Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 17.03.1992 йилдаги 133-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.03.1992 йилдаги 133-сон
Кучга кириш санаси
17.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ФУНКЦИЯСИНИ БАЖАРУВЧИ ДАВЛАТГА ТЕГИШЛИ БЎЛМАГАН ТУЗИЛМАЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАҚИҚЛАШ ҲАМДА СПОРТ КЛУБЛАРИ (СЕКЦИЯЛАРИ)НИНГ ЯККАМА-ЯККА ОЛИШУВЛАРНИНГ ЖАНГОВАР ВА ШАРҚЧА ТУРЛАРИГА ЎРГАТИШ БЎЙИЧА ИШЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари функциясини бажарувчи давлатга тегишли бўлмаган тузилмаларнинг фаолиятига барҳам бериш ҳамда спорт клублари (секциялари)нинг яккама-якка олишувларнинг жанговар ва шарқча турларига ўргатиш бўйича ишларини тартибга солиш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ор-номуси, қадр-қиммати ва қонуний манфаатларини ҳуқуққа қарши тажовузлардан ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддат ичида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг функцияларини бажарувчи жамоат ташкилотлари, корхоналар, кооперативлар, уларнинг уюшмалари ва бирлашмаларини, шунингдек, яккама-якка олишувларнинг жанговар ва шарқча турларига ўргатувчи спорт клублари (секциялар)ни инвентаризациядан ўтказсинлар ва уларнинг фаолиятини тақиқласинлар. Уларнинг қонунга хилоф равишда ҳаракат қилишларига йўл кўйганлар қаттиқ жавобгарликка тортилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг функциясини бажарувчи давлатга тегишли бўлмаган тузилмалар, шунингдек, яккама-якка олишувларнинг жанговар ва шарқча турларига ўргатувчи спорт клублари (секциялар) томонидан асоссиз равишда олинган даромадлар аниқланишини ва республика бюджетига олиб қўйилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Давлат банки, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддат ичида мазкур қарорнинг ижроси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига маълум қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 17 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133-сон