Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида

1-ИЛОВА
Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкаларни аниқлаш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш

3-боб. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тартиби

4-боб. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказиш

1-§. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказишнинг умумий шартлари

2-§. Аукционни ўтказиш тўғрисидаги хабарномани жойлаштириш

3-§. Аукционда иштирок этиш шартлари

4-§. Аукционда иштирок этиш тартиби

5-§. Ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартиби

6-§. Закалат пулини кайтариш тартиби ва шартлари

5-боб. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушадиган маблағларни йўналтириш

6-боб. Якунловчи коидалар

1-ИЛОВА
Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали бериш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион ташкил қилиш ҳақида ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА

3-ИЛОВА
Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун ЭЛЕКТРОН АРИЗА

4-ИЛОВА
Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун аризани ўзгартириш ёки чақириб олиш тўғрисида БИЛДИРИШНОМА

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда дарёлар ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги беш иш куни мобайнида участкалар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори билан ташкил этилган тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) белгиланган тартибда киритади.
18. Буюртмага мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаганда ёки улар тегишли равишда расмийлаштирилмаганда, оператор буюртмани олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан буюртмани бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда «Хавфсиз дарё» ДУКга қайтаради.
19. «Хавфсиз дарё» ДУК тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 17-банди талабларига мувофиқлиги юзасидан оператор тасдиғидан сўнг:
Мазкур Низом 53-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларига асосан аукцион савдолари ўтказилмаган деб топилган тақдирда, аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорда ҳақ тўланади.
35. Аукцион иштирокчиси ариза қабул қилишнинг охирги муддатидан кечиктирмасдан, мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ билдиришномани операторга юбориш орқали аукционда иштирок этиш учун аризани ўзгартириш ёки чақириб олишга ҳақли.
мазкур Низомнинг 61-бандида белгиланган тартибда аукцион объектини сотиб олиш таклиф этилган аукцион ғолиби ва охиридан олдинги таклифни тасдиқлаган иштирокчи томонидан аукцион объекти қийматининг 30 фоизи белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаса.
55. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи мазкур Низомнинг 28 — 56-бандларида белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционга автоматик тарзда такроран қўйилади.
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи ушбу Низомнинг 53-бандида назарда тутилган асосларга кўра ўтказилмаган деб топилиши сабабли реализация қилинмаса, такрорий аукционларда аукцион объектининг бошланғич нархида қўйилади. Такрорий аукционлар 2 маротаба ўтказилади.
64. Мазкур Низомнинг 65 ва 66-бандларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат пули қуйидагиларга қайтарилади:
65. Мазкур Низомнинг 60 ва 61-бандларида белгиланган тартибда шартнома тузган аукцион иштирокчисига закалат пули кайтарилмайди ва шартномада келишилган нархга қўшиб ҳисобланади.
66. Мазкур Низомнинг 57-бандида белгиланган тартибда аукцион объекти қийматининг 30 фоизини тўламаган, шунингдек, мазкур Низомнинг 53-банди бешинчи хатбошида назарда тутилган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва операторнинг тасарруфида қолади.
20___ йил «____ » ______да ________«Хавфсиз дарё» ДУК ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК ўртасида тузилган ____-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, «Хавфсиз дарё» ДУК директорининг 20___ йил «_____ » _________ даги буйруғига биноан «Хавфсиз дарё» ДУК қуйидаги лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртмани тақдим этади:
1. Лойиҳанинг ўзига хос рақами ___________________________________________________________;
2. Лойиҳани амалга ошириш жойи _________________________________________________________;
3. Белгиланган мақсад __________________________________________________________________;
4. Лойиҳа бўйича қум-шағал захирасининг ҳажми _____________________________________________;
5. Лойиҳанинг минимал қиймати (бошланғич нархи) (сўмда) _____________________________________;
6. Электрон аукцион ғолибининг мажбуриятлари:
6.1. Лойиҳани амалга ошириш муддати _____________________________________________________;
6.2. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасига давлат экологик экспертизаси хулосасига мувофиқ қўйиладиган талаблар:___________________________________________________________________;
6.3. Шартнома шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар _________________________________;
7. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация килишдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк реквизитлари:
Банк номи ___________________________________________________________________________;
Банк МФО ___________________________________________________________________________;
Банк ҳисобрақами _____________________________________________________________________;
8. «Хавфсиз дарё» ДУКнинг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар).
Буюртма 20 ___ йил «____» _______________ да тақдим этилди.
«Хавфсиз дарё» ДУК директори ____________________________________

(Ф.И.О.)

ЭРИ

______________________________________________________________________

(тадбиркорлик субъектнинг тўлиқ номи, почта манзили, банк реквизитлари)

(кейинги ўринларда иштирокчи деб аталади) дарё ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш тўғрисида электрон аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарнома билан танишдим:
Лот раками: № __________________
Лот номи: ____________________________________________________________________________
ҳужжат бўйича электрон аукционда иштирок этиш учун закалат пулини тўлаб,
______________________________________________________________________

(тўлов ҳужжатининг реквизитлари)

лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон аукцион ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) билан танишдим, 20___ йил «_____» ______ соат _______да веб-порталида ўтказиладиган электрон аукционда иштирок этиш учун ушбу аризани қабул қилишингизни сўрайман.
Иштирокчи электрон аукционда иштирок этиш учун ушбу аризани тақдим этиб, электрон аукционни ўтказиш бўйича қоидаларда белгиланган шартларга розилик беради.
Иштирокчи унинг маълумотлари нотўғри бўлган тақдирда, аукцион натижалари хақиқий эмас деб топилиши ва закалат пули қайтариб берилмаслиги ҳақида огоҳлантирилди.
Иштирокчи электрон аукционга лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи «Хавфсиз дарё» ДУК директорининг буйруғига асосан реализация қилинаётгани тўғрисида хабардор қилинди ва иштирокчи аукцион ғолиби деб топилганда унга юкланадиган талаб ҳамда мажбуриятларга риоя этишни зиммасига олади.
Иштирокчи «Е-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдони операторидан ҳар қандай билдиришномани иштирокчининг қуйидаги электрон почта манзилида олишини расман тасдиқлади _____________________.

(электрон почта манзили)

Иштирокчи «Е-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдони оператори ушбу электрон почта манзилига юборган билдиришномалар жўнатилган вақтда расман олинган деб ҳисобланишини ва «Е-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдони иштирокчиси ушбу билдиришномаларни ўз вақтида ўқимагани учун жавоб бермаслигини тасдиқлайди.
Закалат пулини қайтариш учун иштирокчининг банк реквизитлари:
Банк номи ____________________________________________________________________________;
Банк МФО ____________________________________________________________________________;
Банкнинг ҳисобрақами __________________________________________________________________;
Иштирокчининг СТИР: ___________________________________________________________________
Илова: Иштирокчи электрон аукцион ўтказиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисобрақамига закалат пулини ўтказганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхаси.
Тўлдирилган сана: 20___ йил «___» __________
Иштирокчининг ЭРИ
а) 12-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
б) 13-бандга қуйидаги мазмундаги «м» кичик банд билан қўшилсин:
в) 14-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази