Белгилаб қўйилсинки, вазирлик ва идоралар раҳбарлари Концепцияда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Конституцияни ўргатишга доир илк тушунчалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р.

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

1. Оилада ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

1.

Болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратиш. Унда:

Конституцияни ўргатишга доир илк тушунчалар;

кундалик ҳаётда қўллашга мўлжалланган бошланғич ҳуқуқий билимлар;

ҳуқуқни тарғиб қилувчи турли хил ўйинлар, машғулотлар ва дастурлар бўйича услубий қўлланмалар ва бошқа зарур маълумотларни бериш.

Ҳуқуқий портал

2019 йил

май

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

2.

Оилада болаларга ҳуқуқий тарбия ва одоб-ахлоқнинг бошланғич қоидаларини ўргатиш бўйича ота-оналар учун услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва тарқатиш.

Услубий
қўлланма

2019 йил

август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

3.

Оила даврасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга мўлжалланган, ҳар бир элементар ҳуқуқий билимларни ўргатишга қаратилган ва кундалик ҳаётдаги муҳим масалалар юзасидан ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш ва бепул тарқатиш.

Қўлланма

2019 йил

октябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

4.

Болалар учун ҳуқуқий мавзуларда ва одоб-ахлоқнинг оддий ва кундалик қоидаларини билишни, ватанпарварлик, қонунларни ҳурмат қилиш, ўзбек халқининг тарихи ва миллий қадриятларини ўргатишни тарғиб қилувчи турли мультипликацион фильмларни яратиш.

Мультипликацион дастурлар

2019 йил

сентябрь

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Зокиров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев)

5.

Болалар учун ҳуқуқий ахборотни етказишга ҳамда кундалик турмушда қўлланиладиган нормалар ва одоб-ахлоқ қоидаларини ўргатишга қаратилган аудиоэртаклар, кинофильмлар ва киножурналлар ишлаб чиқиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил

сентябрь

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Зокиров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

6.

Оилавий нотинчлик ҳамда болалар назоратсизлиги ва қаровсизлигининг олдини олиш, болалар орасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг салбий оқибатлари тўғрисида телекўрсатувлар, ток-шоулар тайёрлаш.

Телекўрсатувлар

2019 йил

июль

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), МТРК (А. Хаджаев), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов)

Аниқ график асосида

7.

Кундалик турмушда кўп учрайдиган масалаларнинг ҳуқуқий ечимлари ва янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳиятини уйма-уй юриб тарғиб қилиш, шунингдек, ҳуқуқий маълумотларни етказишга қаратилган флаер, буклет ва бошқа тарқатма материалларни оилаларга бепул тарқатиш.

Тарғибот тадбирлари,

тарқатма материаллар

Доимий равишда

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Ш. Жавлонов), вазирлик ва идоралар

Аниқ график асосида

8.

Ёшлар ва ота-оналар ўртасида никоҳ ёши, алимент тўлаш шартлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида мунтазам равишда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Тарғибот тадбирлари

Доимий равишда

«Оила» илмий амалий маркази (Д. Тошмухамедова), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Ш. Жавлонов), вазирлик ва идоралар

Аниқ график асосида

2. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда маҳалла институтининг ролини кучайтириш

9.

Маҳаллаларда энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган ва мурожаатларда кўтарилаётган муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўриш.

Сўровлар, таҳлилий маълумот

Ҳар чоракда

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

вазирлик ва идоралар

Учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар

Доимий равишда

10.

Маҳаллаларда аҳоли орасидаги турли муаммоли масалалар, хусусан, миграция, моддий ёрдам, ер олиш, уй-жой олиш, коммунал масалалар, имтиёзлар, алимент, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқалар бўйича ҳуқуқий ахборотни буклет, флаер, лифлет ва плакатлар шаклида аҳолига етказиш.

Тарқатма тарғибот материаллари

Доимий равишда

Вазирлик ва идоралар

11.

Маҳаллаларда «Ҳуқуқий ахборот куни» лойиҳасини ташкил этиш, бунда аниқ бир кунда режалаштирилган йўналиш бўйича малакали мутахассислар (адвокатлар, нотариуслар, юридик хизматлар ходимлари ва бошқалар) томонидан аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилишини таъминлаб бориш.

Ҳуқуқий тадбирлар режасига мувофиқ

2019 йил

февраль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Ш. Жавлонов),

вазирлик ва идоралар

12.

Жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролик низоларини кескин камайтириш ҳамда аҳолида, айниқса, тарбияси оғир бўлган фуқароларга қонунга ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида:

Олий суд (К.Камилов), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Ш. Жавлонов)

судлар томонидан маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқотларни тизимли равишда ташкил қилиш;

Чора-тадбирлар режаси

Ҳар чоракда

сайёр суд мажлислари ўтказиш кўламини кенгайтириш.

Сайёр суд мажлислари

Доимий равишда

13.

«Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳоли орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар кўлами ва сифатини ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил

март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Ш. Жавлонов)

14.

Профилактика инспекторларининг ёрдамчилари ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзоларининг янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ошириш мақсадида тегишли тадбирларни амалга ошириш.

Учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар

Доимий равишда

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Ш. Жавлонов)

3. Таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш

15.

«Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш» ва «Инсон ҳуқуқларини ўрганиш» махсус ўқув курсларини барча таълим турлари бўйича тизимли ўргатиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш ва ўргатилишини ташкил қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил

Май

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

Махсус ўқув курслари якуни бўйича ўқувчи ва талабалар орасида синовлар ташкил қилиш.

Ўқув машғулотлари

2019 йил

декабрь

16.

Болалар ва ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга қаратилган Конституцияни ва инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш ва чоп этиш.

Қўлланмалар

2019 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев)

17.

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларга болалар ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир машғулотларни жорий этиш. Бунда:

мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг ҳуқуқ асослари ва бола ҳуқуқлари бўйича бепул малакасини ошириш;

машғулотларни ўтказиш учун турли инновацион лойиҳаларни яратиш чораларини кўриш.

Таклифлар

2019 йил февраль

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

18.

Мактабгача таълим муассасаларида болаларга одоб-ахлоқ қоидалари ва ҳуқуқнинг илк тушунчаларини ўргатиш бўйича намунавий қўлланма яратиш.

Намунавий қўлланма

2019 йил

июль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

19.

Янги авлод ҳуқуқий дарсликлари ва ўқув қўлланмалари тизимини яратиш. Бунда:

Ижрочиларнинг қўшма қарори

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари учун ҳуқуқий билимларни содда ва кўргазмали ўргатишга қаратилган ўқув қўлланмаларини;

2019 йил

май

таълим муассасалари учун ҳуқуқ фанлари бўйича ўқув дарсликлари ва қўлланмаларини тайёрлаш чораларини кўриш.

2019 йил ноябрь

20.

Ёшларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий механизмларини ўргатишга қаратилган «Street law» (Кўча ҳуқуқи — оддий ҳуқуқ) лойиҳасини кенг жорий қилиш бўйича қуйидаги ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш:

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

ҳуқуқшуносликка ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари талабалари, юридик коллежлар ўқувчилари, нодавлат ташкилотлар вакилларидан иборат кўнгиллилар (волонтер) гуруҳини шакллантириш;

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил

май

«Street law» лойиҳаси амалга оширилишини методик таъминлаш чораларини ишлаб чиқиш;

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил

июль

кўнгиллилар гуруҳлари учун интерактив машғулотлар олиб бориш методикаси бўйича тренинглар ўтказиш;

кўнгиллилар томонидан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун машғулотлар ўтказиш.

2019 йил

октябрь

21.

Таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари орасида ҳуқуқ фанидан республика миқёсида қуйидаги танловларни ташкил қилиш ва ўтказиш:

умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари ўртасида «Ҳуқуқ — бу тўғриликдир» мавзусидаги расмлар танловини ташкил қилиш;

умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим» республика кўрик-танловини ташкил этиш ҳамда танлов ғолибларини рағбатлантириш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида «Сиз қонунни биласизми?» кўрик-танловини ташкил қилиш ҳамда танлов ғолибларини рағбатлантириш;

олий таълим муассасаларида «Ҳуқуқ билимдонлари» кўрик танловини ташкил қилиш ва танлов ғолибларини рағбатлантириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Давлат тест маркази (М. Каримов)

22.

Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил
март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

Амалга ошириш

2019 йил

декабрь

23.

Ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, айниқса, уларнинг онгида коррупциянинг жамият ва мамлакат равнақи учун ўта салбий иллат эканлигини тарғиб қилишга қаратилган ўқув материаллари тайёрланишини ташкил қилиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил февраль

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

24.

