« | 34. | Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги | Кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан, кемаларни қуришда, фойдаланишда, қайта жиҳозлашда ва таъмирлашда кўрикдан ўтказишдан тушган маблағлар | 60 | ». |
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик, кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузганлик, кема бошқарувчиларининг кемалар ва кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқаргани учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси | 60 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.12.2018 йилдаги 1002-сон
Кучга кириш санаси
11.12.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 34 позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелдаги 167-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2022 й., 09/22/167/0285-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 09/23/171/0234-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 216-модда):
а) номланиши ва 1 банддаги «кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари «кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
номланиши, 1 ва 4-бандлар, 5-банднинг тўққизинчи хатбоши, 7-банд, 9-банднинг тўртинчи хатбоши, 14-банднинг еттинчи хатбоши, 5-бобнинг номланиши ва 42-банднинг иккинчи хатбошидаги «кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари «кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банд, 21-банднинг биринчи хатбоши, 33-банд, 39-банднинг биринчи хатбоши ва 40-банддаги «кичик ҳажмли кемалар» сўзлари «кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«гидротехника иншоотлари, кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан самарали назоратни амалга ошириш»;
«юридик ва жисмоний шахслар томонидан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларига, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш»;
«кемаларнинг белгиланган вазифаларга мувофиқ ички сув йўлларида хавфсиз сузиши, йўловчилар ва кема экипажларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ички сув йўлларида ташиладиган юкларнинг бутлигини таъминлаш, шунингдек, сув объектларининг кемалар томонидан ифлослантирилишининг олдини олиш»;
41-банддаги «улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари» сўзларидан кейин «, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидалар» сўзлари қўшилсин;
«43. Аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидаларни текшириш натижалари белгиланган шакл бўйича далолатнома ёки маълумотнома тарзда расмийлаштирилади»;
«44. Маълумотнома аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солиш қоидалари бузилмаган тақдирда тузилади. Маълумотномада текшириш ўтказилганлиги қайд этилиб, ўтказилган текшириш бўйича саволлар рўйхати ҳамда бирор-бир камчилик аниқланмаганлиги кўрсатилади.»;
«46. Далолатнома аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солиш қоидалари бузилган тақдирда тузилади. Далолатнома тузишда ФВВнинг мансабдор шахси томонидан режа-топшириқда кўзда тутилган ҳар бир савол бўйича мавжуд ҳолатдаги камчиликлар, қонунчилик ҳужжатларининг номи ва меъёрлари баён қилинади»;
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги 968-сон қарорида:
«кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш, кемаларни қуришда, фойдаланишда, қайта жиҳозлашда ва таъмирлашда кўрикдан ўтказишдан тушган маблағларнинг 60 фоизи миқдоридаги ажратмалар»;
«кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш, кемаларни қуришда, фойдаланишда, қайта жиҳозлашда ва таъмирлашда кўрикдан ўтказишдан тушган маблағларнинг 60 фоизи миқдоридаги ажратмалар».