Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 11.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3029-1
Кучга кириш санаси
12.12.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
LexUZ шарҳи Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3281, 31.08.2020 й.) асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/9-сон қарори (рўйхат рақами 3029, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 1. 34-банд «ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси,» деган сўзлардан кейин «видео кузатув камералари (бунда видеоёзув материаллари махсус архивда камида бир ой сақланади),» деган сўзлар билан тўлдирилсин. 3. 55-банддаги «асосий ҳимоя белгиларга» деган сўзлар «асосий белгиларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 4. 56-банднинг бешинчи хатбошисидаги «асосий ҳимоя белгиларидан» деган сўзлар «асосий белгиларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 5. 64-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
|
Комментарий LexUz Настоящее постановление утратит силу с 1 сентября 2020 года в соответствии с постановлением правления Центрального банка Республики Узбекистан от 29 августа 2020 года № 18/5 «Об утверждении Правил осуществления валютных операций в Республике Узбекистан» (рег. № 3281 от 31.08.2020 г.). |