Болалар ва ёшларга уларнинг ҳуқуқлари ва одоб-ахлоқ нормалари ҳақида маълумот берувчи кўргазмали тарғибот бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш:

флаерлар, буклетлар, комикслар, тақдимот слайдлари, видеороликлар ишлаб чиқиш ва ҳар бир таълим муассасасига етказиш (ҳар чоракда);

кўргазмали ҳуқуқий тарғибот материалларини болалар ва ёшлар эътиборига етказиш.

Кўргазмали тарқатма материаллар

2019 йил

декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев)

25.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёшларни ўз ҳуқуқий саводхонлигини юксак даражада шакллантириш ва оширишдек эзгу мақсадлар атрофида бирлаштирувчи «Ҳуқуқ билимдонлари» ёшлар ҳуқуқий клубларини ташкил этиш, кейинчалик уларнинг ижтимоий тармоқларда ҳам фаолият кўрсатишини таъминлаш.

Комплекс чора- тадбирлар

2019 йил

август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), вазирлик ва идоралар

26.

Умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида ҳуқуқ фанидан олимпиадалар ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил август

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Давлат тест маркази (М. Каримов)

27.

Тарбияси оғир вояга етмаганларга кучайтирилган ҳуқуқий таълим бериш ва тарбиялашга оид махсус дастурларни қўллаш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил август

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

28.

Ёшларда соғлом турмуш тарзига бўлган интилишни шакллантиришга, ижтимоий жиҳатдан хавфли касалликларга, гиёҳвандликка, чекишга ва бошқа зарарли одатларга қарши курашишга доир профилактик чора-тадбирларни амалга оширишга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли уюштиришга, оммавий ёшлар спортини ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режалари

2019 йил

май

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Бош прокуратура (О. Муродов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

29.

Болалар ва ёшларда давлат рамзларини эъзозлаш, унинг қадр-қимматини англаш, шунингдек, шахсий эҳтиёжлар ва жамият эҳтиёжлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини тарғиб қилишга доир аниқ режалар асосида «очиқ дарслар» ва ўқув машғулотлари ўтказилишини таъминлаш.

Очиқ дарслар, ўқув машғулотлари

2019 йил

мартдан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

30.

Диний экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантиришга қаратилган махсус видеороликлар тайёрлаш.

Видеороликлар

2019 йил

апрель

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), МТРК (А. Хаджаев), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов)

31.

Ёшлар томонидан содир этилаётган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, ноқонуний автопойгалар ўтказиш ва бошқа нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида «Энг тартибли ёш ҳайдовчи» лойиҳасини ташкил этиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

4. Давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

32.

Давлат органлари ва ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

33.

Давлат органлари ва ташкилотларда жамоатчилик асосида доимий фаолият кўрсатувчи ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини ташкил қилиш ва улар томонидан соҳага доир қонун ҳужжатлари нормаларининг ходимлар ўртасида тизимли равишда тарғибот қилинишини таъминлаш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

март

Вазирлик ва идоралар

34.

Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги минимал даражаси бўйича талабларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ишга қабул қилишда мазкур талабларга мувофиқлиги юзасидан ўқитиш ва баҳолашнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

июнь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

35.

Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил февраль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

36.

Ҳар бир давлат органлари ва муассасаларида:

Идоравий ҳужжат

2019 йил

Вазирлик ва идоралар

«Ҳуқуқий маданият ойлиги»;

март

«Одоб-ахлоқ ойлиги»;

май

«Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» тадбирларини ташкил қилиш.

декабрь

37.

Давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари фаолиятида масъулиятсизликнинг ва идоравий ҳуқуқий нигилизмнинг намоён бўлишига имкон яратадиган омилларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш орқали бартараф этиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

март

Вазирлик ва идоралар

38.

Кадрларга оид қарорларнинг, бўш лавозимларга кадрларни тайинлаш учун танловларни режали асосда ўтказишнинг шаффофлигини таъминлаш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

апрель

Вазирлик ва идоралар

39.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимларига аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда кўрсатган ютуқлари учун топшириладиган «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил февраль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров)

40.

Давлат органлари ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида фаолият йўналишидан келиб чиқиб қонун ҳужжатлари мазмунини тушунтиришга қаратилган «Ҳуқуқий саводхонлик» рукнларини ташкил этиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил
май

Вазирлик ва идоралар

5. Аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

41.

Ёшидан келиб чиқиб аҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг даражаси бўйича минимал талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, улар асосида фуқароларнинг ҳуқуқий билим даражасини аниқлаш ва таҳлил қилиб бориш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

февраль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

42.

Адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимияга муҳтож қатламига бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш (pro bono) тизимини ривожлантириш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил

март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Адвокатлар палатаси

(А. Эрназаров)

43.

