LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2021 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-730-сонли «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан 2022 йил 25 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ушбу Қонуннинг мақсади суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта фаолияти деганда суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти тушунилади.
ҳаётни суғурта қилиш (жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти ва пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини суғурта қилиш, бунда шартнома бўйича суғуртанинг энг кам муддати бир йилни ташкил этади ҳамда суғурта пулларининг суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни ўз ичига олувчи бир марталик ёки даврий тўловларини (аннуитетларни) қамраб олади);
умумий суғурта (шахсий, мулкий суғурта, жавобгарликни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни суғурта қилиш соҳасига тааллуқли бўлмаган бошқа суғурта турлари).
Суғурта таваккалчиликлари ёки улар гуруҳларининг ва улар билан боғлиқ мажбуриятларнинг умумий хусусиятларига мувофиқ суғурта соҳалари суғурта турларига (классларига) бўлинади. Суғурта турлари (класслари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Суғурта фаолияти классификатори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 1-иловасида келтирилган.
Суғурталовчилар, суғурта воситачилари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи юридик шахс суғурталовчи деб ҳисобланади.
Суғурталовчи суғурта ҳодисалари юзага келишини бартараф этиш ва олдини олишга оид чора-тадбирларни махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда ва шартларда молиялаштиришга ҳақли.
Суғурталовчилар суғуртани амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас. Қуйидагилар бундан мустаснодир:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта қилдирувчининг номидан ва топшириғига биноан суғурта шартномаси тузилиши ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс суғурта брокери ҳисобланади.
Суғурта брокерининг фаолияти суғурта соҳасидаги бошқа фаолият турлари билан қўшиб олиб борилиши мумкин эмас, қайта суғурта брокерининг фаолияти бундан мустаснодир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўз номидан ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи тариқасида иштирок этувчи суғурталовчининг топшириғига биноан қайта суғурта қилиш шартномаси тузилишини ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолият юритувчи юридик шахс қайта суғурта брокери ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчининг номидан ва топшириғига биноан суғурта шартномасининг тузилиши ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолият юритувчи юридик ёки жисмоний шахс суғурта агенти ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган махсус ваколатли давлат органи амалга оширади.
ижро этилиши мажбурий бўлган тўловга қобилиятлилик нормативларини ҳамда уларни аниқлаш тартибини, айрим таваккалчиликлар бўйича суғурталовчилар мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп ёки энг кам миқдорини ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган кўп ёки энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш услубини, суғурталовчиларнинг тўловга қобилиятини акс эттирувчи ахборотларни тақдим этиш тартиби ва муддатларини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1806, 12.05.2008 й.).
суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишини, тўловга қобилиятлиликнинг белгиланган нормативлари ва молиявий барқарорликнинг бошқа талаблари бажарилишини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчилар томонидан ҳисоб-китобни юритиш, суғурта захираларининг маблағларини шакллантириш ва жойлаштиришга оид ҳисоботлар тузиш тартибини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1882, 15.12.2008 й.).
суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарларига ва бош бухгалтерига қўйиладиган ижро этилиши мажбурий бўлган малака талабларини белгилайди;
Қаранг: Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисида низом (рўйхат рақами 1827, 18.06.2008 й.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчилар томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларнинг шакли, тартиби ва муддатларини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг фаолиятини текширади ва уларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурталовчилар ва суғурта брокерлари лицензияларининг амал қилишини тўлиқ ёки айрим суғурта турларига (классларига) нисбатан тўхтатиб қўяди, шунингдек уларнинг амал қилишини тугатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг IX-бўлимига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир молия йили тугаганидан кейин олти ой ичида суғурта фаолиятини тартибга солиш ва уни назорат қилиш борасидаги фаолият тўғрисида йиллик ҳисоботларни , шунингдек суғурта бозорининг молия йили мобайнидаги фаолияти тўғрисида статистика маълумотларини эълон қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Махсус ваколатли давлат органи ва унинг ходимлари суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг устав фондида ва бошқарув органларида иштирок этишга, шунингдек суғурта воситачиси сифатида иш юритишга ҳақли эмаслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчиларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчилар устав фондининг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон қарори билан тасдиқланган «Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисида»ги Низомнинг 10-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 1-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчи устав фондининг камида тўқсон фоизи муассисларнинг (иштирокчиларнинг) пул маблағларидан шакллантирилади.
Суғурталовчининг устав фондини шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Суғурталовчининг устав фонди лицензия олинадиган пайтга қадар суғурталовчининг муассислари томонидан тўланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчиларнинг фирма номида илгари ташкил этилган суғурталовчиларнинг номи билан бир хил ёки улар билан чалкаштириб юбориладиган даражада ўхшаш белгилар қўлланилишига йўл қўйилмайди, суғурталовчиларнинг филиаллари, шунингдек унитар корхона шаклида бошқа суғурталовчилар томонидан ташкил этилган суғурталовчиларнинг номлари бундан мустаснодир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14-модда. Суғурталовчининг фирма номини, ташкилий-ҳуқуқий шаклини ёки жойлашган манзилини ўзгартириш
Суғурталовчининг фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган манзили ўзгарган тақдирда суғурталовчи бу ҳақда суғурта қилдирувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали, ўз ижросидаги бир йилдан ортиқ муддатли суғурта шартномалари бўйича эса ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда махсус ваколатли давлат органи берадиган лицензиялар асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга қаранг.
