Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
1. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг 12-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Туристик ваучерни ёки Ўзбекистон Республикасидаги таклиф этувчи юридик ёки жисмоний шахснинг мурожаатини Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиш талабини бекор қилиш кўзда тутилган туристик визаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига мурожаат қилмасдан, Ўзбекистон Республикасига 30 кунгача муддатга бир марталик кириш учун электрон виза олишга «E-VISA.UZ» тизимининг «e-visa.gov.uz» портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Электрон визани расмийлаштириш ва беришга доир мурожаатни кўриб чиқиш муддати мурожаат берилган кундан ташқари икки иш кунини ташкил этади».
2. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтишлари қоидаларининг 5-бандига қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд қўшилсин:
«г) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бўлинмаларига пассажирлар тўғрисида олдиндан ўз вақтида маълумот берадиган ташувчининг учинчи мамлакатга авиабилети мавжуд бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3836-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган фуқароларига беш суткадан ортиқ бўлмаган муддатда».