Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 05.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2711-3
Кучга кириш санаси
06.12.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
LexUZ шарҳи Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/7-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3280, 29.07.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/11-сон қарори (рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 460-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. 1. 10-банддаги «Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)» деган сўзлар «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь),» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 3. 60-банднинг 7-кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин. 5. 187-банддаги «Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома»да (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)» деган сўзлар «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин. |
Комментарий LexUz Настоящее постановление утратило силу в соответствии с постановлением правления Центрального банка Республики Узбекистан от 25 мая 2020 года № 12/7 «О признании утратившими силу некоторых нормативно-правовых актов, принятых Центральным банком Республики Узбекистан» (рег. № 3280 от 29.07.2020 г.). |