Қонун ҳужжатларини аҳолига тезкор равишда етказиш, шунингдек, соҳага доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш тизимини такомиллаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
вазирлик ва идоралар

44.

Ахборот-ресурс марказлари ҳамда ахборот-кутубхона фондларини юридик адабиётлар билан бойитиб бориш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов)

45.

Давлат органлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил мультимедиа марказларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятини кучайтириш. Бунда:

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бош прокуратура (О. Муродов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), МТРК (А. Хаджаев), вазирлик ва идоралар

долзарб ва аҳолини қизиқтирадиган ҳуқуқий масалаларни аниқлаштириш (уй-жой ва ер олиш масалалари, таълим муассасаларига жойлаштириш, алимент, моддий ёрдам, миграция, коммунал хизмат масалалари);

Таҳлилий маълумот

Ҳар ярим йилда

таҳлиллар асосида ва қонунчиликдаги соҳага оид янгиликлар бўйича зарур ахборот-таҳлилий ва кўргазмали медиа материалларни тайёрлаш ва эфирга узатиш.

Телематериаллар

Доимий

46.

Аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича «Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот» лойиҳасини амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил

апрель

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

47.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда муносиб ҳисса қўшган ҳуқуқ тарғиботчиларининг бу борадаги фидойилигини рағбатлантириб бориш мақсадида «Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси» ва «Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда энг яхши инновацион лойиҳа» танловларини ўтказиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил

март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов), МТРК (А. Хаджаев), Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов)

Кўрик танлов ўтказиш

Май

48.

Халқимизда давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган видеороликлар тайёрлаш.

Видеороликлар

2019 йил

май

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев)

49.

Халқимизнинг ҳуқуқий ёдгорликлари ва ҳуқуқ йўналишидаги олимлари ва арбоблари фаолиятини чуқур ўрганиш ва уларни кенг оммага тарғиб қилиш.

Рисолалар, видеороликлар

2019 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

50.

Аҳолига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда давлат органлари ва ташкилотларнинг фуқаролар олдидаги мажбуриятларини тушунтиришга, шунингдек, аҳолини қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган ижтимоий-ҳуқуқий видеороликларни тайёрлаш ҳамда телевидение ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш.

Ижтимоий видеороликлар

Ҳар ойда камида бир мартадан

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
МТРК (А. Хаджаев), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

(Ф. Абдухаликов)

51.

Адвокатлик ёки ҳуқуқшунос фаолиятига бағишланган бадиий фильм ва сериаллар тайёрлаш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил

май

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Зокиров), МТРК (А. Хаджаев), Адвокатлар палатаси (А. Эрназаров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Бадиий фильм, сериал

2019 йил

октябрь

52.

Аҳолини қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган қисқа метражли фильмлар ҳамда театр спектаклларини яратиш ва тизимли равишда телевидение орқали бериб бориш.

Қисқа метражли фильмлар
ҳамда театр спектакллари

Доимий равишда

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Зокиров), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), МТРК (А. Хаджаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

53.

Коррупцияга қарши курашиш мавзуси доирасида:

камида 5 та ижтимоий видеоролик тайёрлаш;

коррупция, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат, адолат тантанаси мавзуларида тарғибот материаллари, дидактик материаллар, мультипликацион фильмлар тайёрлаш.

Ижтимоий видеоролик,

дидактик материаллар, мультипликацион фильмлар

2019 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бош прокуратура (О. Муродов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Зокиров)

54.

Аҳолида коррупцияга муросасизлик кайфиятини шакллантириш мақсадида ижтимоий шериклик асосида коррупцияга қарши тарғибот материаллари (журналистик материаллар, блогпостлар, карикатуралар, буклет, флаер, баннерлар, юмористик асарлар) мегатанловини ўтказиш.

Мегатанлов

2019 йил

август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев)

55.

Меҳнат мигрантларига турли ижтимоий-ҳуқуқий масалалар, хусусан, миграция, ишга жойлашиш, таълим олиш, бошқа давлатларнинг қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий ахборотлар олишда тизимли ёрдам кўрсатишни ўз ичига олувчи махсус ахборот сайтини ишлаб чиқиш.

Ахборот сайти

2019 йил декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев)

56.

Ташқи меҳнат мигрантларини миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг мазмуни тўғрисида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари кўмагида ижтимоий рекламалар, Интернет веб-саҳифалари, ижтимоий тармоқлар ва мобил иловалардан фойдаланган ҳолда хабардор қилиб боришнинг аниқ механизмини ишлаб чиқиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил

июнь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

57.