Лицензия суғурталовчига ҳаётни суғурта қилиш соҳасида ёхуд умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилади. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас, умумий суғурта соҳасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган айрим турлари (класслари) бундан мустаснодир. Умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчининг лицензияси амал қилишининг тўхтатиб турилиши унинг янги суғурта шартномалари тузиши тақиқланишига, шу жумладан амалдаги суғурта шартномалари узайтирилишининг тақиқланишига сабаб бўлади. Бунда суғурталовчи илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаришга мажбурдир.
Лицензиянинг амал қилиши тугатилган кундан эътиборан беш кун ичида махсус ваколатли давлат органи суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги ариза билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчининг илгари амал қилган бошқарув органларининг ваколатлари тўхтатиб турилади ва махсус ваколатли давлат органи томонидан тайинлаган суғурталовчининг муваққат маъмуриятига ўтади. Муваққат маъмурият суд қарор чиқаргунга қадар бўлган даврда ўз фаолиятини амалга оширади.
Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботи махсус ваколатли давлат органига ҳамда суғурталовчини тугатиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг аризаси йўлланган судга тақдим этилади.
Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ўз фаолияти даврида харажат операцияларини амалга оширишга ҳақли эмас, суғурталовчининг бошқарув харажатлари (маъмурий харажатлари), суғурталовчига тушаётган пулларни ҳисобга ёзиш ва илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича суғурта ҳодисалари юз берганда суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустаснодир.
Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ишлаш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2058, 22.12.2009 й.).
Ушбу модданинг қоидалари суғурталовчининг аризасига биноан лицензия бекор қилинган ҳолларга, шунингдек унинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган суғурталовчининг бошқарув органи қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёхуд тугатилишига тааллуқли эмас.
Суғурталовчиларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш махсус ваколатли давлат органининг рухсатномаси билан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчи қайта ташкил этишга рухсатнома олиш учун махсус ваколатли давлат органига тегишли ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган суғурталовчи бошқарув органининг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шартномасининг лойиҳаси (қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда).
Суғурталовчиларни қайта ташкил этишни ўтказиш учун берилган ариза зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилиши керак.
Махсус ваколатли давлат органи қабул қилинган қарор тўғрисида суғурталовчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Махсус ваколатли давлат органи қуйидаги ҳолларда суғурталовчиларни қайта ташкил этишга рухсатнома беришни рад қилишга ҳақли, агар:
суғурталовчини қайта ташкил этиш натижасида янгитдан ташкил қилинадиган суғурталовчиларнинг молиявий барқарорлигига доир талаблар бузилиши мумкин бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчиларнинг қайта ташкил этилиши суғурта бозорида рақобатнинг чекланишига ёки бартараф этилишига олиб келиши мумкин бўлса;
суғурталовчиларни қайта ташкил этишга рухсатнома берилиши сўраб тақдим қилинган ҳужжатларда ишончсиз маълумотлар бўлса ёхуд бу ҳужжатлар қонун ҳужжатларига номувофиқ бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилганда суғурталовчи (суғурталовчилар) лицензиясининг амал қилиши тугатилади. Қайта ташкил этиш натижасида янгитдан тузилган суғурталовчиларга лицензияларни бериш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган даври учун ҳамда янгитдан тузилган суғурталовчилар лицензия олгунга қадар бўлган даврда улар янги суғурта шартномаларини тузишга, амалдаги суғурта шартномаларини узайтиришга ҳақли эмаслар, илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммаларига олинган, ҳуқуқий ворислик тартибида ўзларига ўтган мажбуриятларни бажариш ҳоллари бундан мустаснодир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда ўзига бошқа суғурталовчи қўшилаётган суғурталовчи, агар қўшиб олиш натижасида лицензиянинг шартлари ўзгармаса, амалдаги лицензияни сақлаб қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчи ўзининг муассислари (иштирокчилари) ёки суғурталовчининг таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқарув органи қарорига биноан тугатилаётганда махсус ваколатли давлат органининг рухсатномаси талаб қилинади.
Муассислар (иштирокчилар) ёхуд суғурталовчининг таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқарув органи томонидан тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин суғурталовчи махсус ваколатли давлат органига тугатишга рухсатнома олиш учун ариза билан ёзма равишда мурожаат этган ҳолда қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санагача бўлган, аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган баланс ҳисоботи;
Суғурталовчини тугатишга рухсатнома олиш учун берилган ариза зарур ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн кун ичида махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилиши керак.
Махсус ваколатли давлат органи қабул қилинган қарор тўғрисида суғурталовчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Махсус ваколатли давлат органи суғурталовчини тугатиш учун рухсатнома бериш билан бир вақтда суғурталовчининг тақдим этилган тугатиш режасига ўзгартишлар киритишга ҳақли.
