Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 10 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2945-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сон «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3703-сон «Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3704-сон «Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 16 октябрдаги 18-2017-сон буйруғи (рўйхат рақами 2945, 2017 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 45-сон, 1123-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларигаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 сентябрь,
22-2018-сон
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 14 сентябрдаги 22-2018-сон буйруғига
ИЛОВА
Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 8-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

8.

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги таълим соҳаси;

Қишлоқ хўжалигида менежмент таълим соҳаси;

Ветеринария таълим соҳаси;

Ирригация ва мелиорация таълим соҳаси

10,3

10,3

9,5

8,0

».

2. Изоҳнинг саккизинчи хатбошисидаги «Тошкент ислом университети» деган сўзлар «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2018 йил 14 сентябрь

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 10/18/2945-1/2030-сон)