ИЛОВА
Халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар | Масъул вазирлик, идора |
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва Қонунни бузганларни бериш (экстрадиция) масалалари бўйича | Адлия вазирлиги, Прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
Жиноятчиликка ва терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича | Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси |
Ташқи иқтисодий фаолият, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш ҳамда техник ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
Инвестиция ва валюта-молия ҳамкорлиги масалалари бўйича | Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси |
Солиқ солиш ва солиқ қонунчилигига риоя қилишдаги ҳамкорлик масалалари бўйича | Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги |
Давлат мулкини бегоналаштириш ва улардан фойдаланиш, ҳуқуқларни эътироф этиш ва мулкий муносабатларни тартибга солиш масалалари бўйича | Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги |
Илмий-техникавий ҳамкорлик, шунингдек ҳуқуқий муҳофаза ва интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш шартлари масалалари бўйича | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги |
Ҳаво транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари бўйича | Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги |
Почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
Темир йўл транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари бўйича | «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик темир йўл компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги |
Автомобиль ва дарё транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари бўйича | Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги |
Туризм ва туристик фаолият соҳасидаги масалалар бўйича | «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги |
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
Бадиий жамоалар, гуруҳлар, алоҳида ижрочилар концерт фаолияти, шунингдек маданий қадриятларни республикадан олиб чиқиб кетиш; чет элларда тасвирий ва декоратив-амалий санъат кўргазмаларини ташкил этиш; тарихий-маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш, лойиҳалаш, таъмирлаш ва консервация қилиш масалалари бўйича | Маданият ишлари вазирлиги |
Табиатни муҳофаза қилиш ва табиат ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси |
Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
Стандартлаш, метрология, сертификация ва маҳсулот сифатини бошқариш масалалари бўйича | «Ўзстандарт» агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги |
Таълим, илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги |
Сиёсий масалалар бўйича | Ташқи ишлар вазирлиги |
Чегара масалалари бўйича | Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси |
Мудофаа масалалари бўйича | Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |