Томонлар мазкур Битимни татбиқ этиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай лойиҳани 8-моддада қайд этилган Техник-илмий қўмита тасдиғи асосида Томонлар ўртасида алоҳида битим имзолаш орқали амалга оширишга келишиб олдилар.
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ мазкур Битимнинг 12-моддасида белгиланган тарзда кучга кирадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ҳамда унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.