Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4022-сон қарорига мувофиқ Агентлик томонидан «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда барча давлат хизматлари фақатгина операторнинг маълумотларни қайта ишлаш марказлари орқали кўрсатилишини таъминлашни назарда тутадиган 2019 — 2021 йилларда «Universal Mobile Systems» МЧЖни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилмоқда.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 апрелдаги ПҚ-3673-сон қарорига мувофиқ Агентлик томонидан алоқанинг, шу жумладан, хорижда бўлиш вақтида, махфийлиги, тезкорлиги, хавфсизлиги ва телекоммуникация хизматларига сарфланадиган бюджет маблағларининг тежалишини таъминлайдиган ҳукумат мобиль алоқаси тизимини (кейинги ўринларда — тизим) ишга тушириш, синаш ва ундан тажриба тариқасида фойдаланиш ишлари бажарилди.
8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 июлдаги ПФ-5120-сон Фармонига мувофиқ яратиладиган Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими Агентлик томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича ушбу тизимнинг барча иштирокчилари томонидан фойдаланилиши мажбурий ҳисобланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази