Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 20 октябрдаги ПҚ-3980-сон қарори ижросини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 30 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан ундириладиган бир марталик тўлов миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сонли қарорига асосан учинчи-тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/509/0784-сон)
2. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда давлат, рус тили ва бошқа чет тилларида батафсил маълумот олиш имкониятини берадиган Ўзбекистон Республикаси давлат-хусусий шерикликнинг ягона ахборот порталини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда ишга туширсин, барча манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат-хусусий шериклик соҳасида ўтказиладиган танловлар, амалга ошириладиган лойиҳалар, кўрсатиладиган хизматлар хақида порталда жойлаштириладиган ахборотдан эркин фойдаланишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентликка учта, жумладан, иккита шахсий бириктирилган ва битта навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон)
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ва фаолиятини ташкил қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Агентлик Ўзбекистон Республикасида давлат-хусусий шериклик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон)
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига ва банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва Агентлик номи ёзилган бланкаларга эга бўлади.
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги;
тўлиқ — Public-private partnership development agency under Ministry of finance of the Republic of Uzbekistan;
тўлиқ — Агентство по развитию государственно-частного партнерства при Министерстве финансов Республики Узбекистан;
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг самарадорлиги ва афзалликларини баҳолаш услубини ишлаб чиқиш, ушбу лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек, лойиҳалар тўғрисидаги ахборотни очиқ ҳолда жойлаштириш ва уларнинг реестрини юритиш;
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, шу жумладан муайян лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқишда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалаларида инвесторлар, халқаро молия ва донор ташкилотлари, илмий ва эксперт ҳамжамиятлари, шунингдек, бозорнинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорликни ташкил этиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳар томонлама кўмаклашиш, лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари, шу жумладан юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш ва тақсимлаш юзасидан уларнинг таклифларини кўриб чиқиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, шу жумладан, лойиҳаларга жалб қилинган бюджет тизими маблағларидан фойдаланилишини, шунингдек, тегишли тармоқлардаги халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш амалиётини мониторинг қилиш.
а) иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш соҳасида:
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш дастурларини ва лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқишда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларига кўмаклашади;
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича стратегик вазифаларни аниқ билиш ва амалий ечимларни ишлаб чиқиш асосида иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, шакллантириш ва келишишда иштирок этади;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун маслаҳатчиларни жалб қилишда, шунингдек, ушбу мақсадлар учун молиявий ресурсларни топишда давлат шерикларига кўмаклашади;
давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш учун истиқболли тармоқларни ва устувор йўналишларни тизимли таҳлил қилади ҳамда натижалари бўйича давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқиладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини келишади;
б) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг самарадорлиги ва афзалликларини баҳолаш услубини ишлаб чиқиш, ушбу лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш соҳасида:
давлат-хусусий шерикликни жорий қилиш ва амалга ошириш механизмлари бўйича услубий асослар, нортматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва тавсияларни, давлат-хусусий шериклик соҳасида ҳамкорлик шаклларини ишлаб чиқади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнларини услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминлайди;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва бирхиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, танлов ҳужжатлари, шунингдек, битимлар лойиҳаларини таҳлил қилади ва келишади;
(9-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон)
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги шартномалар, ҳамкорлик қилиш шакллари ҳамда шартларини ишлаб чиқиш ва тайёрлашга кўмаклашади;
устувор соҳалар ва тармоқларда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг намунавий шартномалари, битимлари ва намунавий танлов ҳужжатларини ишлаб чиқади;
в) давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек, лойиҳалар тўғрисидаги ахборотни очиқ ҳолда жойлаштириш ва уларнинг реестрини юритиш соҳасида:
давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат шериклари ва хусусий сектор, халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштиради ва қўллаб қувватлайди;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги амалга ошириладиган, шунингдек, устувор ва истиқболли лойиҳаларнинг мунтазам янгиланадиган маълумотлар базаси ҳамда реестри ташкил этилишини ва юритилишини таъминлайди;
