти _____________________________туман __________________________________
Ҳ/р: ______________________________
МФО: _____________________
СТИР: _____________________
Имзо _____________________


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази