LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси мустақил деб эълон қилинганлиги муносабати билан, стандартлаш, метрология ва сертификациялаш миллий республика тизимини яратиш заруриятидан келиб чиқиб, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ўртасидаги хўжалик, савдо, илмий-техникавий ва бошқа муносабатларни сақлаб қолиш, жаҳон мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликдаги техникавий тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида стандартлаш объектларига нисбатан талабларни белгиловчи меъёрий-техникавий ҳужжатларнинг қуйидаги тоифалари амал қилади:
корхоналар, бирлашмалар, фирмалар, концернлар ва бошқа хўжалик субъектларининг стандартлари (Ўз КСТ);
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандартлаш тизимининг илова қилинаётган Асосий принциплари тасдиқлансин.
3. Республика манфаатларини кўзлаб, стандартлаш, метрология ва сертификациялаш соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсатни шакллантириш, шунингдек, бу соҳадаги ишларга умумий методологик раҳбарликни таъминлаш учун бирлашма базасида собиқ СССР Давлат стандартининг республика ҳудудида жойлашган ташкилотлари имкониятларини бирлаштириш негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази («Ўздавстандарт») ташкил этилсин.
Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази зиммасига Ўзбекистон Республикасининг стандартлаш, метрология ва сертификациялаш масалалари бўйича миллий органи функцияси юклатилсин. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази собиқ СССР Давлат стандартининг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқий вориси деб белгилансин.
4. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази таркибига стандартлаш, метрология ва сертификациялаш масалаларига ихтисослашган ташкилотлар киритилиб, айни бир вақтда қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
маҳсулот сифатини бошқариш, стандартлаш ва метрология соҳасидаги раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш Бутуниттифоқ институтининг Шарқ филиали — уни стандартлаш, метрология, сертификациялаш ва маҳсулот сифатини бошқариш соҳасидаги тадқиқотлар ва кадрлар тайёрлаш Ўзбекистон институтига айлантирган ҳолда;
Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш марказига бўйсунувчи Қорақалпоғистон, барча вилоятлар, Қўқон ҳамда Чирчиқ стандартлаш ва метрология марказлари — уларни стандартлаш, метрология ва сертификациялаш минтақа марказларига айлантирган ҳолда.
5. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази бир ой муддат ичида унинг таркибига кирувчи ташкилотлар тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисидаги Устав ва Низом лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.
7. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази 1992 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандартлаш тизимини ишлаб чиқсин ва республиканинг манфаатдор ташкилотлари билан биргаликда тасдиқласин. Ушбу давлат тизимига барча вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, кичик ва қўшма корхоналар, кооперативлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа хўжалик органларининг амал қилиши мажбурийдир.
8. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат қурилиш ишлари қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 1992 йилнинг II чорагида стандартларни, техникавий шартларни ва метрология қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Мазкур қарор тасдиқлангунга қадар собиқ ССР Иттифоқининг давлат бошқарув органлари томонидан тасдиқланган стандартларни, техникавий шартларни ва метрология қоидаларини бузганлик учун санкцияларни қўлланиш бўйича амалдаги ҳуқуқий нормаларга амал қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили республика бюджети ҳисобидан Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш марказига стандартлар талабларига, техникавий шартларга ва маҳсулот сифатининг мажбурий талабларига риоя қилиш, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизликни, атроф муҳитни муҳофаза қилишни, экспортга чиқариладиган маҳсулотларнинг мослигини ва ўзаро алмашлашга лойиқлигини таъминлаш, давлат метрология назорати бўйича ишларга, шунингдек, стандартлаш, метрология ва сертификациялаш соҳасидаги тадқиқотлар устидан давлат назоратига молия маблағи ажратишни назарда тутсин.
Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази ишининг бошқа йўналишлари хўжалик ҳисоби асосида бажарилади.
10. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш марказига давлатларнинг республика стандартларини нашр этиш ва қайта нашр этиш, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг давлатлараро стандартларини (ДСТ) давлат ва рус тилларида, нусхаларини тасдиқлаган ҳолда, кўпайтириш бўйича монополия ҳуқуқи берилсин, Зарур ҳолларда меъёрий-техникавий ҳужжатларни кўпайтириш ҳуқуқи Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази томонидан корхоналар ва ташкилотларга берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази бош директорига маиший, тиббий, санатория-курорт ҳамда хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари бўйича вазирлар учун назарда тутилган имтиёзлар, бош директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига вазирнинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарларига, марказ Кенгашининг аъзоларига — республика вазирликлари ҳайъатлари аъзолари учун назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. СССР Министрлар Советининг «СССРда стандартлаш ишларини ташкил қилиш тўғрисида» 1985 йил 7 январдаги 13-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 22 февралдаги 100-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1985 й., 2-сон, 6-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
республика стандартлаш, ишлаб чиқаришни метрологик таъминлаш ва маҳсулотни (ишлар, хизматларни) сертификациялашнинг илмий-методик ва техника-иқтисодий асослари асосий йўналишларини шакллантириш;
маҳсулотни стандартлаш, ўлчовлар бирлигини, сертификациялашнинг республика тизимини ва сифатни таъминлаш тизимини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида давлатлараро ва халқаро тизимлар билан уйғунлаштириш;
ўлчовларнинг ягоналиги ва ишончлилигини, физик катталиклар бирлиги эталонларини тегишли метрологик даражада сақлаш ва тутишни ҳамда ривожлантиришни таъминлаш;
стандартлар ва техникавий шартларга, шу жумладан, экспортга чиқариладиган маҳсулотларга, шунингдек, ўлчов воситаларининг ҳолати ва қўлланиши бўйича мажбурий талабларга риоя қилиниши устидан давлат назорати ўрнатиш;
синов бўлинмаларини аккредитациялаш, ишлаб чиқаришни аттестациядан ўтказиш ҳамда маҳсулотни ва сифатни таъминлаш тизимларини халқаро стандартларга мос равишда сертификациялаш;
соғлиқни, хавфсизликни ва маҳсулот сифатини муҳофаза қилиш соҳасида истеъмолчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
стандартлаш, метрология, сертификациялаш ҳамда сифатни бошқариш соҳасида илмий ва муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва бошқа хўжалик субъектлари томонидан олиб бориладиган стандартлар, метрология ва сертификациялаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Республикада стандартлашга доир ишларни мақбул даражада ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлаш функциясини қуйидагилар амалга оширадилар:
тармоқлараро йўналишдаги маҳсулотлар бўйича — Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қурилиш ва қурилиш индустрияси соҳасида-қурилиш ва қурилиш индустрияси объектларини лойиҳалаш ва конструкциялаш ҳам шунга киради — Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишни тартибга солиш соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси саноати томонидан ишлаб чиқариладиган тиббиёт мақсадларидаги маҳсулотлар, тиббиёт техникаси буюмлари, дори-дармонлар ва таркибида инсон учун зарарли моддалар бўлган маҳсулотлар соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Мазкур идоралар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги (биркитилган соҳалар бўйича) амалдаги республика стандартларини ва уларга киритилган ўзгартишларни кўриб чиқадилар, тасдиқлайдилар, муддатини узайтирадилар ва бекор қиладилар. Республика стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш юқорида қайд этилган органлар томонидан тасдиқланган графикка мувофиқ амалга оширилади. Республика стандартлари, техникавий шартлари ва уларга ўзгартишлар, уларни тасдиқлаш даражасидан қатъи назар, Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш марказида давлат рўйхатига олиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида стандартлаш, метрология ва сертификациялаш ишларига умумий методик раҳбарликни Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Стандартлар ва техникавий шартларни ишлаб чиқиш буюртмачилари вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ҳамда тегишли маҳсулот (хизматлар) турларини ишлаб чиқарувчи ва улардан фойдаланувчи бошқа тузилмалардир. Бу ишларни маблағ билан таъминлаш буюртмачиларнинг маблағи, шу жумладан, шартнома асосида марказлаштириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Стандартлаш бўйича базавий ташкилотлар, шунингдек, тегишли маҳсулот (хизматлар) турларини ишлаб чиқарувчи ёки фойдаланувчи корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тузилмалар стандартлар ва техникавий шартларни ишлаб чиқувчилар ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Стандартлар ва техникавий шартларни ишлаб чиқувчи ташкилотлар шу стандартлар ва техникавий шартларда мажбурий ва тавсия этиладиган талабларни назарда тутишлари керак.
Мажбурий талаблар жумласига аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсизликни таъминловчи, атроф муҳитни муҳофаза қилувчи, маҳсулотнинг мослигини ва ўзаро алмашувчанлигини таъминловчи талаблар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тавсия этиладиган талабларга маҳсулотнинг истеъмол ва бошқа хусусиятларини акс эттирувчи талаблар киради. Уларни қўлланиш заруриятини тайёрловчи ва истеъмолчи (буюртмачи) шартномалар тузилаётганда белгилайди.
Стандартлар ва техникавий шартларнинг мажбурий талаблари, идоравий бўйсунишларидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча давлат, кооператив, ижара, қўшма ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Корхоналар, бирлашмалар, концернлар, уюшмалар ва бошқа хўжалик органлари корхонанинг янгидан яратиладиган ва чиқариладиган маҳсулотига стандарт ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари мумкин. Бунинг учун давлатлараро ва республика стандартларининг маҳсулотга нисбатан назарда тутилган мажбурий талабларига риоя этган ҳолда бундай стандартларнинг талаблари давлатлараро ва республика стандартлари кўрсаткичларидан ортиқ бўлиши ёки истеъмолчиларнинг талабларини қондирадиган бўлиши керак.
Агар стандартларнинг талаблари халқ хўжалиги талабларини қондирадиган бўлса, Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази томонидан белгиланган тартибда халқаро, минтақа ва хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларини республика стандартлари ва техникавий шартлари сифатида қўлланишга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази («Ўздавстандарт») давлат бошқарув органи бўлиб, стандартлаш, метрология ва сертификациялаш масалаларига ихтисослашган ҳамда давлат ва унинг қатнашчилари манфаатларини кўзлаб хўжалик ҳисоби, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бюджетидан ажратиладиган маблағ ҳисобига биргаликда фаолият кўрсатадиган ташкилотларни бирлаштиради.
2. «Ўздавстандарт» Ўзбекистон Республикасида стандартлаш, метрология ва сертификациялашга раҳбарлик қилади, унинг аҳволи ва ривожланиши учун жавоб беради, Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаш тизимининг Асосий принципларига мувофиқ бу соҳада ягона техника сиёсатини шакллантиради ва белгилайди.
«Ўздавстандарт» собиқ СССР Давлат стандартининг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқий ворисидир. Унинг зиммасига Ўзбекистон Республикасининг стандартлаш, метрология ва сертификациялаш масалалари бўйича миллий органи функциясини бажариш юклатилган.
3. «Ўздавстандарт»га марказ таркибига кирувчи, мустақил балансга эга бўлган, «Ўздавстандарт» тузилган пайтда қарор топган хўжалик фаолиятининг ҳамма турларини сақлаб қолган, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар бўйсунади.
4. «Ўздавстандарт» таркибига кирувчи ташкилотлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар ҳақида»ги Қонунига, мазкур Низомга ҳамда «Ўздавстандарт» томонидан тасдиқланган корхоналар ва ташкилотларнинг Низомларига мувофиқ амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўздавстандарт» юридик шахс бўлиб, банк муассасаларида сўм ва чет эл валютасида ўзининг махсус счётини очади. Маблағларнинг тушум ва харажатлар ҳисоби сўм ва чет эл валютасида алоҳида олиб борилади. «Ўздавстандарт» корхоналар эгаси, ижара ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа асосларда алоҳида мулкка, мустақил балансга эга бўлади, ўз номидан мулкий ҳуқуққа эга бўлиши, суд ёки ҳакамлик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. «Ўздавстандарт» ўзига тегишли бўлган, қонунчилик бўйича жазоланиши мумкин бўлган мулк юзасидан ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
Давлат ва унинг органлари «Ўздавстандарт» мажбуриятлари бўйича ва «Ўздавстандарт» давлат ва унинг органлари мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.
