Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Вазирликлар ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси

I. Ташкилий масалалар

1.

2019 йилнинг 5 — 10 апрель кунлари Термиз шаҳрида Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмитанинг йиғилишини ўтказиш.

1. Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш бўйича манфаатдор вазирликлар, идоралар, ҳокимликлардан масъул ижрочиларни белгилаш, фестивални молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмитанинг йиғилишини ўтказиш.

2018 йил
декабрь

Ташкилий қўмита аъзолари

А. Джурабаев,
Р. Гулямов

2. Йиғилиш баёни билан қўйидаги ишчи гуруҳлари таркибини тасдиқлашни назарда тутиш:

иштирокчиларни кутиб олиш ва кузатиш бўйича;

иштирокчиларни меҳмонхонага жойлаштириш ва транспорт билан таъминлаш бўйича;

иштирокчиларни овқатлантиришни ташкил этиш бўйича;

тадбирларни оммавий-ахборот воситаларида ёритиш бўйича;

маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича;

таржимонлар ва волонтёрлар билан ишларни ташкил қилиш бўйича.

2018 йил

декабрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

А. Джурабаев,
Р. Гулямов

2.

Термиз шаҳрида ҳамда фестиваль ўтказиладиган Сурхондарё санъат саройи атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, фестиваль ўтказиладиган саҳна майдонлари ва залларни талаб даражасида тайёрлаш.

1. Фестиваль ўтказиладиган жойни (шу жумладан бино-иншоотларни) белгилаштўғрисида Сурхондарё вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш.

Бунда фестивалда иштирок этадиган маҳаллий (республиканинг 14 та ҳудуди бўйича ҳар бирига алоҳида) ҳунармандлар учун алоҳида павильонлар ташкил этишни, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, овқатланиш шохобчалари, автотураргоҳлар ва эко-ҳожатхоналар учун алоҳида жой ажратишни назарда тутиш.

2018 йил
декабрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

М. Жуманиязов,

И. Махкамов,

Б. Сиддиқов

2. Нуфузли ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда, фестиваль доирасида Термиз шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш.

2018-2019 йиллар

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

3. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш.

2018-2019 йиллар

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ

3.

Фестиваль иштирокчиларини меҳмонхоналар билан таъминлаш.

1. Термиз шаҳри ва унга чегарадош туман (шаҳар)ларда мавжуд меҳмонхоналар ва улардаги ўринлар сонини хатловдан ўтказиш.

2018 йил декабрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари

М. Жуманиязов,

К. Ризаев

2. Меҳмонхоналарда меҳмонларни қабул қилиш қуввати етарли бўлмаганда (шаҳар, туман миқёсида жами 2500 ўриндан кам) ташаббускорларни жалб қилган ҳолда Термиз шаҳри, Жарқўрғон, Ангор ва Термиз туманларида 8-50 ўринли янги меҳмонхоналар қурилишини таъминлаш, мазкур шаҳарларда меҳмон уйлари ташкил қилиш.

2018-2019 йиллар

4.

Фестивалнинг рамзи (логотипи)ни тайёрлаш.

1. Фестивалнинг рамзи (логотипи) бўйича танлов эълон қилиш ва халқаро Ҳакамлар ҳайъати таркибини тасдиқлаш.

2018 йил декабрь

Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ўзбекистон Матбуот ва ахборат агентлиги

А. Джурабаев,

К. Ризаев,

Р. Гулямов

2. Фестиваль брендбуки ва памфлетини ишлаб чиқиш.

2019 йил март

5.

Фестиваль давомида Термиз шаҳрида умумий овқатланиш хизматлари тўлақонли кўрсатилишини таъминлаш.

1. Термиз шаҳридаги мавжуд умумий овқатланиш корхоналарининг меҳмонларни қамраб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.

2018 йил декабрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

М. Жуманиязов

2. Замон талаблари асосида миллий услубдаги умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишни таъминлаш, заруратга кўра, янги кафе ва ресторанлар ташкил қилиш чораларини кўриш.

2018-2019 йиллар

6.

Фестиваль давомида такси хизматлари узлуксизлигини таъминлаш.

1. Термиз шаҳридаги барча такси хизматини кўрсатувчи корхоналар паркини хатловдан ўтказиш, уларнинг техник тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш.

2018 йил декабрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги

М. Жуманиязов,

И. Махкамов,

Р. Гулямов

2. Заруратга кўра, Сурхондарё вилоятининг бошқа ҳудудларидан Термиз шаҳрига такси хизмати кўрсатувчиларни сафарбар қилиш.

фестиваль кунлари

3. Ташаббускорларнинг таклифига биноан уларга йўловчи ташиш транспортларини имтиёзли шартларда сотиб олишга (шу жумладан кредит, лизинг асосида олишга) кўмаклашиш.

белгиланган муддатларда

7.

Маҳаллий темир йўллар бекатлари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш.

1. Хориждан ташриф буюрадиган фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темир йўллар бекатлари ва аэропортларда кутиб олиш ва кузатиш бўйича махсус штаблар ташкил қилиш.

фестиваль кунлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК,

туризм фирмалари

И. Махкамов,

К. Ризаев

2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида фестиваль тўғрисида маълумотномалар ўрнатиш.

3. Фестиваль кунлари Тошкент ва Термиз шаҳарлари ўртасида шаттл поездлари катновини йўлга қўйиш.

4. Фестивалга мўлжалланган алоҳида янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.

8.

Фестиваль доирасида жамоат ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.

Фестиваль давомида иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини саклаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш чораларини кўриш.

фестиваль кунлари

Ички ишлар вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Х. Бердибаев

II. Маданий-маърифий ва тарғибот тадбирлари

9.

Фестивални юқори савияда тарғиб этиш ва кенг ёритиш мақсадида фестиваль сайтини яратиш.

1. Фестиваль сайтини яратиш ва оммавий ахборот воситаси сифатида расмий рўйхатдан ўтказган ҳолда унда ўзбек, инглиз ва рус тилидаги ахборотларни мунтазам ёритиб бориш.

Бунда Фестивалда иштирок этишни истаган хорижий давлатларнинг бахши, шоир, оқин ва жировлари ҳамда жамоаларининг ушбу сайт орқали онлайн тарзда ариза топшириши ва рўйхатдан ўтишлари учун зарур имконияти яратиш.

2018 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

С. Абдуллаев,

А. Джурабаев,

М. Жуманиязов

10.

Танловлар, ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.

Республикамиз ҳудудларида бахшиларнинг концерт дастурлари, турли номинациялар бўйича Республика танловлари ҳамда бахшичилик йўналиши бўйича мутахассислар иштирокида ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиб бориш.

2019 йил
1 февралга
қадар

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Джурабаев,

М. Жуманиязов

11.

Фестиваль тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.

1. Фестивални тарғиб этувчи камида 3 та реклама ролигини тайёрлаш ва барча маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш қилиш.

2018-2019 йиллар

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан биргаликда

А. Джурабаев,

М. Жуманиязов

2. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари, ваколатхоналар, республикадаги дипломатик корпуслар орқали фестивалга кенг оммани жалб қилиш.

3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини фестивални тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, шунингдек, чет эл оммавий ахборот воситалари орқали сайёҳлар ва фольклоршунос олимлар, малакали мутахассислар, бахши, шоир, оқин ва жировларни фестивалда фаол иштирок этишига ундовчи тарғибот материалларини намойиш этиш.

4. Фестивални хорижлик сайёҳларнинг экскурсия маршрутига киритиш.

5. Республиканинг барча шаҳарларида фестиваль рекламасини ташкил этиш (биллборд, ЛЭД панеллар, транспорт ва йирик савдо марказларида).

12.

Фестивалда миллий урф-одат ва анъаналар ҳамда маданий мерос объектлари намуналарини кенг тарғиб қилиш учун шароитларни яратиш.

1. Республикадаги ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий урф-одат ва анъаналари ҳамда маданий ҳаётини акс эттирувчи маданий мерос объектлари ва ҳунармандлар шаҳарчалари макетини тайёрлаш.

фестиваль кунлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги,

«Ҳунарманд» уюшмаси,

Бадиий академия

А. Джурабаев,

М. Жуманиязов,

Р. Гулямов

2. Республиканинг ҳар бир (14 та) ҳудудидан жами 60 нафардан иборат фольклор, ҳунарманд, ошпазларнинг иштирокини таъминлаш.

3. Фестиваль учун ажратилган майдон ҳудудида рассомлар кўргазмаларини ташкил этиш ва фестиваль иштирокчиларига маҳорат дарсларини намойиш этиш.

13.

Хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг маданий-маърифий ҳаёти билан таништириш.

1. Фестиваль кунлари хорижий меҳмонлар ва сайёҳларни Термиз шаҳри ва унга чегарадош туманларнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш ва ушбу маршрутга киритилган жойларни ободонлаштириш ва таъмирлаш чораларини кўриш.

2019 йил

март

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги

М. Жуманиязов,
А. Джурабаев,
К. Ризаев

2. Халқимизнинг маданий ва тарихий ҳаёти ва турмуш тарзини акс эттирувчи театрлаштирилган очилиш ва ёпилиш маросимлари, концерт дастурлари сценарийсини тажрибали режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, театр намояндалари, санъат ва маданият арбобларини жалб этган ҳолда тайёрлаш.

2019 йил

февраль

3. Ўзбекистон бахшичилик санъатининг тарихи ва бугунини акс эттирувчи махсус ҳужжатли фильмни суратга олиш ҳамда фестиваль кунлари барча телеканаллар орқали ўзбек, инглиз ва рустилларида намойиш этиш.

фестиваль кунлари

14.

Фестиваль кунлари бепул WI-FI ҳудудларини ташкил этиш.

Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда бепул WI-FI ташкил этиш.

фестиваль кунлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

С. Абдуллаев,

М. Жуманиязов

III. Фестиваль тадбирларини молиялаштириш

15.

Фестивални ўтказиш харажатларини молиялаштириш.

1. Фестиваль харажатлари сметасини ишлаб чиқиш.

2018 йил декабрь

Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Р. Гулямов,

А. Джурабаев,

М. Жуманиязов

2. Тасдиқланган смета асосида харажатлар учун маблағларни олдиндан тўлашб чораларини кўриш.

фестивалга тайёргарлик кўриш давомида

3. Белгиланган тартибда муайян тадбирларни молиялаштиришга давлат-хусусий шериклик шартларида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази