Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда алоҳида «Томон» ва биргаликда «Томонлар» деб аталувчилар),
космик технологияларни тинч мақсадларда қўллашни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорликни инобатга олиб,
космик технологияларни иккала мамлакат халқларининг манфаатлари йўлида қўллаш ва космик фазони тадқиқ этиш соҳасида шерикчилик муносабатларини ривожлантиришга кўмаклашиш ва икки томонлама ҳамкорликнинг самарали шакллари ва ташкилий асосини ривожлантириш истагини ифодалаб,
космик фазодан тинч мақсадда фойдаланиш борасида иккала мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашиш ва уларнинг ижро этувчи ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик бўйича Ижроия келишувларни амалга ошириш учун умумий асос яратилишини истаб,
Томонлар, ўз давлатларининг амалдаги миллий қонунчилиги ва қоидаларига мувофиқ ҳамда уларнинг халқаро мажбуриятларига, халқаро ҳуқуқ принциплари ва қоидаларига мувофиқ космик фазони тадқиқ этиш ва ундан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
1. Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ҳиндистон томонидан Космос департаментининг (КД) Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ҲКТТ) мазкур Битим билан назарда тутилган ҳамкорликни ривожлантириш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш юзасидан: масъул бўлган Ижро этувчи ташкилотлар сифатида белгиланади.
2. Томонлар ёки Ижро этувчи ташкилотлар ўзларининг ваколатлари доирасида, қуйидаги 3-моддада санаб ўтилган соҳаларда Ҳамкорлик дастурларни ишлаб чиқиш учун бошқа муассасаларни тайинлашлари мумкин. Бундай ҳолда, Томон ёки Ижро этувчи ташкилот бошқа Томон ёки Ижро этувчи ташкилотни муайян Ҳамкорлик дастурига масъул этиб тайинланган муассаса тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилади.
3. Мазкур Битимнинг 3-моддасида назарда тутилган Ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун ҳар қандай бошқа ташкилотларни тайинлаш Томонларнинг ўзлари томонидан белгиланади.
(iv) космик аппаратлардан, элтувчи ракеталардан, космик тизимлар ва ер усти тизимларидан фойдаланиш;
(ii) маълумотларни қабул қилиш, уларни қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш учун, шунингдек, йўлдошлар ва элтувчи ракеталар парвозларига ёрдам кўрсатиш учун, ер усти станцияларини яратиш, фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
(iii) йўлдошли навигация дастурларини қўллаб-қувватлаш учун ер усти станцияларини яратиш, фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
(iv) ускуналар, ҳужжатлар, маълумотлар, илмий ва технологик ахборот ва экспериментларнинг натижаларини алмашиш;
(vii) йўлдошлар учириш, уларни эксплуатация қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қўшма фаолиятлар;
(viii) космик техникани амалда қўллаш ва космик технологиялардан келадиган қўшимча фойдалардан фойдаланиш борасида ҳамкорликнинг кўп йўналишли шаклларини ишлаб чиқиш;
(ix) мазкур Битимга мувофиқ тузилган, имзоланган контрактларни ишлаб чиқиш жараёнида ёрдам кўрсатиш ва улар ўртасидаги бевосита алоқаларга кўмаклашиш орқали иккала мамлакатнинг космик техника соҳасида ихтисослашган миллий компаниялари ва ташкилотлари ўртасидаги саноат ҳамкорлигига кўмаклашиш;
(х) космос фани ва техникаси ҳамда жамият манфаатлари йўлида космик техникани қўллаш дастурларида салоҳиятни кучайтириш;
(xii) космик дастурларни амалга ошириш учун қўшма илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш учун Ўзбекистон ва Ҳиндистондаги тадқиқот институтларини кенгайтириш;
1. Мазкур Битимни амалга ошириш учун Томонлар, башарти ўзгача қарор қабул қилмаган бўлсалар, мазкур Битимга таянадиган ва унга мувофиқ бўладиган муайян Ижроия келишувларни тузишлари мумкин.
2. Ижро этувчи ташкилотлар ва бошқа тайинланган муассасалар ўзларининг тегишли мамлакатларининг қонунлари ва қоидалари билан ўрнатилган процедураларга мувофиқ:
а) муайян Ҳамкорлик дастурлар тўғрисида, бундай дастурларни ташкил қилиш, амалга ошириш ва зарур бўлганда, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ принциплар, қоидалар ва процедураларни белгилайдиган қарорлар қабул қиладилар;
b) зарур бўлганда, Ҳамкорлик дастурларнинг амал қилиш соҳаси ва хусусиятига, шунингдек, ижро этувчи ташкилотлар ёки бошқа тайинланган муассасаларнинг айрим умумий вазифаларига тааллуқли бўлган қоидаларни ўз ичига оладиган Ижроия келишувларини тузишлари мумкин. Бундай Ижроия келишувлари мазкур Битимга таянади ва унга мувофиқ бўлади.