давлат-хусусий шериклик ва республиканинг ушбу соҳадаги салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни тезкор олиш имконини берадиган дастурий маҳсулотлар ҳамда ахборот тизимларини яратади ва жорий қилади;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда техник ҳамда бошқа томондан кўмаклашишни ташкил қилади;
давлат-хусусий шериклик соҳасига жалб этилган давлат шериклари ва бошқа масъул давлат органларининг маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорликни йўлга қўяди;
давлат-хусусий шериклик соҳасида амалга оширилаётган, устувор ва истиқболли лойиҳалар ҳақидаги маълумотларнинг очиқ ҳолда жойлаштирилишини таъминлайди;
г) давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, шу жумладан муайян лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқишда вазирлик ва идораларга кўмаклашиш соҳасида:
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳалар учун ҳужжатлар пакетини тайёрлаш, хусусий шериклар билан музокаралар ўтказиш ва битимлар тузишда давлат шерикларига кўмаклашади;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун маслаҳатчиларни жалб қилишда давлат шерикларига кўмаклашади;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширадиган давлат шерикларига рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, молиялаштириш ва давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда юзага келадиган бошқа масалаларни ҳал этишда кўмаклашади;
кадрларни тизимли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, раҳбарлар ва мутахассисларнинг, жумладан, идоравий мансуб тузилмаларда фаолият шакллари ва услубларини такомиллаштириш, юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун уларнинг масъулиятини оширишни ташкил этади;
д) давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалаларида инвесторлар, халқаро молия ва донор ташкилотлари, илмий ва эксперт ҳамжамиятлари, шунингдек, бозорнинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорликни ташкил этиш соҳасида;
семинарлар, сессиялар, тақдимотлар, давра суҳбатларини ташкил қилади ҳамда уларда иштирок этади, шунингдек, давлат-хусусий шериклик масалаларида давлат шериклари мутахассисларининг малакасини, жумладан, хорижда оширишни ташкил этишга кўмаклашади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида иштирок этиш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида реклама-ахборот ҳамда тушунтириш ишларини амалга оширади;
жамоатчилик, давлат органлари, хусусий сектор ва халқаро молия институтларини Ўзбекистон Республикасида давлат-хусусий шериклик қандай ривожлантирилаётгани ҳақида кенг хабардор қилишни таъминлайди;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар, жамғармалар, агентликлар, компаниялар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда уларни давлат-хусусий шериклик соҳасида республика учун стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш бўйича таклифлар, истиқболли ҳамда жорий дастурларни ўрганади, умумлаштиради ва тайёрлайди;
хориждаги инновацион ва юқори технологияли лойиҳаларни таҳлил қилади ва таҳлил асосида давлат-хусусий шериклик соҳасида Ўзбекистон Республикаси шароитида янги, истиқболли лойиҳаларни шакллантиришга доир таклифлар киритади;
халқаро иқтисодий ташкилотлар ишларида, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш муаммоларига бағишланган халқаро тадбирларда иштирок этади;
е) давлат-хусусий шериклик лойиҳалари иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳар томонлама кўмаклашиш, лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари, шу жумладан юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш ва тақсимлаш юзасидан уларнинг таклифларини кўриб чиқиш соҳасида:
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда юзага келадиган масалалар бўйича тушунтиришлар ва шарҳлар тақдим этади;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларнинг салоҳиятли иштирокчиларининг таклифлари, шу жумладан лойҳаларни молиялаштириш механизмлари бўйича таклифларини кўриб чиқади;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш мақсадида доимий асосда таҳлил ўтказади ва натижалари бўйича уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига ҳар томонлама кўмаклашади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Агентлик ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан мурожаатларини кўриб чиқади;
ўз ваколати доирасида Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этишга доир зарур ҳаракатларни амалга оширади;
бюрократизм, Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш муддатларини чўзиш ҳолатларини аниқлайди ва бартараф этади;
ж) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, шу жумладан лойиҳаларга жалб қилинган бюджет тизими маблағларидан фойдаланилишини, шунингдек, тегишли тармоқлардаги халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш амалиётини мониторинг қилиш соҳасида:
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ва улар доирасида маблағлар ўзлаштирилишини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик соҳасидаги дастурларга киритиш таклиф этилаётган лойиҳаларни мунтазам мониторинг қилиб боради;