Ногиронлар (кўзи ожиз ва кар-соқовлар учун) ва кекса ёшдаги шахслар учун фойдаланишга қулай бўлган, уларнинг ижтимоий ҳимоясига оид ҳуқуқларига доир тўпламларни тайёрлаш ва хайрия акцияларини ўтказган ҳолда тарқатиш.

Комплекс чора- тадбирлар

2019 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шодмонов)

58.

Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг келгусида ижтимоий ҳаётга мослашуви учун кўмак бериш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида масофадан туриб таълим олиш тизимини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил

декабрь

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), вазирлик ва идоралар

59.

Жазони ижро этиш муассасаларида ҳуқуқий билимларни ўргатиш, ҳуқуқий маърифат ва судланганларни ҳуқуқий тарбиялаш мақсадида «Ҳуқуқ ва мен», «Жиноят оламидан қайтиш» номли маърифий-ҳуқуқий машғулотларни мунтазам ўтказиш тизимини жорий этиш.

Комплекс чора- тадбирлар

2019 йил

октябрь

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (О. Муродов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

60.

Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида:

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Мудофаа вазирлиги (А. Азизов), вазирлик ва идоралар

аниқ чора-тадбирлар асосида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг, Темурбеклар мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини тизимли равишда ошириб бориш, дунёқараши ва фикрлаш доираларини кенгайтириш;

Комплекс чора- тадбирлар

2019 йил

октябрь

ҳарбий қисмларда ҳар ойнинг жума куни «Ҳуқуқий саводхонлик соати»ни ташкил қилиш, унда мамлакатимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини ҳарбий хизматчиларга етказиш.

Доимий равишда

II. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш

61.

Қуйидаги масалаларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳуқуқий интернет порталини яратиш:

қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси;

барча миллий ҳуқуқий сайтлар;

юридик луғат ва ҳуқуқий электрон кутубхона;

мақсадли аудиториялар (давлат хизматчилари, педагоглар ва бошқалар) учун мажбурий курслар (mandatory courses).

Ҳуқуқий портал

2019 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

62.

Турли ҳаётий ҳолатлар бўйича ҳуқуқий ечим таклиф этиладиган ва давлат хизматлари кўрсатиш электрон тизими билан боғланадиган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизимини («Ўзбекистон ҳуқуқий форуми» сайтини) яратиш ва ишга тушириш.

Ҳуқуқий ахборот тизими

2019 йил
июнь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
вазирлик ва идоралар

63.

Фуқароларнинг ўз ҳуқуқий билим даражасини синаш мақсадида Интернет тизимида турли босқичларга эга бўлган «Ҳуқуқий тест» лойиҳасини яратиш.

Тест дастури

2019 йил

март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

64.

Интернетдаги ижтимоий тармоқларда (Facebook, Telegram, Twitter, Youtube, Mytube.uz ва ҳ.к.) давлат органлари ва ташкилотларнинг каналларини ташкил қилиш ва ушбу каналларда веб-технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда соҳа фаолияти йўналишларидан келиб чиқиб ҳуқуқий тарғибот материалларини жойлаб бориш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил

май

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

вазирлик ва идоралар

Ижтимоий тармоқлардаги каналларда эълон қилиш учун материалларни тайёрлаш, жойлаштириш ва қайта алоқани таъминлаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

Услубий қўлланма

2019 йил

август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

65.

Интернет тизимида ўзбек, рус ва инглиз тилларида «Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналини ташкил қилиш ва унда қонун ҳужжатлари мазмунини қисқача таҳлилий ёритиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга доир ҳуқуқий материалларни бериб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил апрель

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

66.

Мамлакатимиз аҳолиси кўп фойдаланадиган ижтимоий тармоқларда сўровлар ўтказиш орқали ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онг даражасини таҳлил қилиш ва унинг натижасида ҳуқуқий ахборотни манзилли етказиш ишларини ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил

август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (Р. Убайдуллаева)

III. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш

67.

Ҳуқуқий мавзуларни тизимли ва таҳлилий ёритиб бориш ҳамда аҳолини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашга доир телекўрсатувлар кўламини кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

февраль

МТРК (А. Хаджаев), Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

68.

Оммавий ахборот воситаларининг (матбуот, телевидение, радио) ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятини рағбатлантиришнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаб бериш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

сентябрь

Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), МТРК (А. Хаджаев), Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов)

69.