6. «Ўздавстандарт» ўз штампи, фирма бланкаси ва бошқа реквизитларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
«Ўздавстандарт» белгиланган тартибда Республиканинг бошқа шаҳарларида ва унинг ташқарисида ўз корхоналари ва ташкилотларини, филиаллари ва бўлимларини, кичик корхоналарини таъсис этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «Ўздавстандарт»нинг асосий мақсади маҳсулотнинг рақобатдорлигини ошириш муаммосини ҳал этишда республика халқ хўжалигига кўмаклашиш республика хусусиятларини ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги вазифаларни ҳал этиш йўли билан ўлчовларнинг ягоналигини таъминлашдан иборатдир:
республика стандартлаш, метрология ва сертификациялаш тизимларининг амал қилишини, уларнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги стандартлари, халқаро, минтақа ва чет мамлакатлар стандартлари билан уйғунлашувини таъминлаш ва такомиллаштириш;
стандартларда ва техникавий шартларда маҳсулот сифатига, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизликни, атроф муҳитни муҳофаза этишни таъминлашга қаратилган жараёнлар ва хизматларга, маҳсулотнинг мослиги ва ўзаро алмашувчанлигига мажбурий талаблар қўйиш;
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат, кооператив, ижара, акционерлик, қўшма ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларда сифатни давлат томонидан баҳолаш, назорат қилиш, бундан мақсад одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсиз бўлиши, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, маҳсулотнинг мослиги ва бир-бирининг ўрнини тўлдириши билан боғлиқ бўлган стандартлар ва техникавий шартларнинг мажбурий талабларига тааллуқли давлат ва истеъмолчиларнинг талабларини ҳимоя қилиш, шунингдек, экспортга чиқариладиган маҳсулот сифатини давлат томонидан назорат қилишдир;
маҳсулотни, биринчи навбатда мажбурий сертификация қилинадиган озиқ-овқат товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ҳамда экспортга чиқариладиган маҳсулотни синаш ва сертификациялаш ишларини ташкил этиш;
республика стандартларини ва уларга ўзгартишларни тасдиқлаш, давлат рўйхатига олиш, корхона маҳсулоти (хизматлар)га техникавий шартларни, стандартларни ва уларга ўзгартишларни давлат рўйхатига олиш;
ўлчовларнинг ягоналиги ва ишончлилигини, физик катталиклар бирлиги эталонларини тегишли даражада сақлаш за ривожлантиришни таъминлаш;
«Ўздавстандарт» стандартлаш ва метрология марказларини, шунингдек, идоравий метрология хизматларини, синаш марказларини, ўлчов, аналитик, калибрлаш лабораторияларини аккредитациялаш;
стандартлаш, метрология, маҳсулотни синаш ва сертификациялашнинг асосий йўналишларини, истиқболли режаларини ва ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболларини ишлаб чиқиш;
стандартлаш, метрология ва сертификациялаш соҳасида Қонунчилик актларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;
стандартлаш, метрология, маҳсулот сифатини бошқариш, синаш ва сертификациялаш соҳасидаги ютуқларнинг илмий-техникавий тарғиботи;
маҳсулотни давлат йўли билан назорат қилиш ва сертификациялаш натижаларини таҳлил этиш ҳамда шу асосда маҳсулотнинг сифатини ва рақобатдорлигини ошириш ва сифатни таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
«Ўздавстандарт» ташкилотларининг ишлаб чиқариш базасини ривожлантиришнинг, кенгайтириш, қайта қуриш ва техника билан қайта қуроллантириш ва капитал қурилишнинг умумий вазифаларини ҳал этиш учун инвестиция соҳасидаги ягона стратегияни рўёбга чиқариш;
стандартлаш, метрология ва сертификациялаш соҳасида чет эл фирмалари билан ташқи иқтисодий алоқаларнинг ва илмий-техникавий ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш;
стандартлаш, метрология, сифатни бошқариш, маҳсулотни синаш ва сертификациялаш соҳасида илмий ва муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш;
стандартлар ва давлат метрология назорати (давлат назоратининг автоматлаштирилган бошқарув тизими) устидан давлат назоратининг автоматлаштирилган тизимини яратиш;