тегишли тармоқларда илғор халқаро тажрибани инобатга олинган ҳолда, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишга доир таклифларни ишлаб чиқиш учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари мутахассислари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилади;
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади, бундай шерикликни ташкил этишнинг хусусий сектор учун ошкоралик ва жозибадорликни таъминлайдиган янги шакллари ҳамда услубларини жорий этиш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик соҳасидаги муносабатларни тартибга соладиган нормаларни такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлайди;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бюджет маблағлари ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларидан мақсадли, оқилона ҳамда самарали фойдаланиш мониторингини олиб боради;
қисқа ва ўрта муддатли истиқболда бюджетдан маблағ ажратиш учун давлат-хусусий шериклик соҳасидаги устувор лойиҳаларнинг прогноз параметрлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ахборот киритади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг ташаббускорлари ва иштирокчиларидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг амалга оширилиши, техник-иқтисодий ҳамда молиявий кўрсаткичларнинг бажарилиш ҳолати ҳақида ахборот сўраш ҳамда олиш;
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан ҳужжатлар, статистика маълумотлари, таҳлилий материаллар, хулосалар ҳамда бошқа ахборотни сўраш ҳамда олиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг давлат шериклари ва иштирокчиларидан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида бюджет маблағлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳақидаги ахборотни белгиланган тартибда олиш, Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича текширувлар ўтказиш;
Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги маҳаллий ва хорижий мутахассисларни шартнома асосида Агентликда ишлаш учун белгиланган тартибда жалб қилиш;
консалтинг ва аудиторлик компаниялар билан ҳамкорлик қилиш, музокаралар ўтказиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун шартномалар тузиш;
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун инвестициялар жалб қилиш масадида халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорлик ўрнатиш;
давлат-хусусий шериклик соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув марказлари ташкил қилиш.
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ягона давлат сиёсатининг сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тайёрланиши ва амалга оширилишини услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
12. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари раҳбарлик қилади.
Директорнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосари бўлади.
13. Директор Агентлик ишларини ташкил этишни ва фаолиятига умумий раҳбарликни таъминлайди, шунингдек, унинг фаолияти сифати ва якуний натижаси учун масъул ҳисобланади;
14. Агентлик давлат-хусусий шериклик масалаларида ўзининг вазифа ва функцияларини амалга ошириш доирасида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
15. Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларида Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини чуқур ва танқидий таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини бажариш;
Агентлик фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан Агентлик мансабдор шахсларининг ваколатларини аниқлаш ва уларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Агентлик ва мансабдор шахсларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришни ташкил этишнинг амалий тизимини яратиш ва мониторингини юритиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш;
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳалари бўйича фаолиятини ташкил этиш;
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси Регламенти деб аталади) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда фаолият кўрсатиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
Агентликка тақдим этилган таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларнинг молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа хил экспертизадан пухта ўтказилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг Регламентида ва Вазирлар Маҳкамаси Регламентида белгиланган муддатларда келишилишини (визаланишини) таъминлаш;
Агентликка кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентлик кадрлар захирасини шакллантириш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига тўлиқ мувофиқ ҳолда Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Агентлик ходимлари томонидан Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, электрон ҳужжат айланиш тизимини кенг жорий қилиш ва ундан самарали фойдаланиш, юридик ва жисмоний шахслардан тушадиган мурожаатларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ишларининг назоратини ҳамда мувофиқлаштирилишини ташкил қилиш;
Агентлик фаолиятига тааллуқли шартномаларни ва Ўзбекистон Республикасининг вакили сифатида Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро хусусиятга эга шартномаларни белгиланган тартибда тузиш ҳамда имзолаш;
Агентлик ходимларини кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлар билан мукофотлаш тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда ҳал этиш, Агентликнинг алоҳида намуна кўрсатган ходимларини Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари ва давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этиш;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан уларнинг бундан буён эгаллаб турган лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли масалаларни кўриб чиқиш;
