Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (4-сонли БҲС) «Валюта курси ўзгаришининг таъсири» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ молия органлари, ғазначилик бўлинмалари, давлат мақсадли ва бошқа жамғармалар ҳамда бюджет ташкилотларида (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) чет эл валютасида операцияларни юритишни норматив тартибга солинишини белгилайди.
16. Ташкилотлар Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) билан тасдиқланган 308-сон шаклдаги «Бош журнал китоби»нинг тегишли субсчётларида ҳосил бўлган курс фарқини (ижобий ва салбий) йил давомида жамғариб боради ҳамда йил охирида ташкилотнинг якуний молиявий натижаси ҳисобидан чиқарилади.

Чет эл валютасидаги операциялар

Чет эл валютасидаги операция
амалга оширилган сана

Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ёки банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар

Чет эл валютасидаги пул маблағларининг шахсий ғазна ёки банкдаги ҳисобварақларга келиб тушиш ёки уларни банк ҳисобварақларидаги ҳисобдан чиқариш санаси

Чет эл валютасидаги касса операциялари

Чет эл валютасини кассага кирим қилиш ёки уларни кассадан бериш санаси

Чет эл валютасидаги даромадлар

Чет эл валютасидаги даромадларни ҳисобга олиш санаси

Чет эл валютасидаги харажатлар

Чет эл валютасидаги харажатларни ҳисобга олиш санаси

Товар-моддий захиралари ва бошқа активларни баҳолаш

Товар-моддий захиралари ва бошқа активларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб хужжатлари (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларацияси) мавжуд бўлганда, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санаси

Ҳисобдорлар бўйича чет эл валютасидаги ходимларга қарзларни акс эттириш

Бўнак ҳисоботини тасдиқлаш санаси

Чет эл валютасидаги қарзларни сўндириш

Чет эл валютасидаги қарзларни тўлаш санаси


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази