Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Инвесторларга «ноль» харид қиймати бўйича берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 25 декабрда 1436-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 368-сон «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2004 йил 5 майдаги 209-сон «Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Инвесторларга «ноль» харид қиймати бўйича берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида низомиловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 13 декабрь,
119-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 13 декабрь,
2004-63-сон
Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси М. АСҚАРОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 13 декабрь,
01/06-20-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 13 декабрдаги 119, 2004-63, 01/06-20-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Инвесторларга «нул» харид қиймати бўйича берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан, улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 26 августдаги 368-сон, «Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2004 йил 5 майдаги 209-сон ва «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорларига мувофиқ инвесторларга (шу жумладан, чет эллик инвесторларга) «ноль» харид қиймати бўйича сотилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига (кейинги ўринларда — Давлат бюджети), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бандликка кўмаклашиш жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — давлат мақсадли жамғармалари)га тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан, улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини (кейинги ўринларда — қарздорлик)ни аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.
I. Қарз суммалари ҳисобдан чиқариладиган корхоналар
1. Тўланишига ишонч бўлмаган қарз суммалари инвесторларга инвестиция мажбуриятларига асосан «ноль» харид қиймати бўйича бериладиган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналари бўйича ҳисобдан чиқарилади.
2. Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «ноль» харид қиймати бўйича сотилаётган давлат мулки объектлари рўйхатини шакллантириш ва танлов шартларини тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган, Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом билан аниқланади.
II. ТЎЛАНИШИГА ИШОНЧ БЎЛМАГАН ҚАРЗ СУММАЛАРИНИ АНИҚЛАШ
3. Тўланишига ишонч бўлмаган қарз суммалари сотиш объектини «нул» харид қиймати бериш шартномасини сотувчи билан танлов ғолиби ўртасида расмийлаштириш йилининг бошланишида қайд этилган, ушбу корхонанинг улар бўйича ҳисоблаб ёзилган жарималари ва пеняларини ҳисобга олган ҳолда Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларнинг жами суммасидан келиб чиқиб аниқланади.
4. Уни қоплашнинг ҳақиқатдаги манбаларига эга бўлмаган қарз тўланишига ишонч бўлмаган қарз деб топилади, у қуйидаги формулага кўра аниқланади:
Тқ = Қб — (Из + Дқ + Пм — Кр), бу ерда:
Тқ — тўланишига ишонч бўлмаган қарз;
Қб — сотувчи билан танлов ғолиби ўртасида сотиш объектини «нул» харид қиймати бериш шартномаси расмийлаштирилган йилнинг бошланишида ҳосил бўлган, жарима ва пеняларни ҳисобга олган ҳолда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги жами қарз;
Из — ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот ва товарлар (бухгалтерия балансининг 150-сатри + 170-сатри + 180-сатри);
Дқ — дебиторлик қарзи суммаси (бухгалтерия балансининг 210-сатри);
Пм — пул маблағлари ва қисқа муддатли инвестициялар (бухгалтерия балансининг 320-сатри + 370-сатри);
Кр — кредиторлик қарзи суммаси (бухгалтерия балансининг 610-сатри + 670-сатри + 690-сатри + 720-сатри + 760-сатри).
Бухгалтерия балансининг шакли ўзгарган тақдирда, бухгалтерия балансининг юқорида кўрсатилган сатрларининг рақамлари тегишлича ўзгаради.
Бунда сотувчи билан танлов ғолиби ўртасида сотиш объектини «нул» харид қиймати бериш шартномаси расмийлаштирилган йилнинг бошланишида ҳосил бўлган, улар бўйича ҳисоблаб ёзилган жарима ва пеняларни ҳисобга олган ҳолда, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги жами қарз суммасидан ошадиган тўланишига ишонч бўлмаган қарз суммаси ҳисобдан чиқарилмайди.
5. Тўланишига ишонч бўлмаган қарз суммасининг ҳисоб-китоби учун бухгалтерия балансининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (19-сон БҲМС) (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) билан белгиланган тартибда ўтказилган, корхонанинг активлари ва мажбуриятларини инвентарлаш натижалари билан асосланган тегишли моддалари қўлланади.
III. ТЎЛАНИШИГА ИШОНЧ БЎЛМАГАН ҚАРЗНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРАЁТГАНДАГИ ТАРТИБ ВА ТАЛАБЛАР
6. Инвесторларга давлат корхоналарини инвестиция мажбуриятларига асосан «нул» харид қиймати бериш шартномаси расмийлаштирилганидан кейин ушбу корхоналарнинг ўтган йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзларини ҳисобдан чиқариш амалга оширилади.
Бунда Паст рентабелли, зарар кўриб ишлайдиган, иқтисодий ночор давлат корхоналари ва паст ликвидли объектларни инвесторларга «нул» харид қиймати бериш бўйича ҳудудий комиссияга (бундан кейин — Комиссия) қуйидагилар тақдим этилади:
объектни «нул» харид қиймати олган инвесторлар томонидан — ўтказилган инвентаризациялаш натижалари билан асосланган бухгалтерия баланси;
давлат солиқ хизмати органлари томонидан — сотиш объектини «нул» харид қиймати бериш шартномаси сотувчи билан танлов ғолиби ўртасида расмийлаштирилган йилнинг бошланишида ҳосил бўлган, улар бўйича ҳисоблаб ёзилган пеня ва жарималарни ҳисобга олган ҳолда, Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича ўтган йиллар қарзлари тўғрисидаги маълумотлар (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар турлари бўйича).
7. Комиссия мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тўланишига ишонч бўлмаган қарз суммасини аниқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари тўплами, 2003 йил, 8-сон, 78-модда) мувофиқ қарзни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қарзни ҳисобдан чиқариш солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар турлари бўйича бутун мавжуд қарзга мутаносиб равишда амалга оширилади (қарзни мутаносиб равишда ҳисобдан чиқаришга мисол мазкур Низом иловасида келтирилган).
8. Давлат солиқ хизмати органлари:
Комиссиянинг қарорига асосан ҳисобдан чиқарилган қарз суммаларини солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларида акс эттирадилар;
белгиланган тартиб ва муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ҳисобдан чиқарилган қарз суммалари тўғрисида маълумотларни тақдим этадилар.
9. Улар бўйича ҳисоблаб ёзилган пеня ва жарималарни ҳисобга олганда, корхонанинг ўтган йиллар қарзларини Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлашга доир, тўланишига ишонч бўлмаган қарз суммасидан ортиқча мажбуриятлари сотувчи билан харидор ўртасида корхонани «нул» харид қиймати бериш шартномаси расмийлаштирилган пайтдан бошлаб инвесторга ўтади.
IV. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
10. Давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари қарзнинг ҳисобдан чиқарилган суммалари солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларида тўғри ва ўз вақтида акс эттирилиши учун шахсан жавоб берадилар.
11. Объектни «нул» харид қиймати олган инвесторлар бухгалтерия балансининг кўрсаткичлари бўйича нотўғри маълумот тақдим этганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка эга бўладилар.
V. ЯКУНИЙ ҚОИДА
12. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган.
Низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар турлари бўйича тўланишига ишонч бўлмаган қарз суммаларини мутаносиб равишда ҳисобдан чиқаришга мисол

минг сўм

Т/р

Солиқлар

ва бошқа мажбурий

тўловларнинг турлари

Ўтган йиллар

қарзларининг суммаси, жами

Асосий

қарз

суммаси

Асосий

қарз суммасида

салмоғи

(%да)

Пеня

Пеня

суммасида

салмоғи

(%да)

Жарималар

Жариманинг бутун

суммасида салмоғи

(%да)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.

Юридик шахслар фойдасига солинадиган солиқ

135

100

54,1

25

52,1

10

37,0

2.

ҚҚС

75

50

27,0

15

31,3

10

37,0

3.

Мол-мулк солиғи

35

25

13,5

5

10,4

5

18,5

4.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар

15

10

5,4

3

6,3

2

7,4

5.

Жами

260

185

71,2*

48

18,5*

27

10,4*

* 5, 7 ва 9-устунларда ўтган йилларнинг бутун қарзига нисбатан қарз турларининг салмоғи кўрсатилган.
Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан тегишли ҳисоб-китоблар қилинганидан кейин тўланишига ишонч бўлмаган қарз суммаси 110 минг сўмни ташкил қилди, улар қуйидаги миқдорларда ҳисобдан чиқарилади.

Т/р

Солиқлар

ва бошқа мажбурий

тўловлар турлари

Жами ҳисобдан чиқарилган

Жами

Шу жумладан:

асосий қарз

ҳисобига

пеня

ҳисобига

жарима

ҳисобига

1.

Барча қарз турлари бўйича жами

110

78,3 (110*71,2%)

20,4 (110*18,5%)

11,4 (110*10,4%)

2.

Юридик шахслар фойдасига солинадиган солиқ

57,2

42,4 (78,3*54,1%)

10,6 (20,4*52,1%)

4,2 (11,4*37%)

3.

ҚҚС

31,7

21,1 (78,3*27%)

6,4 (20,4*31,3%)

4,2 (11,4*37%)

4.

Мол-мулк солиғи

14,8

10,6 (78,3*13,5%)

2,1 (20,4*10,4%)

2,1 (11,4*18,5%)

5.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар

6,4

4,2 (78,3*5,4%)

1,3 (20,4*6,3%)

0,8 (11,4*7,4%)


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 527-модда)