14.12.2018 йилдаги 1018-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 майдаги ПҚ-3755-сон қарорини ижро этиш юзасидан, истиқболли бошқарув кадрлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқа органларининг кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«taraqqiyot-tanlov.uz» махсус веб-сайтига жойлаштирилган Республика комиссияси маълумотлари асосида ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган мазкур ташкилотдаги лавозимларни эгаллайдиган кадрлар захирасига киритиш учун танлов финали иштирокчиларининг шахсий рўйхатини шакллантиради;
ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган лавозимларни эгаллайдиган кадрлар захирасига киритиш тўғрисидаги шахсий таклифни (офертани) ёки тегишли бўш ўринлар мавжуд бўлса, таклиф этилаётган лавозимларни ва ҳар бир лавозим бўйича меҳнат шартномасининг асосий шартларини кўрсатган ҳолда ишга жойлаштириш (ишга қабул қилиш) тўғрисидаги таклифни финал иштирокчиларининг манзилига ёзма шаклда юборади.
ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган кадрлар захирасида бўлиш муддати тугаши;