LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2021 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-730-сонли «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан 2022 йил 25 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ушбу Қонуннинг мақсади суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шунингдек суғурталовчининг бошқа маблағларидан шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади.
(3-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Суғурта фаолияти деганда суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти тушунилади.
ҳаётни суғурта қилиш (жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти ва пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини суғурта қилиш, бунда шартнома бўйича суғуртанинг энг кам муддати бир йилни ташкил этади ҳамда суғурта пулларининг суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни ўз ичига олувчи бир марталик ёки даврий тўловларини (аннуитетларни) қамраб олади);
умумий суғурта (шахсий, мулкий суғурта, жавобгарликни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни суғурта қилиш соҳасига тааллуқли бўлмаган бошқа суғурта турлари).
Суғурта таваккалчиликлари ёки улар гуруҳларининг ва улар билан боғлиқ мажбуриятларнинг умумий хусусиятларига мувофиқ суғурта соҳалари суғурта турларига (классларига) бўлинади. Суғурта турлари (класслари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Суғурта фаолияти классификатори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 1-иловасида келтирилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчилар, суғурта воситачилари, аджастерлар, актуарийлар, суғурта сюрвейерлари, шунингдек ассистанс суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларидир.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон қарори билан тасдиқланган «Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисида»ги Низом.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс суғурталовчи деб эътироф этилади.
Суғурталовчилар суғуртани амалга оширишга бевосита боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас, ушбу Қонуннинг 61-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ва шартларда суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз мажбуриятларини белгиланган тартибда қайта суғурта қилиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида қайта суғурта қилиш;
махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда инвестиция фаолиятини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш. Бунда мазкур фаолият турини амалга ошириш учун суғурталовчининг лицензия олиши талаб қилинмайди;
(61-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-192-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 508-модда)
суғурта (қайта суғурта қилиш) соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш билан боғлиқ фаолиятни, шунингдек суғурта агенти сифатида суғурта воситачилигини амалга ошириш;
суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш ва огоҳлантириш чора-тадбирларини махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчи томонидан амалга ошириладиган суғурта турларига доир қоидаларни (шартларни) қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта ҳодисаси рўй беришининг сабаблари ва ҳолатларини, шунингдек суғурта товони (суғурта пули) миқдорини белгилаш учун зарур бўлган тегишли ахборот ва ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан, судлар, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
(61-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
суғурта агентлари, суғурта ва қайта суғурта брокерлари, суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари билан тегишли шартномалар тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта товони (суғурта пули) тўлашни қонун ҳужжатларида ва (ёки) суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда рад этиш, суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш;
(61-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ахборотни текширишни, суғурта қилдирувчининг суғурта шартномаси талаблари ва шартларини бажариши устидан назоратни суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида назарда тутилган тартибда амалга ошириш;
илгари суғурталовчи томонидан ўз эҳтиёжлари учун олинган ёки суғурта шартномасини амалга ошириш натижасида унинг ихтиёрига ўтган мол-мулкни реализация қилиш ёки ижарага бериш;
Суғурталовчи қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурта фаолиятини амалга ошириш чоғида олинган ахборотнинг махфийлигини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ таъминлаши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни махсус ваколатли давлат органининг талабига биноан тақдим этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, қонун ҳужжатларида ёки суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида назарда тутилган муддатларда барча зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириши ва суғурта товони (суғурта пули) тўлаши;
(61-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
фирманинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган ери ўзгарган тақдирда, бу ҳақдаги ахборотни суғурта қилдирувчиларга ушбу Қонунда белгиланган тартибда етказиши;
суғурта захираларини махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда шакллантириши ҳамда жойлаштириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус ваколатли давлат органи белгилаган тартибда бир йилда камида бир марта актуар ташкилотни актуар хизматлар кўрсатиш учун жалб этиши;
(61-модда учинчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
махсус ваколатли давлат органи белгилаган шаклда, тартибда ва муддатларда йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиши;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши, молиявий, статистика, солиқ ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни тузиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчининг зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(61-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта қилдирувчининг номидан ва топшириғига биноан суғурта шартномаси тузилиши ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс суғурта брокери ҳисобланади.
Суғурта брокерининг фаолияти суғурта соҳасидаги бошқа фаолият турлари билан қўшиб олиб борилиши мумкин эмас, қайта суғурта брокерининг фаолияти бундан мустаснодир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта брокери ўзи билан суғурта қилдирувчи ўртасида тузилган шартнома асосида хизматлар кўрсатади.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни асосида учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Ўз номидан ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи тариқасида иштирок этувчи суғурталовчининг топшириғига биноан қайта суғурта қилиш шартномаси тузилишини ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолият юритувчи юридик шахс қайта суғурта брокери ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қайта суғурта брокери ўзи билан суғурта қилдирувчи ўртасида тузилган шартнома асосида хизматлар кўрсатади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни асосида иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғуртанинг (қайта суғурта қилишнинг) ҳар қандай тури бўйича ваколатлар доирасида воситачилик фаолиятини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(81-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
суғурталовчидан лицензиянинг мавжудлиги, устав фондининг миқдорлари, суғурта захиралари ва қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисида, шунингдек суғурталовчининг тўловга қобилиятлилиги ва молиявий барқарорлигига доир бошқа кўрсаткичлар ҳақида маълумотлар олиш;
Суғурта ва қайта суғурта брокерлари қонун ҳужжатларига ҳамда ўзлари тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасини тузиш ва ижро этиш бўйича тўлиқ, ишончли ҳамда холисона ахборотни мижозларнинг сўровларига кўра тақдим этиши;
(81-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(81-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни махсус ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) жойлашган ери ўзгарган тақдирда, бу ҳақда махсус ваколатли давлат органини ва суғурталовчиларни хабардор қилиши;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши, молиявий, статистика, солиқ ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни тузиши шарт;
(81-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонунига асосан бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта ва қайта суғурта брокерларининг зиммасида қонун ҳужжатларига ҳамда ўзлари тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчининг номидан ва топшириғига биноан суғурта шартномасининг тузилиши ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолият юритувчи юридик ёки жисмоний шахс суғурта агенти ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта агенти ўз фаолиятини суғурталовчилар билан тузилган топшириқ шартномалари (агент битимлари) асосида амалга оширади.
Суғурта агенти фақат ўзи билан топшириқ шартномаси (агент битими) тузган суғурталовчи реестрига киритилганидан кейин ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
суғурта агентининг тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган суғурталовчилар номидан суғурта шартномалари тузишига;
агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта бўйича суғурта агентининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган чет эл суғурта ташкилотлари номидан суғурта шартномалари тузиш билан боғлиқ бўлган воситачилик фаолиятига йўл қўйилмайди.
Суғурта агенти — жисмоний шахс ўз номига, тўловлар нақд пуллар билан амалга оширилганида эса яқин қариндошлари (отаси, онаси, хотини, эри, ўғли, қизи, опа-сингиллари ва ака-укалари) номига суғурта шартномалари бўйича ҳужжатлар ёзишга, шунингдек ўз фойдасига суғурта шартномалари тузишга ва бунда мазкур суғурта шартномаси бўйича суғурта агенти сифатида иш кўришга ҳақли эмас.
LexUZ шарҳи
Суғурта агентлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1213, 01.02.2003 й.) қаранг.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни асосида учинчи—олтинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчи томонидан берилган ваколатлар доирасида суғуртанинг ҳар қандай тури, шу жумладан мажбурий суғурта турлари бўйича воситачилик фаолиятини амалга ошириш;
суғуртага қабул қилинаётган суғурта таваккалчилигини баҳолашда, суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта тўловини тўлашда ва суғурта қилдирувчининг суғурта мукофотини тўлиқ ҳажмда ҳамда суғурта шартномасида белгиланган муддатларда тўлашида зарур кўмак кўрсатиш;
суғурталовчидан лицензиянинг мавжудлиги, устав фонди миқдорлари, суғурта захиралари ҳамда қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисида, шунингдек суғурталовчининг тўловга қобилиятлилиги ва молиявий барқарорлигига доир бошқа кўрсаткичлар тўғрисида маълумотлар олиш;
суғурта қилдирувчидан қабул қилиб олинаётган таваккалчиликлар тўғрисида суғурталовчига тўлиқроқ ахборот бериш мақсадида барча учун очиқ бўлган манбалардан таваккалчилик ва суғурта қилдирувчи тўғрисида суғурта қилдирувчининг шахсий ҳаётига аралашмаган ҳолда маълумотлар тўплаш.
Суғурта агенти қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта шартномаси тузишда ва суғурта товони (суғурта пули) тўлашда ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришга кўмаклашиши;
(91-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
суғурта тарифлари, суғурталовчилар томонидан таклиф этилаётган суғурта шартлари ҳақида, лицензиянинг мавжудлиги, устав фонди миқдорлари, суғурта захиралари ҳамда қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисида, шунингдек суғурталовчининг тўловга қобилиятлилиги ва молиявий барқарорлигига доир бошқа кўрсаткичлар ҳақида ахборотга эга бўлиши;
суғурта шартномасини расмийлаштиришда суғурта қилдирувчи тўғрисида зарур ахборотга эга бўлиши, унга суғурта таваккалчилигини пасайтириш ва суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини камайтиришга қаратилган аниқ тадбирларни амалга оширишни таклиф этиши;
суғурта қилдирувчиларнинг сўровига кўра уларга суғуртанинг амалдаги шартлари тўғрисида ахборот бериши;
суғурта шартномаларини белгиланган тартибда тузиши ва янги муддатга ўз вақтида қайта расмийлаштириши;
тузилган суғурта шартномалари ва олинган суғурта мукофотлари суммалари ҳисобини белгиланган шаклда юритиши;
суғурта шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида таваккалчилик шарт-шароитларининг жиддий равишда ўзгаришига тааллуқли ахборотни суғурталовчи ўз вақтида олишини, шунингдек суғурта эътирозлари юзага келганда ҳамда уларни тартибга солиш жараёнида суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасида ахборотнинг ўз вақтида алмашинишини таъминлаши;
тегишли битим мавжуд бўлган тақдирда, суғурталовчининг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан суғурта тўловлари тўланишини ташкил этиши шарт.
Суғурта агентининг зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аджастер суғурталовчининг (суғурта қилдирувчининг) ва бошқа буюртмачининг топшириғи бўйича қуйидаги хизматларни кўрсатувчи, ўз штатида тегишли мутахассисларга эга бўлган юридик шахс ёки профессионал билим ва малакага эга бўлган жисмоний шахсдир:
(92-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
суғурта ҳодисаси мавжуд бўлган тақдирда — суғурта ҳодисаси оқибатида вужудга келган шикастланиш даражаси ва зарар миқдорини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(92-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аджастер ўз фаолиятини суғурталовчи (суғурта қилдирувчи) ва бошқа буюртмачи билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади.
(92-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Аджастер хизмати кўрсатиш натижалари ҳисобот тарзида расмийлаштирилиб, ундан суғурталовчи зарарларнинг ўрнини қоплаш ва низоларни ҳал қилиш чоғида фойдаланиши мумкин.
Аджастернинг ҳисоботида кўрсатилган хулосалар мустақил суғурта экспертизаси жараёнида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
аджастер хизматлари кўрсатиладиган суғурталовчини (суғурта қилдирувчини) ва бошқа буюртмачиларни эркин танлаш;
(93-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта воқеасини (суғурта ҳодисасини) ўрганиш учун суғурталовчидан (суғурта қилдирувчидан) ва бошқа буюртмачилардан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
(93-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
ўзи суғурта объектини сиртдан (зарур ҳолларда — техника воситаларини қўллаган ҳолда) кўздан кечирганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта ҳодисаси рўй беришининг сабаблари ва ҳолатларини, шунингдек суғурта товони (суғурта пули) миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган тегишли ахборот ва ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан, судлар, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
(93-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Аджастер қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(93-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни махсус ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши шарт.
(93-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аджастер зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(94-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(94-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
суғурта воқеаси юз беришининг математик жиҳатдан эҳтимоллиги ҳисоб-китобини амалга ошириш, ҳам алоҳида таваккалчилик гуруҳларида, ҳам умуман суғурта мажмуи бўйича зарар етказилишининг такрорийлигини ва уларнинг оқибатлари оғирлиги даражасини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчининг зарур суғурта захиралари ва фондларини математик жиҳатдан асослаш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш, уларни шакллантириш усулларини ишлаб чиқиш;
(94-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
суғурталовчининг инвестициялар сифатида тўпланган бадаллардан фойдаланишида капитал қўйилма нормаси ва нетто-ставка миқдори ўртасидаги боғлиқликни тариф ставкаларини инвестиция даромади суммасига камайтиришга кўмаклашадиган тарзда аниқлаш;
суғурта жараёнини ташкил этиш учун зарур харажатларни асослаш ва суғурта хизматлари таннархини ҳисоб-китоб қилиш;
суғуртанинг (қайта суғурта қилишнинг) ҳар бир тури бўйича тариф ставкаларини суғурталовчилар учун уларни ўтказишнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли хусусиятини ҳисобга олган ҳолда белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчининг инвестиция фаолияти натижаларини актуар ҳисоб-китоблардан фойдаланган ҳолда баҳолаш;
(94-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчининг даромадларини суғуртанинг (қайта суғурта қилишнинг) ҳар хил турлари бўйича режалаштириш.
(94-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(94-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонунига асосан тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Актуарий махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда актуарий малака сертификатини олган ва актуар ташкилот штатида турган ёки актуар ташкилот билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган жисмоний шахсдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг «Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.
Актуарий сифатсиз актуар хизматларини кўрсатганлик, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор қилганлик ва актуар ташкилотнинг зарар кўришига олиб келган ўзга хатти-ҳаракатлари натижасида етказилган зарар учун актуар ташкилот олдида жавобгар бўлади.
(94-модданинг иккинчи — олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонунига асосан иккинчи — бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Актуарий ҳисоботида кўрсатилган хулосалар мустақил суғурта экспертизаси жараёнида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(95-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
актуар хулосасини тузиш учун зарур бўлган ахборот суғурталовчи ва бошқа буюртмачилар томонидан тақдим этилмаган тақдирда, актуар хизматлари кўрсатишни рад этиш;
(95-модда биринчи қисмининг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқа актуар ташкилотларни ва ўзга мутахассисларни актуар хизматлари кўрсатишда иштирок этишга белгиланган тартибда жалб этиш.
(95-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Актуар ташкилот қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(95-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(95-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
актуар хулосасида актуар ҳисоб-китобларнинг камчилик фактларини ва уларни бартараф этишга доир таклифларни акс эттириши.
(95-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни махсус ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши шарт.
(95-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Актуар ташкилот зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(95-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта сюрвейери қуйидагилар бўйича хизматлар кўрсатувчи, ўз штатида тегишли мутахассисларга эга бўлган юридик шахс ёки профессионал билим ва малакага эга бўлган жисмоний шахсдир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси тузилгунига қадар суғурта (қайта суғурта қилиш) объектини кўздан кечириш ва текшириш;
(96-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси тузилгунига қадар барча фактларни ва таваккалчилик ҳолатларини таҳлил қилиш, таваккалчилик даражасини аниқлаш;
(96-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Суғурта экспертизасини ўтказишга ваколатли мутахассисларнинг (экспертларнинг) иш тартиби суғурта сюрвейери томонидан белгиланади.
Суғурта сюрвейери ўз фаолиятини суғурталовчи (суғурта қилдирувчи) билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади.
Суғурта сюрвейери ишининг натижалари бўйича ҳисобот тақдим этилади, суғурталовчи (суғурта қилдирувчи) бу ҳисоботдан суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси тузиш чоғида фойдаланиши мумкин.
Суғурта сюрвейерининг ҳисоботида кўрсатилган хулосалар мустақил суғурта экспертизаси жараёнида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
суғурта объектини ўрганиш учун суғурта қилдирувчидан (суғурталовчидан) зарур ахборотни сўраш ва олишга;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, фаолияти суғурта объектларига дахлдор бўлган бошқа ташкилотлардан зарур маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли.
Суғурта сюрвейери қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(97-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни махсус ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши шарт.
(97-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта сюрвейери зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ассистанс суғурта қилдирувчиларга (суғурталанган шахсларга, наф олувчиларга) ҳамда суғурталовчиларга суғурта шартномаси доирасида ассистанс хизматлари, техник, тиббий ва бошқа хизматлар кўрсатувчи, шунингдек уларга молиявий кўмак берувчи юридик ёки жисмоний шахсдир.
Ассистанс хизматларига суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар) иштирокисиз фақат суғурталовчилар томонидан ҳақ тўланади.
ассистанс хизматлари кўрсатилиши учун зарур бўлган барча ахборот суғурталовчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, ассистанс хизматлари кўрсатишни рад этиш;
тегишли мутахассисларни ассистанс хизматлари кўрсатишда иштирок этишга белгиланган тартибда жалб этиш.
Ассистанс қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурта қилдирувчилардан (суғурталанган шахслардан) суғурта воқеалари (суғурта ҳодисалари) тўғрисидаги хабарлар кеча-кундуз қабул қилинишини ташкил этиши ва суғурта шартномаси доирасида, тақдим этилган суғурта полиси асосида суғурта қилдирувчиларга (суғурталанган шахсларга) зарур ёрдам кўрсатиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(99-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни махсус ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши шарт.
(99-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ассистанс зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(91—99-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган махсус ваколатли давлат органи амалга оширади.
ижро этилиши мажбурий бўлган тўловга қобилиятлилик нормативларини ҳамда уларни аниқлаш тартибини, айрим таваккалчиликлар бўйича суғурталовчилар мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп ёки энг кам миқдорини ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган кўп ёки энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш услубини, суғурталовчиларнинг тўловга қобилиятини акс эттирувчи ахборотларни тақдим этиш тартиби ва муддатларини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1806, 12.05.2008 й.).
суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишини, тўловга қобилиятлиликнинг белгиланган нормативлари ва молиявий барқарорликнинг бошқа талаблари бажарилишини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчиларнинг суғурта захиралари маблағларини шакллантириш ҳамда жойлаштириш тартиби ва шартларини, шунингдек бундай маблағлар ҳисобини юритиш ҳамда улар бўйича ҳисоботлар тузиш тартибини белгилайди;
(10-модданинг иккинчи қисми бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1882, 15.12.2008 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.
(10-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчилар томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларнинг ва эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шаклини, шунингдек уни тақдим этиш ҳамда эълон қилиш тартиби ва муддатларини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 37-сонли «Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1945, 20.04.2009 й.) ва «Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2564, 28.02.2014 й.).
(10-модданинг иккинчи қисми еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг фаолиятини текширади ва уларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шу жумладан белгиланган иқтисодий нормативлар суғурталовчи томонидан бузилганлиги учун суғурталовчининг устав фонди энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача миқдорда белгиланган тартибда жарима солади.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-192-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 508-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурталовчилар ва суғурта брокерлари лицензияларининг амал қилишини тўлиқ ёки айрим суғурта турларига (классларига) нисбатан тўхтатиб қўяди, шунингдек уларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида судга мурожаат қилади;
(10-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг IX-бўлимига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, суғурталовчилар ва суғурта воситачиларига нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар ва санкцияларни қўллайди;
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-223-сонли Қонунига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 423-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир молия йили тугаганидан кейин олти ой ичида суғурта фаолиятини тартибга солиш ва уни назорат қилиш борасидаги фаолият тўғрисида йиллик ҳисоботларни , шунингдек суғурта бозорининг молия йили мобайнидаги фаолияти тўғрисида статистика маълумотларини эълон қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчиларнинг инвестиция фаолиятини амалга ошириш, шунингдек суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш ва огоҳлантириш чора-тадбирларини суғурталовчилар томонидан молиялаштириш тартиби ҳамда шартларини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1975, 26.06.2009 й.).
актуарий малака сертификатини олиш учун ўқув дастурларини ҳамда малака имтиҳонлари топшириш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, мазкур сертификатни олиш ҳуқуқи учун малака имтиҳони ўтказади;
белгиланган тартибда актуарий малака сертификати беради, унинг амал қилишини тугатади ва уни бекор қилади, малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритади;
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни асосида ўн биринчи—ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларидан қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни сўраб олади.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонунига асосан ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Махсус ваколатли давлат органи ва унинг ходимлари суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг устав фондида ва бошқарув органларида иштирок этишга, шунингдек суғурта воситачиси сифатида иш юритишга ҳақли эмаслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, шунингдек суғурта бозорининг юридик шахс бўлган бошқа профессионал иштирокчилари қонунларда назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шаклларда тузилади.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади, суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш эса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қайта суғурта брокерлари, аджастерлар, актуар ташкилотлар, суғурта сюрвейерлари, ассистанслар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бир ҳафталик муддатда бу ҳақда махсус ваколатли давлат органини ёзма равишда хабардор қилади.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-192-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 508-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчи устав фондининг камида тўқсон фоизи муассисларнинг (иштирокчиларнинг) пул маблағларидан шакллантирилади.
Суғурталовчининг устав фондини шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчининг бошланғич устав фонди лицензия олинадиган пайтга қадар муассислар томонидан шакллантирилган бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган устав фондининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
(12-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг фирма номида илгари ташкил этилган суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг фирма номи билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар қўлланилишига йўл қўйилмайди, бундан суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг филиаллари, шунингдек унитар корхона шаклида бошқа суғурталовчилар томонидан ташкил этилган суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг фирма номлари мустасно.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
14-модда. Суғурталовчининг фирма номини, ташкилий-ҳуқуқий шаклини ёки жойлашган манзилини ўзгартириш
Суғурталовчининг фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган манзили ўзгарган тақдирда суғурталовчи бу ҳақда суғурта қилдирувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали, ўз ижросидаги бир йилдан ортиқ муддатли суғурта шартномалари бўйича эса ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда махсус ваколатли давлат органи берадиган лицензиялар асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия суғурталовчига ёхуд ҳаётни суғурта қилиш соҳасида, ёхуд умумий суғурта соҳасида, ёхуд фақат қайта суғурта қилиш бўйича суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилади. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас, умумий суғурта соҳасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим турлари (класслари) бундан мустасно. Умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас. Фақат қайта суғурта қилиш бўйича суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи суғурта шартномаларини тузишга ҳақли эмас.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 8-бандига кўра ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширувчи лицензиат суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини қўшиб олиб боришга ҳақли эмас, умумий суғуртанинг 1 ва 2-класслари (бахтсиз ҳодисалардан ва касалликдан эҳтиёт шарт суғурта қилиш) бўйича фаолият бундан мустасно.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-267-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 50-сон, 471-модда)
Суғурталовчининг лицензияси амал қилишининг тўхтатиб турилиши унинг янги суғурта шартномалари тузиши тақиқланишига, шу жумладан амалдаги суғурта шартномалари узайтирилишининг тақиқланишига сабаб бўлади. Бунда суғурталовчи илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаришга мажбурдир.
Лицензиянинг амал қилиши тугатилган кундан эътиборан беш кун ичида махсус ваколатли давлат органи суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги ариза билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчининг илгари амал қилган бошқарув органларининг ваколатлари тўхтатиб турилади ва махсус ваколатли давлат органи томонидан тайинлаган суғурталовчининг муваққат маъмуриятига ўтади. Муваққат маъмурият суд қарор чиқаргунга қадар бўлган даврда ўз фаолиятини амалга оширади.
Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботи махсус ваколатли давлат органига ҳамда суғурталовчини тугатиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг аризаси йўлланган судга тақдим этилади.
Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ўз фаолияти даврида харажат операцияларини амалга оширишга ҳақли эмас, суғурталовчининг бошқарув харажатлари (маъмурий харажатлари), суғурталовчига тушаётган пулларни ҳисобга ёзиш ва илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича суғурта ҳодисалари юз берганда суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустаснодир.
Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ишлаш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2058, 22.12.2009 й.).
Ушбу модданинг қоидалари суғурталовчининг аризасига биноан лицензия бекор қилинган ҳолларга, шунингдек унинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган суғурталовчининг бошқарув органи қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёхуд тугатилишига тааллуқли эмас.
Суғурталовчиларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш махсус ваколатли давлат органининг рухсатномаси билан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчи қайта ташкил этишга рухсатнома олиш учун махсус ваколатли давлат органига тегишли ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган суғурталовчи бошқарув органининг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шартномасининг лойиҳаси (қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда).
Суғурталовчиларни қайта ташкил этишни ўтказиш учун берилган ариза зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилиши керак.
Махсус ваколатли давлат органи қабул қилинган қарор тўғрисида суғурталовчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Махсус ваколатли давлат органи қуйидаги ҳолларда суғурталовчиларни қайта ташкил этишга рухсатнома беришни рад қилишга ҳақли, агар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчиларни қайта ташкил этиш натижасида уларнинг молиявий барқарорлигига доир талаблар бузилиши мумкин бўлса;
(18-модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-267-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 50-сон, 471-модда)
суғурталовчиларнинг қайта ташкил этилиши суғурта бозорида рақобатнинг чекланишига ёки бартараф этилишига олиб келиши мумкин бўлса;
суғурталовчиларни қайта ташкил этишга рухсатнома берилиши сўраб тақдим қилинган ҳужжатларда ишончсиз маълумотлар бўлса ёхуд бу ҳужжатлар қонун ҳужжатларига номувофиқ бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилганда суғурталовчи (суғурталовчилар) лицензиясининг амал қилиши тугатилади. Қайта ташкил этиш натижасида янгитдан тузилган суғурталовчиларга лицензиялар бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган давр учун ҳамда янгитдан тузилган суғурталовчилар лицензия олгунига қадар бўлган даврда улар янги суғурта шартномаларини тузишга, амалдаги суғурта шартномаларини узайтиришга ҳақли эмас, илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммаларига олинган, ҳуқуқий ворислик тартибида ўзларига ўтган мажбуриятларни бажариш ҳоллари бундан мустасно.
(18-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-267-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 50-сон, 471-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда ўзига бошқа суғурталовчи қўшилаётган суғурталовчи, агар қўшиб олиш натижасида лицензиянинг шартлари ўзгармаса, амалдаги лицензияни сақлаб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-267-сонли Қонунига мувофиқ саккизинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 50-сон, 471-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчи ўзининг муассислари (иштирокчилари) ёки суғурталовчининг таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқарув органи қарорига биноан тугатилаётганда махсус ваколатли давлат органининг рухсатномаси талаб қилинади.
Муассислар (иштирокчилар) ёхуд суғурталовчининг таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқарув органи томонидан тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин суғурталовчи махсус ваколатли давлат органига тугатишга рухсатнома олиш учун ариза билан ёзма равишда мурожаат этган ҳолда қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санагача бўлган, аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган баланс ҳисоботи;
Суғурталовчини тугатишга рухсатнома олиш учун берилган ариза зарур ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн кун ичида махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилиши керак.
Махсус ваколатли давлат органи қабул қилинган қарор тўғрисида суғурталовчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Махсус ваколатли давлат органи суғурталовчини тугатиш учун рухсатнома бериш билан бир вақтда суғурталовчининг тақдим этилган тугатиш режасига ўзгартишлар киритишга ҳақли.
Махсус ваколатли давлат органи қуйидаги ҳолларда суғурталовчини тугатишга рухсатнома беришни рад этишга ҳақли, агар:
тугатиш натижасида суғурта қилдирувчиларнинг ҳамда суғурталовчи кредиторларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилса;
суғурталовчини тугатишга рухсатнома берилиши учун тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз маълумотлар бўлса ёки бу ҳужжатлар қонун ҳужжатларига номувофиқ бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тугатилаётган суғурталовчи кредиторларининг талаблари тугатишни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек тугатиладиган суғурталовчининг асосий вазифаларини таъминлаш заруратидан келиб чиқадиган харажатлар тўланганидан сўнг қуйидаги тартибда қаноатлантирилади:
биринчи навбатда — ҳаётни суғурта қилиш соҳасида мажбурий суғурта шартномалари бўйича суғурта қилдирувчиларнинг талаблари;
тўртинчи навбатда — бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича талаблар. Кўрсатилган талаблар тўлиқ қаноатлантирилгандан кейин ижтимоий суғурта бўйича талаблар ҳамда жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик туфайли фуқароларнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш бўйича талаблари қаноатлантирилади;
Қабул қилинган суғурта мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун суғурталовчилар ҳам сўмда, ҳам чет эл валютасида тўланган суғурта мукофотларидан махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда суғурта захираларини шакллантирадилар ҳамда жойлаштирадилар.
Қаранг: «Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1882, 15.12.2008 й.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчилар айрим таваккалчиликлар бўйича йўл қўйиладиган энг кўп миқдордан ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдоридан ортиқ мажбуриятларни ўз зиммаларига олишлари мумкин эмас, уларнинг бу мажбуриятларни бажариш қобилияти тўловга қобилиятлилик нормативларига ва молиявий барқарорликнинг бошқа талабларига мувофиқ қайта суғурта қилинган ҳоллар бундан мустаснодир. Суғурталовчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўз мажбуриятларини белгиланган тартибда қайта суғурта қилишга ҳақлидирлар.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Суғурталовчилар, суғурта брокерлари ва қайта суғурта брокерлари махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта бозорида рақобатни чеклаш ёки бартараф этишга, бир суғурталовчиларга бошқаларига қараганда асоссиз афзалликлар берилишига ёки олинишига, суғурта қилдирувчилар ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига қаратилган фаолиятга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларига ўз уюшмалари (иттифоқлари) ва бошқа бирлашмаларидан суғурта бозорини монополлаштиришга қаратилган битимларга эришиш йўлида фойдаланиш тақиқланади.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар суғурталовчиларнинг ва аджастерларнинг сўровига кўра суғурта ҳодисаларининг рўй бериши сабаблари ҳамда ҳолатларини, шунингдек суғурта товони (суғурта пули) миқдорларини суғурталовчи ва аджастер томонидан аниқлаш учун зарур бўлган тегишли ахборот ва ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус ваколатли давлат органи суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларидан қабул қилинган пул маблағлари ва мажбуриятларининг миқдорлари ҳақидаги ахборотни, шунингдек бошқа ахборотни ўз ваколати доирасида талаб қилиб олишга ҳақли. Бундай ахборотни талаб қилиб олиш ёзма равишда, сўров сабаблари кўрсатилган ҳолда амалга оширилмоғи лозим.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Махсус ваколатли давлат органи ўзи олган ахборотнинг сир тутилишига риоя этиши шарт, ахборотнинг ошкор қилиниши қонунда рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно.
Суғурта қилдирувчилар, суғурталанган шахслар ва наф олувчилар, суғурта қилдирувчиларнинг ва суғурталанган шахсларнинг соғлиғи, суғурталанган мол-мулк, суғурта пули, банк ҳисобварақлари мавжудлиги, ушбу ҳисобварақлардаги пул қолдиқлари ва пул ҳаракати ҳақидаги маълумотлар ошкор қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта фаолиятини амалга оширишнинг умумий шартлари, тавсия этилаётган суғурта битимлари ва операцияларининг рўйхати, суғурта тарифлари, суғурта турлари ҳамда муддатлари очиқ ахборот бўлиб, суғурта сири предмети бўлиши мумкин эмас.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар суғурта қилдирувчи, шунингдек суғурталанган шахслар ва наф олувчилар ўзларига тааллуқли маълумотларга доир ёзма розилик берганда учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ маълумотлар тўғрисидаги маълумотномалар суғурта қилдирувчининг розилиги олинмаган ҳолда суғурталовчи томонидан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармасига белгиланган тартибда тақдим этилади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-156-сонли Қонуни асосида тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 17-сон, 129-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар тўғрисидаги маълумотномалар суғурта қилдирувчиларнинг розилигини олмаган ҳолда суғурталовчилар томонидан судга, прокурорга, қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда эса, суриштирув ва тергов органларига, суднинг ундирувни суғурта қилдирувчининг мол-мулкига қаратиш ёки бу мол-мулкни хатлаш ҳақидаги қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлган тақдирда, суд ижрочиларига белгиланган тартибда тақдим этилади.
(26-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тузилган суғурта шартномалари ва амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномалар суғурта қилдирувчи жисмоний шахс вафот этган тақдирда қуйидагиларга берилади:
суд ва нотариусга — уларнинг иш юритувида бўлган меросга оид ишлар бўйича суднинг қарори ёки нотариуснинг ўз муҳри билан тасдиқланган ёзма сўрови асосида. Нотариуснинг ёзма сўровига суғурта қилдирувчи вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси илова қилинган бўлиши керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-223-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 423-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тузилган суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит бюроларига тақдим этилади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл суғурта ташкилотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахслар — суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл суғурта ташкилотлари томонидан суғурта амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-323-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сон «Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.