LexUZ шарҳи Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/8-сонли қарорига ИЛОВА 2. 8-банднинг иккинчи хатбошиси «тақдим қилинади» деган сўзлардан кейин «, таъсисчилари резидент жисмоний шахслардан иборат бўлган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида масофадан туриб ҳисобварақ очиш ҳолатлари бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин. 4. 12-банднинг «б» кичик бандидан «ва муҳр изи» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 5. 13-банднинг «в» кичик бандида «3-иловасида» деган сўзлар «3а-иловасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин. «в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 7. 33-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 8. 35-банддаги «муҳр мавжуд бўлган тақдирда» деган сўзлар «тадбиркорлик фаолияти субъектларидан муҳр қўйиш талаб этилмайди» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 9. 36-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 11. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда 3а-илова билан тўлдирилсин. Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
|
Комментарий LexUz Настоящее постановление утратило силу в соответствии с постановлением правления Центрального банка Республики Узбекистан от 4 января 2023 года № 30/18 «Об утверждении инструкции о порядке открытия, ведения и закрытия банковских счетов» (рег. № 3420 от 08.02.2023 г.). |