Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 15.01.1997 йилдаги 29-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҲУЗУРИДАГИ АМАЛДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МОНИТОРИНГИ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 3 декабрдаги 322-I-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий Мажлис Кенгашининг 1996 йил 3 декабрдаги 322-I-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ташкил этилганлиги, унинг Устави ва ходимлари сони 21 нафардан иборат бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тузилмаси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмитасининг раисига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт биноси харажатларига ва ходимларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибияти ходимлари учун белгиланган тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга, босма нашрлар чиқаришга ҳар йили маблағ ажратишни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик мутахассисларни контракт бўйича ишга таклиф этиш, Институт ходимларининг хорижий мамлакатларда тажриба орттириши, малака ошириши, уларнинг халқаро анжуманларда иштирок этиши, «Интернет» халқаро тармоғига ва бошқа ахборот тармоқларига уланиш ҳамда улардан фойдаланиш, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг даврий нашрларига обуна бўлиш билан боғлиқ харажатларга ҳақ тўлашга ҳар йили белгиланган тартибда чет эл валютасида маблағ ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳисоб-китобларга биноан бинони реконструкция қилиш ва мукаммал тузатиш, Институтни офис мебели билан жиҳозлаш, компьютер техникаси, дастурий воситалар ҳамда битта микроавтобус харид қилиш учун маблағ ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтга битта енгил автомобиль харажатларига лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Институтни Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй, 3-корпусга жойлаштирсин, бинони, шунингдек, унга туташ ҳудудни реконструкция қилиш ва тузатишни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси Институтга белгиланган тартибда лимит бўйича енгил автомобиль ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқаси хизмати Институтни алоқанинг зарур турлари ва воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтига чет мамлакатлардаги шунга ўхшаш институтлар ва ташкилотлар билан халқаро алоқаларни амалга оширищда ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирликлар ва идоралар Институтнинг сўровига мувофиқ инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига доир материалларни тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини кутубхонани бутлаш учун матбуот асарларининг ва китоб маҳсулотининг назорат нусхаларини (1 нусха) текин олувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг буюртманомалари бўйича таҳлилий-ахборот ва илмий маҳсулот нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг норматив ва йўриқнома ҳужжатлари мажбурий тартибда бир нусхадан тарқатиладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 15 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-сон