Махсус ваколатли давлат органи қуйидаги ҳолларда суғурталовчини тугатишга рухсатнома беришни рад этишга ҳақли, агар:
тугатиш натижасида суғурта қилдирувчиларнинг ҳамда суғурталовчи кредиторларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилса;
суғурталовчини тугатишга рухсатнома берилиши учун тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз маълумотлар бўлса ёки бу ҳужжатлар қонун ҳужжатларига номувофиқ бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тугатилаётган суғурталовчи кредиторларининг талаблари тугатишни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек тугатиладиган суғурталовчининг асосий вазифаларини таъминлаш заруратидан келиб чиқадиган харажатлар тўланганидан сўнг қуйидаги тартибда қаноатлантирилади:
биринчи навбатда — ҳаётни суғурта қилиш соҳасида мажбурий суғурта шартномалари бўйича суғурта қилдирувчиларнинг талаблари;
тўртинчи навбатда — бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича талаблар. Кўрсатилган талаблар тўлиқ қаноатлантирилгандан кейин ижтимоий суғурта бўйича талаблар ҳамда жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик туфайли фуқароларнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш бўйича талаблари қаноатлантирилади;
Қабул қилинган суғурта мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун суғурталовчилар ҳам сўмда, ҳам чет эл валютасида тўланган суғурта мукофотларидан махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда суғурта захираларини шакллантирадилар ҳамда жойлаштирадилар.
Қаранг: «Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1882, 15.12.2008 й.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчилар айрим таваккалчиликлар бўйича йўл қўйиладиган энг кўп миқдордан ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдоридан ортиқ мажбуриятларни ўз зиммаларига олишлари мумкин эмас, уларнинг бу мажбуриятларни бажариш қобилияти тўловга қобилиятлилик нормативларига ва молиявий барқарорликнинг бошқа талабларига мувофиқ қайта суғурта қилинган ҳоллар бундан мустаснодир. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмиш суғурталовчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўз мажбуриятларини белгиланган тартибда қайта суғурта қилишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчилар, суғурта брокерлари ва қайта суғурта брокерлари махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта бозорида рақобатни чеклаш ёки бартараф этишга, бир суғурталовчиларга бошқаларига қараганда асоссиз афзалликлар берилишига ёки олинишига, суғурта қилдирувчилар ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига қаратилган фаолиятга йўл қўйилмайди.
Суғурталовчилар ва суғурта воситачиларига ўз уюшмалари (иттифоқлари) ва бошқа бирлашмаларидан суғурта бозорини монополлаштиришга қаратилган битимларга эришиш йўлида фойдаланиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, шунингдек тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар суғурталовчиларнинг сўровига кўра суғурта ҳодисаларининг юз бериши сабаблари ва ҳолатлари тўғрисидаги ҳамда суғурта товони миқдорлари суғурталовчи томонидан аниқланиши мақсадида етказилган зарар тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва хулосаларни тақдим этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Махсус ваколатли давлат органи суғурталовчилар ёки суғурта брокерларидан қабул қилинган пул маблағлари ва мажбуриятларининг миқдорлари ҳақидаги ахборотни, шунингдек бошқа ахборотни ўз ваколати доирасида талаб қилиб олишга ҳақли. Бундай ахборотни талаб қилиб олиш ёзма равишда, сўров сабаблари кўрсатилган ҳолда амалга оширилмоғи лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Махсус ваколатли давлат органи ўзи олган ахборотнинг сир тутилишига риоя этиши шарт, ахборотнинг ошкор қилиниши қонунда рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно.
Суғурта қилдирувчилар, суғурталанган шахслар ва наф олувчилар, суғурта қилдирувчиларнинг ва суғурталанган шахсларнинг соғлиғи, суғурталанган мол-мулк, суғурта пули, банк ҳисобварақлари мавжудлиги, ушбу ҳисобварақлардаги пул қолдиқлари ва пул ҳаракати ҳақидаги маълумотлар ошкор қилиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар суғурта қилдирувчи, шунингдек суғурталанган шахслар ва наф олувчилар ўзларига тааллуқли маълумотларга доир ёзма розилик берганда учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар тўғрисидаги маълумотномалар суғурта қилдирувчиларнинг розилигини олмаган ҳолда суғурталовчилар томонидан судга, прокурорга, қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда эса, суриштирув ва тергов органларига белгиланган тартибда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тузилган суғурта шартномалари ва амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномалар суғурта қилдирувчи жисмоний шахс вафот этган тақдирда қуйидагиларга берилади:
суд ва нотариусга — уларнинг иш юритувида бўлган меросга оид ишлар бўйича суднинг қарори ёки нотариуснинг ўз муҳри билан тасдиқланган ёзма сўрови асосида. Нотариуснинг ёзма сўровига суғурта қилдирувчи вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси илова қилинган бўлиши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл суғурта ташкилотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахслар — суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл суғурта ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта суғурта қилишни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машиналар ҳамда механизмлар эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни амалга оширишга ҳақлидирлар. Бунда ана шундай суғурта шартномаларини тузиш суғурталовчилар ва суғурта воситачилари Ўзбекистон Республикасининг резидентлари орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сон «Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.