17. Қуйидагилар Агентлик директори ўринбосарларининг ва таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига Агентлик таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Агентлик қарорларининг, директор буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифа ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;
Агентлик таркибий бўлинмаларига кадрларни танлаш ва тайинлаш жараёнида директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
таркибий бўлинмаларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, кейинчалик кўриб чиқиш учун Агентлик таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга виза қўйиш, уларни Агентлик раҳбарияти томонидан имзолаш (виза қўйиш), уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш;
Агентликга тақдим этилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколати доирасида тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига тўлиқ мувофиқ ҳолда хизмат сафарларини ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Агентлик таркибий бўлинмалари ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини йиғилишларда эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
19. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Ўзбекистон Республикасининг Молия вазири тасдиқлайдиган Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва амалий кўрсаткичлари асосида баҳоланади.
20. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунларига кўра қуйидаги чоралар кўрилади:
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан интизомий жавобгарликнинг тегишли чораларини кўриш;
21. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари, молия институтлари ҳамда бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан ундириладиган бир марталик тўловларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/509/0784-сон)
юридик ва жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг хайрия маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик томонидан ДХШ лойиҳалари бўйича ўтказиладиган анжуманлар, семинарлар, тренинглар ҳисобидан тушадиган тушумлар;
давлат ёки хусусий шериклар томонидан тўлаб бериладиган тўловлар, башарти ДХШ тўғрисидаги битимда назарда тутилган бўлса;
жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари депозитига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарорига асосан бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
221. Агентлик фаолиятини молиялаштириш учун келиб тушган маблағлар қуйидаги харажатларга йўналтирилади:
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат ва хусусий шериклар ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича тармоқ дастурларини тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ДХШ лойиҳалари бўйича концепция, лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари, услубий қўлланма, журнал, реклама ва роликларни ишлаб чиқиш;
(221-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/509/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(221-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/509/0784-сон)
республикада ва хорижда ДХШ лойиҳалари бўйича конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар, семинарлар, «давра суҳбат»ларини ўтказиш;
(221-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
222. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорида белгиланган нормалар Агентликнинг ривожлантириш жамғармаси маблағларининг сарфланишида татбиқ этилмайди.
(222-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон)
23. Агентлик ходимларининг иш ҳақи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, устама ва қўшимча ҳақдан иборат бўлади.
25. Агентликнинг жалб этилган ходимлари, экспертлари ва маслаҳатчилари — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари хизматларига тузилган контрактларга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий валютада ҳақ тўланади.
26. Агентликка юкланган вазифаларни амалга ошириш учун контракт асосида жалб қилинган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори умумэътироф этилган халқаро амалиёт ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири тасдиқлайдиган тартибга мувофиқ кўп йиллик хизматлари учун ҳар ойлик устамалар тўланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон)
28. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Агентлик ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, эгаллаб турган асосий лавозими бўйича Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобидан лавозим маошларига (тариф ставкаларига) устамалар ҳамда рағбатлантирувчи бошқа тўловлар белгилаши мумкин.
Агентликнинг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларининг лавозим маошига (тариф ставкасига) белгиланган тартибда шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг қиймати | Бир марталик тўлов миқдори (фоизда) |
1. | Умумий қиймати 1 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун | 0,2% |
2. | Умумий қиймати 10 млн АҚШ долларидан 100 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун | 0,1% |
3. | Умумий қиймати 100 млн АҚШ долларидан 1 млрд АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун | 0,05% |
4. | Умумий қиймати 1 млрд АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳалар учун | 0,02% |
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/509/0784-сон)