[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.
19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими;
2.
Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортларни бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 10 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 726-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2020 йил 28 февралдаги 49-сонли «Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортларни бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги
буйруғига
(рўйхат рақами 726-2, 16.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5400-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони
ва 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига
мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан 1999 йил 15 апрелда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортларни бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага
(рўйхат рақами 726, 1999 йил 11 май)
иловага
мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 декабрь,
39-сон
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг 2018 йил 27 декабрдаги 39-сон
буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортларни бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 11, 14, 21 ва 23-бандлардаги «Консуллик бошқармасига» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаментига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 13-бандда:
биринчи хатбошидаги «Консуллик бошқармасига» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаментига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Консуллик бошқармасининг» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаментининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 25-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Консуллик бошқармасининг» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаментининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 26-бандда:
биринчи хатбошидаги «Консуллик бошқармасига» ва «Консуллик бошқармаси» деган сўзлар тегишлича «Консуллик-ҳуқуқий департаментига» ва «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «Консуллик бошқармаси» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. Мазкур ўзгартиришлар Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2018 йил 25 декабрь
39-сон