Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 4 мартдаги ПФ-1378-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги Низом ва унинг тузилмаси 1, 2, 2а—2в-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига фавқулодда вазиятларда ишларни бажариш учун фаолият кўрсатиб турган тузилмаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ташкил этилаётган махсус тузилмаларнинг тузилмаси, жойлашиши, молиявий ва моддий-техника таъминоти тўғрисида таклиф киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ходимларининг умумий сони 1785 нафар, шу жумладан маъмурий-бошқарув ходимлари сони 540 нафардан иборат этиб белгилансин;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган сони 80 нафар, шу жумладан 35 нафар офицердан иборат этиб белгилансин (биноларни қўриқлаш ва уларга хизмат кўрсатиш ходимларидан ташқари).
Фавқулодда вазиятлар Вазирига Вазирликнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Вазирнинг уч нафар ўринбосарига, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарига ҳамда шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 9 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, тоифаланган шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) намунавий тузилмалари 3, 4 ва 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин;
Фавқулодда вазиятлар бўйича кўрсатиб ўтилган бошқармалар (бўлимлар) ва уларнинг бўлинмаларини зарур бинолар, телефон алоқаси ва бошқа алоқа, мол-мулк, инвентарь, автотранспорт билан таъминлаш ва уларнинг жойлашишига ёрдам кўрсатиш учун шахсан жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, тоифаланган шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналар тузилмасидаги халқ хўжалиги объектларининг фуқаро муҳофазаси бўйича мавжуд хизматлар ва штатдаги лавозимларни тугатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимини маблағ билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчилари, ходимлари ва мутахассислари хизматни ўташ, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва маиший хизмат кўрсатиш масалаларида, шу жумладан уларнинг оила аъзолари ҳам, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, ходимлари ва мутахассисларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 269-сон қарорига мувофиқ Мудофаа вазирлиги таркибига кирган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1996 йил 1 апрелгача бўлган ҳолатига кўра ходимлари сони, муассасалари ва ўқув юртларини Ўзбекистон Республикаси Фуқаро мудофааси штабининг моддий-техника базаси ва асосий фондлари билан биргаликда, шунингдек 6-иловага мувофиқ ташкилотларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигига берсинлар, Вазирлик эса уларни белгиланган тартибда қабул қилиб олсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда 1996 йил 1 июнгача шошилинч ишга киришувчи авиация отрядини ташкил этсин, уни белгиланган нормаларгача зарур учиш аппаратлари, учувчилар ва техник ходимлар билан бутласин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан учиш аппаратларидан фойдаланиш шартнома асосида амалга оширилади.
10. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда 1 июнгача мавжуд автокорхоналар негизида шошилинч ишга киришиш республика (Қорақалпоғистон Республикаси), вилоятлар ва Тошкент шаҳар автотранспорт отрядларини тузсин, уларни зарур автомобиль техникаси, тузатиш ва хизмат кўрсатиш базаси билан бутласин. Кўрсатиб ўтилган автотранспорт отрядларини фавқулодда вазиятлар даврида жалб этиш шартнома асосида амалга оширилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига фавқулодда вазиятлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш даврида:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика марказига;
«Ўзавтотранс» давлат корпорациясининг шошилинч ишга киришиш автотранспорт отрядларига амалий раҳбарлик қилиш юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси (15361-ҳарбий қисм)га;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги буюртманомалари бўйича фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш учун зарур бўлган авария-қутқариш хизмати, ҳарбий қисмлар кучлари ва воситалари ҳамда юкларнинг фавқулодда вазиятлар юзага келган жойларга биринчи навбатда олиб борилиши ҳамда қайтариб олиб келинишини таъминласинлар.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зарур бўлган ҳолларда ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси бошқа вазирликлари ва идораларининг транспорт воситаларини жалб қилишга рухсат этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Фанлар академияси, «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзгидромет» маркази Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ҳудудлар, объектлардаги табиий-иқлим, экологик, эпидемиологик, эпизоотик, геологик ва технологик вазият ҳамда уларнинг яқин даврда ва истиқболда ўзгариши эҳтимоллари тўғрисидаги ахборот билан мунтазам равишда, фавқулодда вазиятларда эса дарҳол таъминласинлар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг жойлардаги органларини тегишли ахборот билан таъминлаш тартиби, муддатлари ва шаклларини белгиласин.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ва унинг бўлинмаларини республика аҳолиси ва ҳудудини муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш, бевосита хавф тўғрисида давлат бошқарув органларини хабардор қилиш учун ҳамда алоҳида давр учун бошланғич маълумотлар билан таъминласин;
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли бўлган қурол-яроғ ва техникани тузатиш ишларини шартнома асосида амалга оширсин;
Ўзбекистон Республикаси хабар бериш марказлаштирилган тизими ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хабар бериш вилоят ички тизимларини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги балансига берсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1996 йил 1 июлгача фавқулодда вазиятларда давлат бошқаруви органлари, концернлар, корпорациялар ва уюшмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини (ФВДТ), шунингдек шошилинч қутқариш хизмати ягона давлат тизимини яратиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги объектлари қурилиши ва реконструкция қилинишининг адресли дастурларини кўриб чиқсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқаси хизмати Вазир ва унинг ўринбосарларига ҳукумат АТСи, «ВЧ», ҳукумат шаҳарлараро ва бошқа алоқа турларини ўрнатган ҳолда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармалари ва бўлимларини телефонлаштиришни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига фавқулодда вазиятлар даврида умумдавлат ва идоравий алоқа тармоқларидан устун тартибда фойдаланишга рухсат этилсин.
18. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси 1996 йилнинг иккинчи чорагида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг буюртманомаси бўйича унинг шахсий таркиби учун формали кийим намунасини ишлаб чиқсин ва тайёрлаб берсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорни амалга ошириш учун зарур маблағлар, тўртта автомобиль харажатлари учун лимит ажратсин ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигини маблағ билан таъминлаш режасига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли корхоналар ва ташкилотларга, бўш қоладиган маблағларни уларнинг моддий-техника базаларини ривожлантиришга йўналтириш мақсадида, солиқ имтиёзлари беришни кўриб чиқсинлар ва бу тўғрида таклифлар киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Мустақиллик майдони, 6-уйдан жой ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига хизмат кўрсатиш учун 4 та енгил автомашина ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси котибияти Вазирлар Маҳкамасининг беш нафар ходимдан — мудир, мудир ўринбосари, иккита катта эксперт ва катта инспектордан иборат бўлувчи Фавқулодда вазиятлар бўлимига айлантирилсин, унга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва давлат бошқарув органларининг фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш масалаларига оид фаолиятларини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўйича раҳбар ходимлар тайёрлаш республика маркази Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтига айлантирилсин.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтининг тузилмаси ва ходимлари сони тўғрисида икки ҳафта муддатда таклиф киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 2 апрелдаги 169-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятига тегишли бўлган амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни ўзгартириш ҳамда янгиларини чиқариш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Фавқулодда вазиятлар вазири И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ) фуқаро муҳофазаси, авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар туфайли вужудга келган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги ишларга раҳбарликни ҳамда уларни мувофиқлаштириб бориш ишларини амалга оширувчи марказий давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ва Олий Мажлиснинг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тааллуқли масалаларга доир халқаро шартномаларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, табиатни муҳофаза қилиш ва махсус ваколатли давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, моддий ва маънавий қадриятларни муҳофаза қилиш, шунингдек, тинчлик ва уруш вақтида фавқулодда вазиятлар вужудга келганда уларнинг оқибатларини тугатиш ҳамда зарарларини камайтириш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай ҳоллардаги хатти-ҳаракатларни бошқаришнинг давлат тизими (ФВДТ)ни ташкил этиш ва фаолиятини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини, мамлакат ҳудудини, республиканинг миллий бойлиги бўлган объектларни муҳофаза қилиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ташкил қилиш ҳамда амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг аҳолини ва миллий бойликларни муҳофаза қилиш, авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар туфайли вужудга келган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир фаолиятини мувофиқлаштириб бориш шунингдек, террорчилар ҳаракат қилаётган зонада жойлашган алоҳида муҳим, категорияланган ва бошқа объектларнинг барқарор ишлашини, террорчилик ҳаракатлари оқибатларининг тугатилишини;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 мартдаги 107-сонли қарори таҳририда)
йирик фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига раҳбарлик қилиш, ушбу мақсад учун зарур бўлган куч ва воситаларни ташкил этиш ва уларнинг тайёрлигини таъминлаш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этишга, аҳолини, мамлакат ҳудудини муҳофаза қилишга ҳамда фавқулодда вазиятлар вужудга келган тақдирда халқ хўжалиги объектлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини оширишга қаратилган мақсадли ва илмий-техник дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
молия, озиқ-овқат, тиббиёт ва моддий-техника ресурсларининг давлат фавқулодда захира фондларини ташкил этишга доир ишларни мувофиқлаштириб бориш;
аҳолини, ФВДТ мансабдор шахсларини ва тузилмаларини фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатларга тайёрлашни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси режалари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига белгиланган тартибда тақдим этади;
Вазирликнинг фаолият соҳаси масалалари бўйича давлат мақсадли дастурларининг давлат буюртмачиси вазифасини белгиланган тартибда амалга оширади;
фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларнинг, шу жумладан, ҳалокатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш масалаларига оид норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ваколатига кирувчи масалалар бўйича йўриқномалар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив-услубий ҳужжатларни тасдиқлайди;
фуқаролар муҳофазаси бўйича белгиланган норматив талабларнинг бажарилиши, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, бошқарув органларининг, ФВДТ кучлари ва воситаларининг фавқулодда вазиятлар вужудга келган тақдирда қидирув-қутқарув, авария-қутқарув ва бошқа долзарб ишларни бажаришга тайёрлигининг аҳволи устидан давлат назоратини амалга оширади;
шаҳарсозлик ҳужжатларининг ҳамда объектларни қуриш лойиҳаларининг фуқаро муҳофазаси талабларига риоя қилиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга оид қисмини давлат экспертизасидан ўтказишда қатнашади;
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг вужудга келиши мумкинлигини олдиндан аниқлаш, уларни моделлаштириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини хавфли ишлаб чиқаришлар, объектлар ҳамда табиий офатлар хавфи мавжудлиги бўйича районлаштириш, халқ хўжалиги объектларида ва ҳудудларда таваккалчилик даражасининг норматив кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш бўйича ишларни ташкил қилади ва мувофиқлаштириб боради;
зилзила, кўчки, сел, тошқин ва бошқа табиий офатларни, шунингдек техноген тусдаги авария ва ҳалокатларни кузатиш ҳамда олдиндан аниқлаш тизимининг фаолият кўрсатишини ва ривожланишини мувофиқлаштириб боради;
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар билан биргаликда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун мўлжалланган куч ва воситалар таркибини, уларни жойлаштириш ва жиҳозлашни аниқлайди, ўқув ва соғломлаштириш марказларини ташкил қилади;
фавқулодда вазиятларни тезкорлик билан чеклаш ва бартараф этишга доир ишларни бажариш учун доимий тайёр бўлиб турувчи авария-қутқарув бўлинмаларини тузиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланишни ташкил қилади;
аҳолини фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабардор қилишни ташкил этади, хабардор қилишнинг тегишли ҳудудий ва маҳаллий тизимларининг ташкил этилишини ва ишлашини назорат қилади;
фуқаро муҳофазаси чора-тадбирларининг фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқарув органлари ва бўлинмалари томонидан бажарилишига бевосита раҳбарлик қилади, уларнинг сафарбарлик тайёргарлигини режалаштиради ва ташкил этади;
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг одамларни қидириш ва қутқариш, авария-қутқарув ишларини ўтказиш, нефть, нефть маҳсулотлари, зарарли кимёвий, радиоактив ва бошқа моддаларнинг тўкилишини бартараф этиш, табиий офатлар ва ҳалокатлар оқибатларини тугатиш бўйича фаолиятларини мувофиқлаштириб боради;
республика раҳбариятининг топшириғига биноан вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан аҳолини сел, тошқин, кўчки, сув босиши хавфи бўлган жойлардан кўчириш, янги турар жойларда улар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, шунингдек, ушбу жойлардан кўчирилган фуқаролар учун уй-жойлар, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфраструктураси объектлари қуриш бўйича топшириқларнинг бажарилишини назорат қилади;
жамоат бирлашмаларини ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган алоҳида фуқароларни, шу жумладан, хорижий фуқароларни фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини ўтказишга белгиланган тартибда жалб қилиш ишларини уюштиради;
ижро этувчи ҳокимиятнинг манфаатдор органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ва хорижий мамлакатларнинг фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолисига мурувват ёрдамини шакллантириш ва етказиб беришни белгиланган тартибда ташкил этади;
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, бошқа вазирликлар ва идораларнинг фавқулодда вазиятлар жойларидаги ишларни бажаришга жалб этиладиган ходимларининг хавфсизлигини, офатлар рўй берган жойларга Вазирлик кучи билан етказиб бериладиган юкларнинг, шу жумладан, мурувват ёрдами юкларининг сақланишини таъминлайди;
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда вужудга келган фавқулодда вазиятлардан кўрилган моддий ва атроф-муҳитга етказилган зарарни аниқлаш усулларини ишлаб чиқишни ташкил этади;
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳалокатлардан зарар кўрган ёки уларнинг оқибатларини бартараф этишда қатнашган фуқароларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва тиббий муҳофаза қилиш масалалари бўйича фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарликни ва уни мувофиқлаштириб боришни ҳамда ушбу соҳадаги тадбирларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади;
фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, авария ва ҳалокатлар оқибатларини тугатиш, одамлар ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар рўй берган ҳолларда халқ хўжалиги объектлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини ошириш масалалари бўйича жамоатчилик, фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари билан алоқани белгиланган тартибда амалга оширади;
фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ваколатига киритилган масалалар бўйича қабул қилишни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли бошқарув органларининг, авария-қутқарув ва бошқа тузилмаларнинг молиявий, моддий ва техник таъминотини ташкил этади, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан белгиланган тартибда маблағ билан таъминлайди, ажратилган моддий ва молиявий ресурслардан фойдаланишни назорат қилади;
белгиланган тартибда тасдиқланган танитувчи белгилар, махсус сигналлар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган махсус транспорт воситаларига эга бўлади;
белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳарбий қисмлар ва бўлинмаларни, ўқув юртларини белгиланган тартибда ташкил этади ва қайта ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати ва ўзига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ходимларини, авария-қутқарув ва бошқа тузилмаларнинг ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлайди ва белгиланган тартибда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига;
(5-банднинг йигирма тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 августдаги 338-сонли қарори таҳририда)
фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга аҳолини ўқитиш, фуқаро муҳофазаси бошқарув органлари ва тузилмаларининг, ФВДТ бўлинмаларининг мансабдор шахсларини тайёрлаш дастурларни ишлаб чиқишни мувофиқлаштириб боради, тасдиқлайди ёки келишиб олади, қутқарувчиларни ва авария-қутқарув тузилмаларини аттестациядан ўтказишни ташкил этади ва амалга оширади;
фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрланиш, қутқарувчиларни махсус тайёрлаш масалалари бўйича ўқув ва махсус ўқув юртларининг ўқув дастурларини кўриб чиқади ва келишиб олади;
қутқарувчиларни фавқулодда вазиятларда ва шошилинч шароитларда ҳаракат қилишга тайёрлашни ташкил этади;
фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, авария-қутқарувнинг мавжуд воситаларини такомиллаштириш ва юқори самарали янги воситаларини яратиш, уларни бажариш учун махсус техник воситаларни яратиш, фавқулодда вазиятларда халқ хўжалиги объектларининг фаолият кўрсатиши барқарорлигини ошириш муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишни ташкил қилади ҳамда маблағ билан таъминлайди;
фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, шу жумладан, авария ва ҳалокатлар оқибатларини тугатиш, зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ваколатига тааллуқли бошқа масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни, шунингдек, ушбу соҳалардаги чет эл тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштиришни белгиланган тартибда амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда қатнашади, шу жумладан, фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларда ўзаро хабардор қилиш ва ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича ташқи иқтисодий ҳамкорликни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан БМТ тизимининг ихтисослашган халқаро ташкилотларининг ва бошқа ихтисослашган халқаро ташкилотларнинг марказий органларида ва минтақавий бўлинмаларида ишлаш учун, ушбу ташкилотлар билан келишилган шартларда, белгиланган тартибда вакиллар юборади;
давлат статистика ҳисоботида назарда тутилган статистика маълумотларини давлат статистика органларига тақдим этади;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ваколатига тааллуқли масалалар бўйича, давлат сирини, хизмат ахборотларини муҳофаза қилишга, махсус алоқани ривожлантиришга доир тадбирларни ўтказишни таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратини амалга оширади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарори билан ўттиз тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар бажариши мажбурий бўлган фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлар, авариялар ва ҳалокатлар террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириб бориш учун зарур бўлган қарорларни белгиланган тартибда, ўз ваколати доирасида қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 мартдаги 107-сон қарори таҳририда)
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлардан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан Вазирликка юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва маълумотларни белгиланган тартибда талаб қилиш ва олиш;
вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва объектларни ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича текширишларни белгиланган тартибда ўтказиш;
мамлакатимиз ва чет эл мутахассисларини ҳудудларни, хавф-хатар мавжуд бўлган объектлар ва ишлаб чиқаришларни давлат экспертизасидан ўтказишга жалб этиш;
авария-қутқарув техникасини яратиш, авария ва ҳалокатлардан зарар кўрган аҳолини ва ҳудудларни соғломлаштириш ва тиклашга доир ишларни амалга ошириш юзасидан иш бажарувчилар (фирмалар) билан, шу жумладан, хорижлик иш бажарувчилар (фирмалар) билан белгиланган тартибда контракт (шартномалар) тузиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, бошқа соҳалардаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини амалга ошириш учун доимий тайёргарликнинг зарур ҳудудий кучлари ва воситаларини жалб этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.
7. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати ҳамда унга қарашли ташкилотларнинг ҳарбий хизматчилари ҳарбий хизматда турадилар.
Улар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги нормалари бўйича ҳарбий хизматчиларга, шу жумладан, уларнинг оила аъзолари ҳам, қонун ҳужжатлари билан белгиланган таъминотнинг барча турларидан, ҳуқуқлар ва имтиёзлардан фойдаланадилар.
8. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бошқарув органларини, тузилмалари ва муассасаларини ҳарбий хизматчилар билан бутлаш Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг буюртманомасига биноан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг зобитларини, прапоршикларини ва муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий ҳарбий ва махсус ўқув юртларида ҳамда бошқа давлатларнинг ўқув юртларида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 сентябрдаги 457-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
10. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўзига юкланган фаолият соҳасига раҳбарликни яккабошчилик асосида амалга оширади ва Вазирликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради. У лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳисобланади.
