Ҳужжат кучини йўқотган 13.11.2019 19.12.2018 йилдаги 1031-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.11.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 ноябрдаги 909-сонли ««Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккўмир» АЖ фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш кейинги йилларда кон юзасини очиш ишлари норматив кўрсаткичларининг бажарилмаслиги, сифатли кўмир қазиб олиш таъминланмаслиги, кўмир қазиб олиш самарадорлиги даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги истеъмолчиларнинг, шу жумладан, аҳолининг кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжининг ўсиб бораётган ҳажмлари қондирилмаслиги сабаблари эканлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккўмир» АЖни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини таъминлаш, шунингдек, кўмир саноатини янада барқарор ва мувозанатли ривожлантиришга йўналтирилган долзарб вазифаларни амалга оширишда мувофиқлаштирилган ишлар даражасини ошириш, шунингдек, 2018 — 2022 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг кўмир маҳсулотларига бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда ташкил этиладиган «ПрогрессГорТех» МЧЖнинг (Россия Федерацияси) шўъба хўжалик жамиятини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Ўзбеккўмир» АЖ устав капиталидаги 45 фоиз миқдоридаги акциялари туркумининг ишончли бошқарувчиси (кейинги ўринларда ишончли бошқарувчи деб аталади) сифатида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли бошқарув даврида «Ўзбеккўмир» АЖнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамияти сифатида сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбеккўмир» АЖ бошқарув органларига 2019 йил 1 февралгача бўлган муддатда ишончли бошқарувчи томонидан тақдим этиладиган «Ўзбеккўмир» АЖ фаолияти самарадорлигини янада ошириш бизнес-режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли бошқарувчи «Ўзбеккўмир» АЖни бошқаришга хорижий мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган бизнес-режани амалга ошириш учун ишончли бошқарувчининг ўз маблағлари ёки хорижий кредиторларнинг маблағлари жалб этилган тақдирда ушбу маблағлар асосланган ҳисоб-китоблар ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси бўйича «Ўзбеккўмир» АЖнинг фойдаси ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ икки ой муддатда ишончли бошқарувчи билан музокаралар олиб борсин ва унинг натижалари бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Ўзбеккўмир» АЖ устав капиталидаги 45 фоиз миқдоридаги акциялари туркумини уч йил муддатга ишончли бошқариш шартномаси тузилишини, «Ўзбеккўмир» АЖнинг бизнес-режаси параметрларига эришилган тақдирда шартномани узайтириш имкониятларини таъминласин. Шартномада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва ишончли бошқарувчининг жавобгарлиги ва ваколатларини чегаралаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли бошқарувчининг таклифи бўйича ижро этувчи орган таркибини ва ташкилий тузилмани ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик ва ишлаб чиқариш сиёсатини шакллантириш, очиқ кон ишларини амалга оширишни ривожлантиришнинг истиқбол режасини белгилаш, ўртача муддатли ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияси, ривожланишнинг инвестицион стратегияси ва «Ўзбеккўмир» АЖнинг харид фаолиятини белгилаш бўйича ишончли бошқарувчининг таклифлар киритиш ҳуқуқи назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ишончли бошқарувчининг тавсиялари бўйича 2013 — 2016 йиллар даврида «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан олинган Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кредитлари ва фоизларини қайтариш муддатларини оптималлаштириш бўйича 2019 йил 1 февралгача таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ишончли бошқарувчига «Ўзбеккўмир» АЖнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчи лицензиясини белгиланган тартибда берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 19 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1031-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2018 й., 09/18/1031/2360-сон)