Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН МОЛ-МУЛКНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ, СОТИШ ЁКИ ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 2004 ЙИЛ 25 МАРТДАГИ 140-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишга доир фаолиятни рағбатлантириш тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 498-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 3-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 53-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Товарлар ёки бошқа бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилганлиги натижасида божхона органлари ва чегарачилар томонидан олиб қўйилган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ёки бошқа бойликларни сотишдан суд ижрочилари тегишли бўлинмаларининг махсус ҳисобварағига тушган пул маблағлари уч банк куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланади:
70 фоизи — тегишли маҳаллий бюджетга;
20 фоизи — бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг чегара орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;
10 фоизи — Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 27 декабрь,
609-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 522-модда)