Ҳуқуқий даврий нашрларни интернет тармоғига интеграция қилиш ва уларнинг электрон нусхалари жойлаб борилишини таъминлашни йўлга қўйиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил

май

Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров)

70.

Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида «Ҳуқуқий ахборот» радио лойиҳасини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил

декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

71.

Ҳуқуқий соҳани ёритувчи журналистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини доимий ошириб бориш тизимини яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Таклифлар

2019 йил
январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов), Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), МТРК (А. Хаджаев)

72.

Қабул қилинган қонун ҳужжатларига мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ҳамда муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоу, баҳс-мунозара йўналишидаги кўрсатув ва эшиттиришларни эфирга узатиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил
апрель

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), МТРК (А. Хаджаев), вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

73.

Аҳоли ўртасидаги долзарб ижтимоий-ҳуқуқий муаммолардан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқий маърифатини оширишга хизмат қиладиган, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ҳамда ҳуқуқий мавзудаги лойиҳаларни тайёрлаш ва тарқатиш.

Медиа режа

2019 йил

февраль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Зокиров), МТРК (А. Хаджаев), Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов),

вазирлик ва идоралар

74.

Оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назоратини таъминлаш борасидаги ролини кучайтириш, уларнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан алоқасини кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил
март

Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов), Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), МТРК (А. Хаджаев)

75.

Давлат органлари ахборот хизматларининг ҳуқуқий ахборотни тарқатишдаги роли ва ўрнини кучайтириш, шу жумладан, давлат органи нуфузига таъсир кўрсатадиган салбий хабарлар бўйича зудлик билан муносабат билдириб бориш механизмини яратиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

январь

Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

IV. Юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш

76.

Ўқув жараёнини назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан чамбарчас боғлиқлигини таъминлаш, талабаларда таҳлилий фикрлашни, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва улардан фойдаланиш маҳоратини шакллантиришга қаратилган ўқитишнинг замонавий шакллари ва услублари ҳамда технологиялари асосида ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)

77.

Юридик олий таълим муассасаларининг илмий-тадқиқот институтлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқаларини кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил

июнь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Бош прокуратура (О. Муродов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

78.

Замонавий хорижий тажриба асосида юридик соҳада таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг янги инновацион шакл ва институтларини жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил

июль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)

79.

Илғор хорижий тажриба асосида миллий юридик таълим ва юридик фан соҳасини ривожлантириш ишига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларга фахрий доктор даражасини бериш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)

80.

Ўқув жараёнига клиник юридик таълимни татбиқ этиш юзасидан етакчи хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибасидан кенг ва унумли фойдаланиш.

Тармоқлараро таълимни кучайтириш ва бу борада Тошкент давлат юридик университети магистратура босқичида «Ҳуқуқ ва Тиббиёт», «Ҳуқуқ ва Қурилиш» каби мутахассисликлар очилишини таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил

июль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

81.

Ҳуқуқий мавзулар бўйича таълим берувчи педагог-ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

V. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш

82.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолашнинг кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил февраль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Ижтимоий фикр» маркази (Р. Убайдуллаева)

83.

Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб боришни аниқ кўрсаткичлар асосида ўрганиб бориш ва баҳолаш.

Мониторинг тадбирлари

Доимий равишда

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Ижтимоий фикр» маркази (Р. Убайдуллаева)

84.

Ҳуқуқий фанларни ривожлантиришнинг илмий асосланган режаларини ишлаб чиқиш ва унинг устувор йўналишларини аниқлаш.

Таҳлилий маълумотнома, таклифлар

2019 йил

март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

85.

Ҳуқуқий тарбиянинг илмий асосланган услубиётини ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

86.

Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича магистрлик ва докторлик диссертациялари тайёрлаш кўламини кенгайтириш, бунда оиладаги можаро ва зўравонликлар ҳамда уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини комплекс тадқиқ қилишга алоҳида эътибор қаратиш.

Тадқиқот ишланмалари

2019 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Олий аттестация комиссияси

87.

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмалар танловида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий, педагогик-психологик жиҳатларини тадқиқ этишга оид мавзуларни мунтазам эълон қилиб бориш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

июнь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)

88.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалти?иш ҳолати ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролар билан ҳамкорликда социологик, махсус, илмий тадқиқотлар ҳамда бошқа турдаги тадқиқотлар ва сўровлар ўтказиш.

Сўровлар, тадқиқот ва таҳлиллар

2019 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

«Ижтимоий фикр» маркази (Р. Убайдуллаева), вазирлик ва идоралар

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)