Мавжуд тўқимачилик ишлаб чиқаришларининг барқарор фаолиятини таъминлаш, «Ўзпахтасаноат» АЖ терминалларида пахта толаси қолдиқларини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низом 15-бандининг биринчи хатбошидаги «10 фоиз миқдоридаги» сўзларидан кейин «, 2017 йилги ҳосил пахта толаси қолдиқларига эса 15 фоиз миқдоридаги» сўзлари қўшилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Н.С. Отажонов, «Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси А.И. Максудов ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси И.Ў. Ҳайдаров зиммасига юклансин.