Ушбу Қонун давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг (бундан буён матнда солиқлар деб юритилади) бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш мақсадларида тузилади.
(1-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ назорати солиқ тўловчиларни, солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олишнинг, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишнинг ягона тизимидан иборат.
Солиқ назорати давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларни, солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушаётган тушумларни ҳисобга олиш, солиқ текширувлари воситасида ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилади.
(2-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари қуйидагилардир: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек туманлар, шаҳарлар ва шаҳардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибида ҳудудий бўлинмаларга эга бўлган: солиқ тўловчилар – юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг назорат ҳамда ҳужжат асосидаги текширувини ва молия-хўжалик фаолияти тафтишини амалга оширувчи махсус назорат-тафтиш бўлинмаси, шунингдек давлат солиқ хизмати органларида режим ва ходимлар билан ишлаш бўйича махсус бўлинма тузилади.
Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, ушбу Қонунга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига амал қилади.
Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятини давлат бошқарув органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил тарзда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари барча солиқ тўловчилар — юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Давлат солиқ хизмати органлари юридик шахслар бўлиб, республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи битилган муҳрга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати тузилмаси, унинг ходимлари чекланган сони билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низом, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳардаги туманлар давлат солиқ инспекцияларининг намунавий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сонли «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
(3-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни таъминлаш;
солиқларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлатнинг мақсадли жамғармалари ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш;
солиқлар йиғилишини ошириш бўйича чоралар кўриш, маълумотлар компьютер базасининг ягона тизимини юритиш асосида солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш механизмларини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган ахборот-маслаҳат хизматлари соҳасини кенгайтириш, солиқларга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;
пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пул тушумининг тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши устидан мунтазам назоратни таъминлаш;
хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини рағбатлантиришга, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар беришга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти, улар томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича суриштирув ўтказиб, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш;
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича назорат қилувчи органлар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш, ушбу ишни амалга оширишда бир-бирини такрорлаш ва суиистеъмолликларга йўл қўймаслик;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ҳамда экспорт-импорт операциялари амалга оширилганда қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга ошириш;
давлат солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, коррупция ва ишга расмиятчилик билан ёндашиш фактларига барҳам бериш бўйича тизимли ишни амалга ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни доимий асосда таъминлаш.
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-256-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 314-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) солиқ тўловчиларда (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боғлиқ бўлган субъектлардаги муқобил текширувларда) молиявий ҳужжатлар, шартномалар (контрактлар), режалар, сметалар, даромадлар ҳақидаги декларациялар ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини киритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларнинг, шу жумладан электрон ҳужжатларнинг, шунингдек экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ ҳужжатларнинг текширувларини ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
даромадлар олиш учун солиқ тўловчилар томонидан фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаб туриш билан боғлиқ ҳудудни, ишлаб чиқариш бинолари, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш;
мол-мулкни инвентаризация қилиш ва бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ҳажмининг назорат ўлчовларини ўтказиш;
кассаларни ҳамда товар-моддий бойликлар ва ҳужжатлар (шу жумладан электрон тарзидаги) сақланадиган жойларни муҳрлаб қўйиш;
ҳужжатларни (кўчирма нусхаларни, шунингдек асл нусхаларни), шу жумладан электрон ҳужжатларни, шунингдек предметларни (товарлар, буюмлар, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг намуналарини) олиб қўйиш, бундан солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатиб қўйишга сабаб бўладиган ҳужжатлар ҳамда предметлар мустасно. Солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатиб қўйишга сабаб бўладиган ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади;
солиқ тўловчидан, шунингдек солиқ тўловчининг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахслардан, бошқа моддий жавобгар ходимларидан тушунтиришлар олиш;
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) савдо, товарларни бериш ва пуллик хизматлар кўрсатиш қоидаларига, шунингдек нақд пул тушумининг банкка ўз вақтида топширилишига риоя этилишини текшириш;
4) солиқ текширувлари ўтказилаётганда фискал хотирали назорат-касса машиналарида сақланаётган маълумотлардан фойдаланиш;
5) солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши лозим бўлган солиқлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисидаги, шунингдек унга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар ҳақидаги ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш орқали мустақил равишда аниқлаш;
6) солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати мобайнида солиқларни ҳисоблаш ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиш;
7) солиқларни ундиришга доир вазифаларни амалга ошираётган давлат органлари ва ташкилотларини солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ундириб олиниши ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўз вақтида ўтказилиши юзасидан назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилган, солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан суд тартибида чоралар кўриш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш аниқланган ҳоллар бундан мустасно).
(5-модданинг биринчи қисми 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
солиқларга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан молиявий жазо чораларини қўллаш. Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жазо чоралари суд тартибида қўлланилади, улар содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно;
LexUZ шарҳи
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 264-моддаси.
10) солиқларга оид ҳуқуқбузарликларнинг аниқланган фактлари бўйича товар-моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда давлат даромадига ўтказиш. Солиқ тўловчилар — юридик шахсларнинг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг товар-моддий бойликларини давлат даромадига ўтказиш суд тартибида амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11) солиқ тўловчиларнинг ғайриқонуний равишда олган маблағларини давлат даромадига ундириш ҳақида уларга нисбатан судда даъволар қўзғатиш;
12) солиқ тўловчига мажбуриятини бажариши зарурлиги ҳақида ҳамда солиқ қарзини мажбурий ундириш юзасидан кўриладиган чоралар тўғрисида талабнома юбориш;
13) солиқ тўловчи солиқ ҳисоботи тақдим этилган санадан эътиборан ўн кун ичида ёзма ариза бермаган тақдирда, солиқларнинг ортиқча тўланган суммаларини бошқа турдаги солиқлар бўйича солиқ қарзини, пеня ва жарималарни узиш ҳисобига ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида тегишли молия органларига мустақил равишда хулоса тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
14) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган ҳолларда, агар ҳужжатлар чет тилида тузилган бўлса, уларнинг нотариал тартибда тасдиқланган давлат тилидаги таржимасини талаб қилиш;
15) тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси ҳисобот даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасига нисбатан 10 фоиздан кўпроқ камайтирилган тақдирда, жорий тўловларни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайта ҳисоблаш;
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16) бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушиши ва уларнинг топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига оид қисқа муддатли текширувлар ўтказиш;
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-256-сонли Қонунига мувофиқ 16-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 314-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17) бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида аниқланган молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларида ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги фактлари юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказиш, улар бўйича жиноят ишлари қўзғатиш ҳамда суриштирув ўтказиб, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-256-сонли Қонунига мувофиқ 17-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 314-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1—7-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига, 8—15-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар фақат давлат солиқ хизмати органлари бошлиқларига ва уларнинг ўринбосарларига, 16 ва 17-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар эса давлат солиқ хизмати органларининг қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмалари мансабдор шахсларига белгиланган тартибда берилади.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-256-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 314-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари давлат статистика, ахборот, архив, маълумот ва бошқа ташкилотларининг солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотларни бериш юзасидан кўрсатадиган хизматлари (бажарадиган ишлари) учун ҳақ тўлашдан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши, шунингдек фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ҳамда ўз вақтида киритилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириши, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар, ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини, шунингдек жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибига риоя этишлари юзасидан назоратни таъминлаши;
4) солиқ текширувлари ўтказилаётганда солиқ тўловчиларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини маълум қилиши, шунингдек текширишларни тартибга солишга доир қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
7) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактларини йиғиши, таҳлил этиши ва баҳолаши ҳамда солиқларга оид ҳуқуқбузарликларга йўл очиб бераётган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда солиқларга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг узоқ муддатли ва жорий дастурларини ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши;
9) солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги аризаларни, хабарлар ва бошқа ахборотни текшириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
10) давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мерос ҳуқуқи бўйича ўтган хазиналар ва мол-мулкнинг ҳисобини юритиши, уларни баҳолаши ҳамда уларнинг ўтказилишини назорат этиши;
11) давлат даромадига ўтказилган мол-мулкнинг реализация қилинишидан олинган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушиши юзасидан назорат олиб бориши, шунингдек давлат органларига текин ўтказилган мол-мулк ҳисобини олиб бориши;
12) масалани ҳал этиш давлат солиқ хизмати органларининг ваколат доирасидан чиққан ҳолларда, қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактларига доир материалларни прокуратура, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати органларига ва судларга топшириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
13) валюта ҳамда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибига солиқ тўловчилар – юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши юзасидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга ошириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
16) солиқ тўловчининг талабига биноан солиқларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятларининг ижро этилишига доир солиштирма далолатнома тузиши;
17) солиқ тўловчининг дебиторига унинг кредиторлик қарзи борлиги ҳақида имзолаш учун солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини ва кредиторлик қарзи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда ёзма билдириш юбориши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
18) ортиқча тўланган солиқ суммасини мазкур солиқ тури бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига солиқ тўловчининг аризасисиз мустақил равишда ҳисобга олиши ҳамда бу ҳақда ҳисобга олиш амалга оширилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда солиқ тўловчини ёзма равишда хабардор этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21) юридик ва жисмоний шахсларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларини, якка тартибдаги тадбиркорларни ҳисобга қўйиши, шу жумладан давлат мақсадли жамғармаларига ижтимоий суғурта бадаллари тўловчилари сифатида (тегишли давлат мақсадли жамғармалари тўловчилари бўлган субъектлар учун) ҳисобга олиши, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериши ҳамда бу рақамни статистика ва рўйхатдан ўтказувчи органларга расман маълум қилиши;
22) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобда турмаган солиқ тўловчилар аниқланган тақдирда, уларга белгиланган тартибда ҳисобга туриш тўғрисида талабнома тақдим этиши;
23) жисмоний шахснинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, мазкур солиқ тўловчига тааллуқли барча материалларни унинг янги яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига топшириши;
24) солиқ тўловчининг талаби бўйича мазкур солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи маълумотномани, шу жумладан ўзгаришлар киритилган ҳисоб маълумотлари ҳам кўрсатилган ҳолдаги маълумотномани бериши;
25) шахсан олиб бориб бериш тартибида тақдим этиладиган солиқ ҳисоботини қабул қилишда солиқ тўловчининг талабига биноан солиқ ҳисоботининг кўчирма нусхасига ҳисобот қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйиши, солиқ ҳисоботи телекоммуникация тармоқлари орқали электрон ҳужжат тарзида қабул қилиб олинганда эса, солиқ тўловчига электрон тарзидаги ҳисобот қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тасдиқнома юбориши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
26) солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш маълумотлари, шунингдек уларнинг молиявий ҳисоботлари тўғрисидаги ахборотни кредит бюроларининг сўровига кўра тақдим этиши;
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-321-сонли Қонунига мувофиқ 26-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 163-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27) солиқ қарзи бўлган жисмоний шахс вафот этган тақдирда, жисмоний шахс ҳисобга қўйилган ва (ёки) унинг мол-мулки турган жойдаги давлат солиқ хизмати органи вафот этган шахснинг меросхўри (меросхўрлари) тўғрисида ахборот олинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида меросхўрга (меросхўрларга) солиқ қарзи борлигини маълум қилиши шарт.
(6-модданинг биринчи қисми 26-банди Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-321-сонли Қонунига мувофиқ йигирма еттинчи банд билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 163-модда)
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни давлатнинг бошқа бошқарув органлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, статистика ва молия органлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бажарадилар. Мазкур органлар ва ташкилотлар солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш ва солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга қарши курашда давлат солиқ хизмати органларига кўмаклашишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, молия органлари, банклар ўзаро келишиб белгиланган тартибда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга оид мавжуд материаллар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар, ўтказилаётган текширувлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар, шунингдек зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида бошқа ахборотларни алмашиб турадилар.
(7-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўз ваколатлари доирасида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчиларнинг ҳисобга олинишини ва солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида банклар:
(7-модданинг тўртинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) хўжалик юритувчи субъектлар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олинганликларини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этган тақдирдагина улар учун ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақлари очишлари мумкин ва бу ҳисобварақлар очилганлиги ҳақида улар очилган куннинг эртасидан кечиктирмай мазкур органга хабар берадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) хўжалик юритувчи субъектлар бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бундай субъектларнинг ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисобварақларини суднинг қарорига биноан ёпадилар.
(7-модданинг тўртинчи қисми 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўловчи мижозлардан белгиланган муддатда тўланмаган солиқлар ва жарималарни сўзсиз ундириш тўғрисидаги фармойишларини (инкассо топшириқларини) меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментлар ундириш ҳақидаги, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлашга доир, шунингдек ҳаёт ва соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул маблағлари ўтказилиши ёки берилишини назарда тутадиган ижро ҳужжатлари бўйича мутаносиб равишда бажарадилар;
(7-модданинг тўртинчи қисми учинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
4) солиқ тўловчи мижознинг маблағлари бўлса, унинг ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш операцияси амалга оширилган куни солиқлар ва жарима суммаларини бюджет даромадига ўтказадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модданинг тўртинчи қисми бешинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) солиқ тўловчи — мижозларнинг ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларидан пул маблағлари бериш, ўтказиш ёки уларни ҳисобдан чиқаришга доир операцияларни давлат солиқ хизмати органларининг ёзма талаби бўйича тўхтатиб қўяди. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, ушбу Қонун 5-моддаси биринчи қисмининг 8-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(7-модда тўртинчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-242-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 557-модда)
жисмоний шахсларнинг депозит ва бошқа ҳисобварақлари бўйича амалга оширилган операцияларни текшириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўядилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8) давлат солиқ хизмати органларининг сўровномасига кўра уларга сўралаётган давр мобайнида солиқ тўловчи мижозларнинг ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларидан амалга оширилган операциялар ва ана шу ҳисобварақларда пул маблағларининг бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар;
LexUZ шарҳи
9) давлат солиқ хизмати органларининг сўровномасига кўра экспорт-импорт контрактларининг ижросига доир маълумотларни ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари эса — уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операциялари ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги муносабати билан корхоналарнинг ҳисобварақлари ёпилган санадан эътиборан уларнинг фаолиятни давом эттириши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш учун ахборотни уларни ҳисобга олган жойдаги давлат солиқ хизмати органига уч иш куни мобайнида тақдим этадилар.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига асосан ўнинчи банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат солиқ хизмати органларига бошқа ахборотни ҳам тақдим этадилар.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни асосида 11-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар солиқ тўловчи мижозларнинг солиқлар, шунингдек жарима суммаларини ўтказиш ҳақидаги топшириқларини бажаришни кечиктириши тақиқланади.
Банк айби билан солиқ тўловчи мижознинг ёки давлат солиқ хизмати органининг солиқларни ўтказиш ҳақидаги топшириғи бажарилмаган (бажариш кечиктирилган) тақдирда банк ва бошқа молия-кредит ташкилотидан ҳар бир кечиктирилган кун учун ўтказилмаган солиқлар суммасининг 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
(7-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш чоғида давлат ҳокимияти вакили ҳисобланадилар. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш хусусидаги талаблари барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши шарт.
Ҳеч ким давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришларига тўсқинлик қилиниш, уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳақоратлаш, уларга қаршилик кўрсатиш, таҳдид қилиш, зўравонлик қилиш ёки уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат солиқ хизмати органларида участка солиқ инспекторлари лавозими ташкил этилади. Участкаларнинг чегаралари, шунингдек участка солиқ инспекторларининг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган нормативлар бўйича белгиланади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Участка солиқ инспекторлари ўзларига бириктирилган участкада мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчи жисмоний шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларни ҳисобга олиш юзасидан тегишли ишларни бажарадилар ҳамда улар тегишли солиқларни ўз вақтида тўлашларини назорат қиладилар.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимларининг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимларининг мансабдор шахслари, давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланади.
(10-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-256-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 314-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари давлат солиқ хизмати тегишли органининг раҳбари томонидан тайинланади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига эгаллаб турган лавозими ва иш стажига мувофиқ қуйидаги махсус унвонлар берилади:
Махсус унвонларни бериш ва улардан маҳрум қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида низом»нинг V боби.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахслари қуйидагилар учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўладилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқароларга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги учун;
ўзининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтириб юборганлиги ва солиқ солиш базасини камайтириб юборганлиги учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органлари мансабдор шахсларининг солиқ текширувини амалга ошириш чоғидаги ғайриқонуний ҳаракатлари билан етказилган зарарлар қонунда белгиланган тартибда қопланиши керак.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14, 15 ва 990-моддалари.
Давлат солиқ органлари ходимларининг ўз хизмат ваколатлари доирасидан четга чиққанлиги, шунингдек зиммасига юкланган хизмат вазифаларини бажармаганлиги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ижтимоий ҳимояси давлат томонидан кафолатланади.
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари республика бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий давлат суғурталаниши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 декабрдаги 631-сонли «Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдори тўғрисида»ги қарори.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари ўз хизмат фаолиятларини бажаришлари билан боғлиқ ҳолда ҳалок бўлса, уларга тан жароҳати етказилса, тегишли равишда, ҳалок бўлган шахснинг оиласига ёки давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахси ўз хизмат фаолиятини амалга ошириши муносабати билан унинг мол-мулкига етказилган зарар республика бюджети маблағларидан қопланади ва бу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг иш ҳақи — мансаб маоши, махсус унвон, кўп йил хизмат қилганлиги учун тўланадиган устама ҳақлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда тўланадиган бошқа қўшимча ҳақлардан иборат бўлади.
Махсус унвон берилган шахслар белгиланган нормалар бўйича бепул махсус формали кийим-бош билан таъминланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органларида махсус фонд ташкил этилиши мумкин, уни ҳосил қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ тажриба алмашиш, солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш усулларини ўрганиш ва жорий этиш, кадрларни ўқитиш мақсадида ҳамда бошқа масалалар бўйича хорижий давлатларнинг солиқ ва бошқа органлари билан алоқалар ўрнатиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.