Вазирлик ҳамда унга қарашли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва тузилмалар фаолиятига раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикасининг давлат ва бошқа органлари ҳамда ташкилотларида, шунингдек, халқаро ташкилотларда Вазирлик номидан вакиллик қилади;
Вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг жавобгарлик даражаларини ҳамда Вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлик даражаларини белгилайди, белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Вазирлик марказий аппаратининг тузилмасини ва штатлар рўйхатини, шунингдек, тегишли давр учун тасдиқланган бюджет ажратмалари доирасида уларни маблағ билан таъминлаш харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Вазирликнинг олий офицерлар таркиби ишлайдиган лавозимлари рўйхати тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппаратида ва унга қарашли ташкилотларда олий офицерлар, таркиби ишлайдиган лавозимларга тайинлашлар тўғрисида ҳамда хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни лавозимдан озод қилиш тўғрисида, уларга олий офицерлар таркиби ҳарбий унвонлари бериш тўғрисида, уларни ҳарбий хизматдан бўшатиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади;
Мудофаа вазирлигининг офицерлар таркиби учун белгиланган тартибда ва муддатларда офицерларга полковник (уни ҳам қўшган ҳолда) даражасигача ҳарбий унвонлар беради;
фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди;
Вазирлик тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳамда уларга фахрий унвонлар бериш, шунингдек, идоравий мукофотлар таъсис этиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади;
ходимларни, шунингдек ҳарбий хизматчиларни хизмат сафарларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафарларига, белгиланган тартибда юборади;
Фавқулодда вазиятлар вазирлигини маблағ билан таъминлаш учун ажратиладиган кредитларнинг бош тасарруфчиси ҳисобланади;
давлат бюджети ҳисобидан ажратилган моддий маблағларни ҳамда хизмат ресурслари учун белгиланган муддатни ўтаб бўлган моддий-техник воситаларни рўйхатдан чиқаришга оид ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлайди, объектлар, техник воситалар, асбоб-ускуналар ва қурол-яроғларга доир ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича лойиҳалаш ва техник хулосалар бериш юзасидан топшириқларни тасдиқлайди;
авария-қутқарув тузилмалари учун қурол-яроғларнинг, техника ва техник воситаларнинг янги турларини лойиҳалаш юзасидан топшириқларни, шунингдек, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари учун тактик-техник топшириқларни тасдиқлайди.
12. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида таркибида Вазир (ҳайъат раиси), лавозими бўйича вазир ўринбосарлари, Вазирликнинг ҳамда унга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идораларнинг раҳбар ходимлари бўлган 9 кишидан иборат ҳайъат тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайъати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади, лавозимига кўра ҳайъат таркибига кирувчилар бундан мустаснодир.
13. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида белгиланган тартибда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармалари, тоифаланган шаҳар ва туманларда эса фавқулодда вазиятлар бўлимлари ташкил этилади ва фаолият кўрсатади.
14. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимини маблағ билан таъминлаш харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
15. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ваколатига киритилган муҳим муаммоларга оид тавсияномаларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузурида илмий-техника кенгаши ташкил этилади. Унинг таркибига манфаатдор давлат ижро этувчи ҳокимият органлари, илмий ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг вакиллари кириши мумкин.
16. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг шахсий таркиби махсус кийим-бош формасига, эмблемага ва фарқловчи белгиларга эга бўлади. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг техника ва транспорт воситалари унинг эмблемаси тасвири туширилган ҳолда махсус рангга бўялади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банкларда ва бошқа кредит муассасаларида ҳисоб-китоб счётига ҳамда бошқа счётларга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларининг фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўлимлари
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаро мудофааси раҳбар ходимларини тайёрлаш марказлари
Фуқаро мудофааси бўйича гуруҳларга киритилган Олмалиқ, Андижон, Ангрен, Бекобод, Бухоро, Нукус, Наманган, Навоий, Қарши, Қўқон, Марғилон, Самарқанд, Термиз, Фарғона, Чирчиқ шаҳарлари мудофаа ишлари бўлимларининг фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари
Фуқаро мудофааси бўйича гуруҳларга киритилган шаҳар туманларидаги фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари:
Акмал Икромов, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Миробод, Сирғали, Собир Раҳимов, Ҳамза, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари;
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаро мудофааси бошқармаларининг шаҳар ташқарисидаги, шаҳардаги ва кўчма пунктлари, шунингдек, фуқаро мудофааси бўйича гуруҳларга киритилган шаҳарлар, шаҳар туманларининг бошқариш пунктлари.
Вазирлар Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси ҳузуридаги Республика кўп ихтисосли тез ҳаракат қилиш маркази, Тошкент шаҳри
Кейинги таҳрирга қаранг.