3. Тегишли мамлакатларнинг амалдаги қонунларига, қоидаларига ва сиёсатига мувофиқ ҳамда Томонларнинг ўзаро ёзма розилигига кўра, ҳар қандай учинчи томон, мазкур Битим доирасида амалга ошириладиган Ҳамкорлик дастурларида иштирок этиши мумкин. Учинчи томоннинг бундай иштироки алоҳида келишувларда белгиланади.
2. Қўшма ишчи гуруҳ Томонлар вакилларининг тенг сонидан иборат бўлади ва ҳар иккала Томон номзодларининг ҳамраислигида бошқарилади.
4. Қўшма ишчи гуруҳ Ҳамкорлик дастурларини кўриб чиқиш, уларнинг бажарилишини кузатиб бориш, мазкур Битим доирасида иккала мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашиш ва умумий тарзда, мазкур Битимнинг бажарилишига тааллуқли барча масалаларни кўриб чиқиш ва имкон борича, Томонлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай низога дўстона ечим топишга масъул ҳисобланадилар.
5. Томонлар ёки уларнинг ихтиёрига кўра, ижро этувчи ташкилотлар, зарур бўлганда, Ижроия келишувларига мувофиқ қабул қилинган ҳамкорлик лойиҳаларини бошқариш учун Лойиҳа гуруҳлари тузишлари мумкин.
1. Томонлар, ўзаро манфаатли Дастурлар ҳамкорлик асосида бажарилишини назарда тутадилар. Бундай фаолиятни молиялаштириш механизмлари ҳар бир муайян ҳолда Томонлар тарафидан белгиланади.
2. Мазкур Битимга мувофиқ амалга ошириладиган қўшма тадбирларни молиялаштириш, тегишли Томонларнинг қонунлари ва қоидаларига мувофиқ ҳамда бундай мақсадлар учун ажратилган маблағлар мавжуд бўлган шароитда Томонлар тарафидан тақдим этилади.
4. Мазкур моддада ҳеч нарса мазкур Битимга мувофиқ олиб бориладиган ҳамкорликни молиялаштириш учун белгиланган бюджет қоидаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати олдида қўшимча мажбуриятлар яратилиши сифатида талқин қилинмайди.
1. Мазкур Битим мақсадларида «Интеллектуал мулк» атамасидан 1967 йил 14 июлда Стокгольмда имзоланган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги Конвенциянинг 2-моддаси ҳамда Савдо билан боғлиқ жиҳатлар бўйича Интеллектуал Мулк Ҳуқуқи Битими (TRIPS)нинг 1-моддасида назарда тутилиши бўйича TRIPS Битимининг II қисми, 1 — 7-бўлимларининг предмети ҳисобланувчи интеллектуал мулкнинг барча тоифаларига нисбатан қўлланилади.
2. Мазкур Битимда ҳеч нарса интеллектуал мулк ҳуқуқини мазкур Битим кучга киргунга қадар ёки амал қилиш соҳасидан ташқари бажарилган Томоннинг ишини ёки у билан боғлиқ шахсларни бирор бир янги киритишлар билан боғлиқ ёки манфаатдор бўлган иккинчи Томонга ёхуд бевосита ёки билвосита тақдим этиш тарзида талқин этилмаслиги керак.
3. Мазкур Битимни бажариш жараёнидаги ҳар қандай янгилик ёки иш билан боғлиқ интеллектуал мулк ҳуқуқининг фақат бир Томондан ёки у билан боғлиқ исталган шахслар тарафидан ҳар қандай бузилиши фақат, ушбу Томонга ёки у билан боғлиқ шахсларга тааллуқли бўлиши мумкин. Ушбу Томон ва у билан боғлиқ шахслар ўртасида интеллектуал мулк ҳуқуқининг тақсимланиши Томонларнинг қоидалари, низомлари ва қўлланиладиган шартномавий мажбуриятлари билан белгиланади.
4. Башарти тадқиқот фавқулодда ва алоҳида бир Томонда ўтказилаётган бўлса ёки тадқиқот натижалари бир Томоннинг фавқулодда ва алоҳида ҳаракати ёрдамида олинган бўлса, унга мурожаат қилган манфаатдор Томон интеллектуал мулк ҳуқуқини тақдим этиш учун буюртма бериши керак бўлади ва буюртма берилгандан сўнг интеллектуал мулк ҳуқуқи фақат манфаатдор Томонга тааллуқли бўлади.
5. Башарти тадқиқот натижалари биргаликдаги тадбирлар доирасида олинган бўлса, интеллектуал мулк ҳуқуқини тақдим этишни иккала Томон биргаликда сўрайдилар ва мазкур ҳуқуқлар тақдим этилгандан сўнг иккала Томонга тегишли бўлади.
6. Томонлар Битимга мувофиқ кашфиётлар ёки амалга оширилган фаолият учун яратилган, интеллектуал мулк ҳуқуқидан келиб чиқадиган бирор бир ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа Томоннинг розилигисиз учинчи шахсга беришлари мумкин эмас.
7. Башарти тадқиқот натижалари мазкур Битим доирасидаги биргаликдаги ҳаракат жараёнида олинган бўлса, иккала Томон ўз мамлакатларида технологияни тижорат мақсадларида сотиш учун Томонларнинг фавқулодда ҳуқуқларини ҳисобга олиб, интеллектуал мулк ҳуқуқини муҳофазалаш учун даъвогар сифатида қаралади. Бошқа мамлакатда тижоратлаштириш биргаликда, алоҳида битимга асосан амалга оширилади.
8. Мазкур Битимнинг Томонлари шартнома механизмлари ёки эквивалент чоралар орқали ўзларининг тегишли ташкилотларига ушбу модданинг қоидаларига риоя қилинишини мажбурий қилиб олиш мажбуриятини оладилар.
1. Ўзларининг тегишли қонун ва қоидаларига мувофиқ, шунингдек, мазкур Битимнинг 10-моддасида назарда тутилган махфийлик шартларига риоя қилган ҳолда Томонлар ва уларнинг Ижро этувчи ташкилотлари ўзаро ишонч ва мантиқий муддатларда мазкур Битим доирасида биргаликда ўтказилган илмий тадқиқотлар ва ишларнинг натижаларидан, ҳамкорликнинг танлаб олинган исталган соҳасида Ижроия келишувига мувофиқ, фойдаланишни таъминлайдилар.
2. Томонлар мазкур Битим ва унинг Ижроия келишуви доирасида тайёрланган ва ўтказилган ҳар қандай ҳамкорликнинг илмий ва техникавий натижалари билан алмашадилар. Бундай натижалар учинчи шахсларга Томонларнинг олдиндан ўзаро розилигисиз берилиши мумкин эмас.
3. Томонлар Ижро этувчи ташкилотлари орқали фойдаланилиши чекланган ахборот тўғрисидаги ўзларининг миллий қонунчилигига мувофиқ миллий космик дастурларининг асосий йўналишлари тўғрисида ахборот алмашинувига кўмаклашадилар.
1. Томонлар ва Ижро этувчи ташкилотлар ҳамкорликдаги дастурларни амалга ошириш жараёнида алмашадиган барча ахборот, башарти Томонлар тарафидан ёзма тарзда ўзгача ифодаланган бўлмаса, махфий деб ҳисобланади.
2. Ҳар бир Ижроия келишуви, шу қаторида, Ҳамкорлик дастурига тааллуқли махфий ахборот алмашинувининг шартлари ва қоидаларини белгилаб беради.
3. Мазкур Битимга мувофиқ алмашиладиган барча ахборот ва ҳужжатлар Томонлар тарафидан махфий сақланади ва улардан ҳар бирида кўрсатилиши мумкин бўлган шароитларни ҳисобга олиб фойдаланилади. Томонлар бошқа Томоннинг ёзма розилигисиз ахборотдан кўрсатиб ўтилганидан фарқ қиладиган мақсадларда фойдаланмайдилар.
4. Барча махфий ахборот тақдим қилувчи Томоннинг шахсий мулки бўлиб қолади. Томонлар, мазкур Битим ва махфий ахборотни тақдим қилиш бошқа Томоннинг интеллектуал мулк ҳуқуқига нисбатан олувчининг бирор бир лицензияси, манфаати ёки ҳуқуқини тақдим этмаслиги ёки назарда тутмаслигига розилик билдирадилар.
5. Эълон қилинмаган ахборот, у оғзаки, ёзма ёки бошқа тарзда ёхуд олимлар ёки мутахассислар томонидан кашф қилинган ёки аниқланган бўлишидан ҳамда мазкур Битимнинг қоидаларига мувофиқ алмашинишидан қатъи назар, башарти Томонлар ўзгача келишмаган бўлсалар, учинчи томонга берилмайди.
6. Томонлар икки томонлама ҳамкорлик доирасида олинган бирор бир ахборотдан бошқа Томоннинг зарарига ё манфаатларига қарши фойдаланмаслик мажбуриятини оладилар.
7. Мазкур Битимга мувофиқ ҳеч қандай ускуна ёки ахборот учинчи шахсга бевосита ёки билвосита, доимий равишда ёки вақтинчалик усулда, бошқа Томоннинг ёзма розилигисиз, ваколатланмаган жисмоний ёки юридик шахсларига топширилмаслиги, очилмаслиги ёки хабар қилинмаслиги керак.
8. Мазкур Битимга мувофиқ иштирокчилар томонидан ўтказилган биргаликдаги фаолиятдан келиб чиқадиган ҳар қандай нашр, ҳужжат ва (ёки) мақола биргаликда эгалик қилиш асосида бўлади. Иштирокчиларнинг номи, логотипи ва (ёки) расмий эмблемасидан нашрлар, ҳужжат ва (ёки) мақолада фойдаланиш ҳар иккала иштирокчиларнинг ҳам розилигини талаб қилади. Бироқ расмий эмблема ва логотипнинг ноўрин ишлатилмаслиги таъминланиши лозим.
9. Мазкур Битимнинг мазмуни иккала Томоннинг ёзма розилигисиз тўлиқ ёки қисман эълон қилинмайди ёхуд нашр қилинмайди.
1. Тегишли қонунлар ва қоидаларга мувофиқ ҳар бир Томон мазкур Битимни амалга ошириш учун зарур бўлган ускуналар ва улар билан боғлиқ маҳсулотларга божхона расмийлаштирилувида ёрдам беради ва имкон борича уларга нисбатан барча божхона тўловлари ва солиқларини бекор қилиш ҳаракат қилади. Бундай механизмлар Томонларнинг ҳаракатини тартибга келтирувчи тегишли қонунлар ва қоидаларга мувофиқ тўлиқ ўзаро боғлиқ бўлади.
2. Ҳар бир Томон мазкур Битимни бажариш бўйича бошқа Томон ходимларининг ташрифига ёрдам беради ва ваколатли органлар томонидан талаб қилинадиган визалар беришни енгиллаштириш учун барча зарур ҳаракатларни амалга оширади.
3. Томонлар мазкур Битимни амалга ошириш учун жалб қилинган ходимлар ва асбоб-ускуна қабул қилувчи мамлакатнинг сиёсий мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши, шунингдек, қабул қилувчи мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслик бўйича мажбурият олишини таъминлайди.
Томонлар ва уларнинг тегишли Ижро этувчи ташкилотлари мазкур Битимни амалга ошириш натижасида юзага келган зарарлар учун жавобгарлик тўғрисида ўзаро қарор қабул қиладилар.
Мазкур Битим қоидаларини қўллаш ёки шарҳлашда юзага келадиган ҳар қандай низолар Томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар орқали ҳал этилади.
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра мазкур Битимга ёзма шаклда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган, мазкур Битимнинг 16-моддасида назарда тутилган тартибда кучга кирадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Томонлар ва Ижро этувчи ташкилотлар мазкур Битимни шарҳлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ ҳар қандай масалаларни тўғридан-тўғри музокаралар орқали ҳал қилишга ҳаракат қиладилар.
2. Мазкур Битим 10 (ўн) йил давомида амал қилади, башарти Томонлардан бири 16-модданинг 3-бандига мувофиқ ҳамкорликни тугатиш ниятида бўлмаса, кейинги 5 (беш) йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяверади;
3. Мазкур Битим Томонларнинг бири тарафидан дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома бериш орқали тугатилиши мумкин. Битимнинг амал қилиши хабарнома берилган санадан сўнг олти (6) ой ўтгач тугатилади.
4. Мазкур Битим амал қилишининг тугатилиши Битим амал қилишини тугатиш вақтида кучда бўлган молиявий ёки шартномавий характердаги мажбуриятларни қайта кўриб чиқиш ва тугатиш учун асос бўлмайди.
5. Мазкур Битим амал қилиши тугатилганидан сўнг иккала Томон миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳамкорлик соҳасига тааллуқли ахборот билан алмашинувни давом эттирадилар. Бундай маълумотлар Томонларнинг ўзаро келишуви ёки бошқа тегишли битимларсиз учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.