Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

1-ИЛОВА
Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат ҚОИДАЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ички назорат тизимини ташкиллаштириш

3-боб. Мижозларни лозим даражада текшириш

4-боб. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш

5-боб. Шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари, ҳамда уларни аниқлаш тартиби

6-боб. Террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда қатнашаётган ёки қатнашишда гумон қилинаётган шахслар, Рўйхатига киритилган шахслар иштирокидаги операциялар аниқланганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар

7-боб. Махсус ваколатли давлат органининг сўровларини бажариш

8-боб. Ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш

9-боб. Якуний қоидалар

2-ИЛОВА
Мижоз ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда зарур бўлган МАЪЛУМОТ

3-ИЛОВА
Мижоз сўровномасида кўрсатиладиган МАЪЛУМОТ

2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар РЎЙХАТИ

Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатувчи аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
6. Масъул ходим аудиторлик ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тайинланади. Мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ аудиторлик ташкилоти ўзининг масъул ходими ва мазкур Қоидалар талабларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотни ҳар йили 10 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.
21. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича мазкур Қоидаларнинг 20-бандида кўрсатилган чораларни кўриш билан бирга, операция иштирокчиси ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга ва уларнинг яқин қариндошларига нисбатан аудиторлик ташкилотлари:
д) бенефициар мулкдори мазкур банднинг «а» ва/ёки «б» кичик бандларида кўрсатилган шахс ҳисобланган ташкилотлар;
46. Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли давлат органи жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш чораларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни ёзма равишда сўрашга ва бепул олишга ҳақлидир, шу жумладан аудиторлик ташкилотларининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари орқали олишга ҳақлидир.
49. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузиладиган мижоз сўровномасида қайд этилади. Аудиторлик ташкилоти ички қоидаларга мувофиқ мижоз сўровномасига бошқа маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга.

Аудиторлик ташкилоти масъул ходими ва ички Қоидаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги
МАЪЛУМОТЛАР
_________________________________________
(аудиторлик ташкилоти номи)

1. Исми, шарифи, отасининг исми, лавозими, телефон.

2. Масъул шахс этиб тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ санаси ва рақами

3. Аудиторлик ташкилоти томонидан ўтган йил учун бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича кўрсатилган хизматлари тўғрисида маълумот
а) мижоз номи;
б) хизмат кўрсатиш даврининг муддати;
в) хизмат суммаси;
г) хизмат кўрсатишда аудиторлик ташкилотининг функциялари;
д) бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хўжалик операцияларини амалга оширишга кўрсатиладиган хизматларни қонунийлигини ва хизмат кўрсатиш ички назоратни таъминлан учун қўлланиладиган асосий чоралар;

4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни таъминлаш бўйича аудиторлик ташкилотларнинг тасдиқланган ҳужжати номи ва санаси;

5. Аудиторлик ташкилотининг масъул шахс ва ходимининг доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказишларни амалга ошириш тўғрисидаги маълумот.

6. Махсус ваколатли давлат органига юборилган хабарлар сони.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази