24.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2074-1
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 24.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2074-1
Кучга кириш санаси
01.01.2019
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 15 декабрдаги 2009-37-сон «Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2074, 2010 йил 27 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 34-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.