02.11.2018 йилдаги ПҚ-3995-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Бошлиқ

Институт кенгаши

Бошлиқнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари

Тарбиявий ишлар ва ҳарбий тайёргарлик бўйича бошлиқ ўринбосари

Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари

 

Кадрлар бўлими

3

Ахборот технологиялари ва моделлаштириш маркази

3

Илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими

2

Маънавият ва ёшлар тарбияси маркази

4

Молия-иқтисод бўлими

4

Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими

4

Моддий-техник таъминот ва капитал таъмирлаш бўлими

7

Ҳарбий оркестр

1

Ўқув-услубий бўлим

5

Ахборот-ресурс маркази

1

Ташкилий назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими

3

Ашула ва рақс ансамбли

1

Тиббий хизмат

4

Божхона иши факультети

3

Ўқув батальони

9

Таҳририй-нашриёт хизмати

1

Шахсий хавфсизлик бўлими

1

Кафедралар:

Ихтисослаштирилган

Божхона назорати

Божхона тартибга солиниши ва божхона тўловлари

Махсус-ҳуқуқий фанлар

Божхона экспертизаси
ва товарларни таснифлаш

Умумҳуқуқий фанлар

Умумтаълим

Ахборот технологиялари ва математика

Ўзбек ва хорижий тиллар

Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик

Иқтисодий ва ижтимоий фанлар

 

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети

2

Босмахона

Бош юрисконсульт

1

Биринчи бўлим

1

Махсус фанлар кафедраси

Халқаро алоқалар хизмати

1

Психологик тайёргарликни ривожлантириш маркази

 

 

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Амалга ошириш механизми

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий база ва ташкилий асосларни такомиллаштириш

1.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда — Институт) Устави;

Институт таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомлар;

Институт ички-тартиб қоидалари.

2018 йил 1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов)

2.

Институтнинг 2019 — 2021 йилларда истиқболли ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил 15 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов)

3.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қошида Мувофиқлаштирувчи илмий-методик кенгаш ташкил этиш, унинг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил 1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов)

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси таркибида штат бирлиги доирасида ДБҚ таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, таълим сифатини мониторинг ва назорат қилиш учун масъул бўлинмани тузиш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов)

5.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Бакалавриат ва магистратура босқичларида ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисидаги низом;

Божхона органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисидаги низом.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

6.

Институт профессор-ўқитувчилари таркибининг меҳнатини нормалаштириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Бандлик вамеҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев) Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

7.

Ўқув жараёнига жалб қилинадиган илмий-педагогик кадрлар ва тажрибали амалиётчи-мутахассислар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

ДБҚ (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

8.

Институт курсантлари билимини баҳолаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

9.

Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ бўйича шартнома тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

ДБҚ (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

10.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Институт курсантлари томонидан ўқув амалиёти ва стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом;

Институт битирувчиларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги низом;

Институт мутахассислик фанлар ўқитувчиларини ротация қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

2019 йил

1 январга

қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов)

11.

Институтга курсантларни танлаш ва қабул қилиш Тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 январга қадар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

ДБҚ (М. Азимов), ДТМ (М. Каримов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

12.

«Ўзбекистон божхона ахборотномаси» илмий журнали тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Ўзбекистон Матбуот

ва ахборот агентлиги (А. Юнусов)

121.

Институтда олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил 1 декабрь

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

ДБҚ (М. Азимов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(А. Иброхимов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

II. Ўқув-методик жараённи такомиллаштириш

13.

Мутахассислар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқиш:

курсантларда хорижий тил тайёргарлиги, таҳлил этиш қобилияти, тизимли таҳлил, божхона фаолиятининг тегишли соҳаларида бошқарув кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган илғор халқаро тажриба ва талабларни инобатга олган ҳолда тайёрланган таълим дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш;

2018-2019 ўқув йилидан номутахассислик фанларнинг ҳажмини камайтириш ва мутахассислик фанлари ҳажмини ошириш ҳисобидан уч йиллик назарий курс ҳамда ҳудудий божхона бошқармаларида бир йиллик стажировка ўташдан иборат ўқитиш тизимига ўтиш;

курсантларнинг божхона фаолияти соҳасидаги билимларни чуқур ўзлаштиришлари ва амалий кўникмаларини оширишларини инобатга олиб, мутахассислик фанлар бўйича ўқув юкламаларини ошириш;

ихтисослаштирилган тренажер-имитацион ва дастурий мажмуаларни қўллаш ҳисобидан курсантларнинг назарий ва амалий тайёргарлигини ташкил этишнинг замонавий шакл ва методларидан фойдаланган ҳолда амалий машғулотлар ҳажмини ошириш;

курсантларнинг билимини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш учун баҳолашнинг янги мезон ва усулларини жорий этиш;

халқаро амалиётда эҳтиёж юқори бўлган хорижий тилларни илғор ўрганиш усулларидан фойдаланган ҳолда тил ўргатишнинг замонавий тизимини жорий этиш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари

ДБҚ (М. Азимов), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

14.

Институт ўқув жараёнида АКТдан фойдаланиш ҳамда самарали бошқарув тизимини жорий этиш тўғрисидаги Комплекс чора-тадбирлар дастурини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

тренажер-имитацион комплекслар ва мослашувчан автоматлаштирилган тренажерларни жорий этиш ҳисобига курсантларни назарий ва амалий тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш;

ўқув видеофильмлар ва электрон ўқув модуллари ҳисобига таълим ресурслари базасини кенгайтириш;

Институтнинг «Электрон таълим» миллий тармоғига беғараз асосда уланишини, шунингдек, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига киришини таъминлаш;

профессор-ўқитувчилар таркиби фаолиятини, курсантлар билимини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг замонавий электрон тизимини жорий этиш (е-мониторинг, е-деканат, е-кафедра);

Институт ўқув жараёнини ахборот материаллари билан таъминлаш ва унда компьютер планшетларидан фойдаланиш амалиётини жорий этиш учун (Wi-Fi симсиз алоқага уланиш тизимини жорий этган ҳолда) Интернет тармоғига уланиш тизимини такомиллаштириш ва тезлигини ошириш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (А. Абдуазизов)

15.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетини такомиллаштиришга қаратилган дастурни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

тингловчиларда божхона қонунчилиги тизимидаги ўзгаришларни бир хилда талқин қилиш кўникмаси ва амалиётда қўллаш малакасини шакллантиришга қаратилган таълим жараёнини ташкил қилиш;

ходимларнинг малакасини оширишнинг янги шаклларини, жумладан, таълимнинг аралаш (масофавий ва кундузги таълим шакллари бирлашган) шаклини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

божхона органларининг касбий фаолиятини истиқболли тажрибасини ўрганиш, тизимлаштириш ва тарқатиш;

ўқув жараёнининг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлашни назарда тутувчи Институт ўқитувчиларининг малака ошириш курсларини ташкил этиш ва жорий қилиш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

16.

Иқтисодий ва юридик фанларнинг замонавий ютуқларини инобатга олган ҳолда тегишли фанлар ва предметлар бўйича янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқиш ва белгиланган муддатларда амалга ошириш.

2018 йил 15 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

17.

Институт Ахборот-ресурс маркази фондини доимий асосда замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан, шу жумладан, мунтазам равишда маҳаллий ҳамда хорижий ҳуқуқий ва иқтисодий нашрларининг обунасини таъминлаш, шунингдек, божхона иши соҳасидаги илғор хорижий тажриба ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш учун зарур бўладиган дастурий маҳсулотларни (маълумотлар базаси) харид қилиш ва янгилаб бориш.

доимий асосда

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов)

III. Илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

18.

Божхона иши ва иқтисодий хавфсизлик соҳасида амалий ва инновацион тадқиқотларнинг устувор йўналишларини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Чора-тадбирлар дастури

ДБҚ (М. Азимов)

19.

Институтнинг халқаро алоқаларини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

етакчи илмий-тадқиқот, таълим, ахборот-таҳлил, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик келишувлари, меморандумларини тузиш ва қўшма дастурларни амалга ошириш;

кадрларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш ва стажировка ўташини ташкил этиш, ҳамкорликда тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, маъруза ўқиш ва «маҳорат дарслари» машғулотларини, шу жумладан, масофавий тарзда ўтишни ташкил қилиш мақсадида етакчи хорижий таълим муассасалари билан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш;

ривожланган давлатлар (АҚШ, Германия, ХХР, Япония, Корея Республикаси, Россия ва бошқалар)нинг божхона кадрларини тайёрлаш соҳасидаги таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини ўрганиш бўйича хорижий сафарларни ташкил қилиш;

Умумжаҳон божхона ташкилоти дастурлари (PICARD ва бошқалар) доирасида илмий тадқиқотлар ва божхона ишини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш;

Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган ва рўйхатга олинган халқаро ва хорижий ташкилотлар (БМТТД, Жаҳон банки, ЕХҲТ ва бошқалар) иштирокида божхона соҳасидаги лойиҳа ва дастурларни ҳамкорликда амалга ошириш.

2018 йил
1 декабрга қадар

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

20.

Иқтисодий хавфсизлик ва божхона иши соҳасидаги энг долзарб муаммолар бўйича тадқиқотлар ўтказиш мақсадида етакчи қўшма таълим ва илмий муассасаларнинг ходимлари, шунингдек, тажрибали амалиётчи-мутахассислар иштирокида ижодий гуруҳлар тузиш ва фаолиятини ташкил қилиш.

доимий асосда

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Фанлар академияси (Б. Юлдашев), бошқа илмий ва таълим муассасалари

21.

Етакчи хорижий илмий-таълим муассасаларида Институт ўқитувчилари учун мақсадли докторантурани ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

2018 йил 1 декабрга қадар

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

IV. Маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш

22.

Курсантларда Ватан ҳимояси учун ахлоқий-руҳий ва жисмоний тайёргарликни, конституциявий ва хизмат бурчига содиқликни, юксак фуқаролик масъулиятини шакллантиришга қаратилган қўшма тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йил

Қўшма тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров)

23.

Курсантларни миллий ва жаҳон классик адабиётини ўрганишга йўналтириш, ёзувчилар, шоирлар иштирокидаги ижодий учрашувлар ташкил қилиш, курсантлар орасида турли мавзудаги танловлар ўтказишга қаратилган қўшма тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йил

Қўшма тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (М. Ахмедов)

24.

Институт курсантлари ва профессор-ўқитувчилар таркиби учун маданий-оммавий тадбирларни ташкил қилиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йил

Қўшма тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

25.

Курсантларнинг ота-оналари, божхона хизмати ветеранлари иштирокида Институт профессор-ўқитувчилар таркиби ва курсантлари ўртасида коррупция профилактикаси ва унинг олдини олиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йил

Қўшма тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Бош прокуратура (Э. Йўлдошев)

V. Моддий-техника таъминотини такомиллаштириш

26.

Институт шахсий таркибини озиқ-овқат билан таъминлашни ташкил қилиш бўйича аутсорсинг хизматларини жорий қилиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

ДБҚ (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

27.

Институтда замонавий ўқув, моддий-техник база ва ахборот-ресурс таъминотини яратиш бўйича қуйидагиларни назарда тутган таклифларни тайёрлаш ва киритиш:

Ахборот-ресурс маркази ва қўшимча маъруза аудиториялари учун алоҳида комплекс қуриш;

электрон ўқув материалларини яратишга мўлжалланган мультимедиа студиясини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

2018 йил

15 декабрга

қадар

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров), Қурилиш вазирлиги (А. Тухтаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

28.

Ўқув, илмий адабиётлар ва бошқа босма маҳсулотларни нашр этиш учун кичик босмахона ташкил этиш ва жиҳозлаш.

2019 йил

1 январга қадар

Тадбирлар дастури

ДБҚ (М. Азимов), Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (А. Юнусов)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)