LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида (кейинги ўринларда юридик коллеж деб юритилади) ўқувчилар билимини баҳолашнинг рейтинг назорат тизимини белгилайди.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талабларни бузган ўқувчилар аудиториядан четлаштирилади ва ўқувчиларнинг якуний назорат иши бекор қилиниб, унга ноль рейтинг балли қўйилади.