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар, кооперативларнинг стандартлаш, метрология, маҳсулотни синаш ва сертификациялаш соҳасидаги фаолиятига методик раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш;
параллелизмга ва текширишларнинг бир-бирини такрорлашига йўл қўймаслик мақсадида стандартлар ва давлат метрология назорати устидан давлат назоратини амалга ошираётганда қонунчиликка риоя қилиш масалалари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан биргаликда ҳаракат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. «Ўздавстандарт» ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий фаолиятини ва ривожланиш истиқболини белгилашни «Ўздавстандарт» ташкилотлари томонидан мустақил равишда ишлаб чиқиладиган йиллик ва узоқ муддатли иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режалари, давлат буюртмалари ҳамда «Ўздавстандарт» томонидан ишлаб чиқиладиган биргаликдаги фаолият дастурлари асосида амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «Ўздавстандарт» ўз фаолиятида бевосита вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда ўзаро алоқадорликда иш олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. «Ўздавстандарт» раҳбарияти ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ҳолда ҳимоя қилишни таъминлайди, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий, маҳаллий органларида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик актларига зид бўлмаган бошқа функцияларни бажаради.
11. «Ўздавстандарт» ўз номидан шартномалар тузиши, банк кредитидан фойдаланиши, хорижий банкларнинг тижорат кредитларини жалб этиши, қонунда рухсат этилган ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши мумкин. Шунингдек, у ўз ҳуқуқлари доирасида ҳам республикада, ҳам унинг ташқарисида ватанимиздаги ва хорижий бирлашмалар, корхоналар, фирмалар билан, шунингдек, алоҳида фуқаролар билан ҳар қандай битимлар (ташқи савдо, кредит, вексель битишувлари) ва бошқа юридик актлар тузиши, қимматдор қоғозлар бозорида қатнашиши, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда қўшма корхоналар, шу жумладан, мамлакатимиздаги ва чет эллардаги хорижий фирмалар, кичик корхоналар (фирмалар, марказлар) барпо этиши, бошқа корхоналар (ташкилотлар) билан муносабатларда ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин.
тегишли вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар, илмий-техника жамиятлари, матлубот жамиятлари билан келишган ҳолда мутахассисларни стандартлаш, метрология маҳсулотни синаш ва сертификациялашга жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика вазирликлари, идоралари, уюшмалари, концернлари, корхоналари, ташкилотлари, илмий-техника жамиятлари, матлубот жамиятларидан «Ўздавстандарт» зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни олиш;
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернларнинг масъул ходимларидан, корхоналар ва ташкилотларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий шериклар билан биргаликда очилган қўшма корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг стандартлаш, метрология, маҳсулотни синаш ва сертификациялаш масалалари бўйича ахборотларини тинглаб бориш;
республика халқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган стандартлаш бўйича техника қўмиталари, стандартлаш, метрология, маҳсулотни синаш ва сертификациялаш муаммоларини кўриб чиқувчи муваққат илмий-техника комиссияларини тузиш;
стандартлар, техникавий шартлар ва метрология қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилгунга қадар корхоналарга ва ташкилотларга нисбатан стандартларни, техникавий шартларни ва метрология қоидаларини бузганлик учун собиқ СССРнинг бошқарув органлари томонидан тасдиқланган санкцияларни қўлланиш юзасидан амалдаги ҳуқуқий нормаларга мувофиқ, давлат назорати натижалари бўйича ҳуқуқий чоралар ва иқтисодий санкцияларни қўлланиш;
маҳсулотнинг техникавий даражасини ва сифатини таъминламайдиган ҳамда истеъмолчиларнинг талабларига ва амалдаги қонунчиликка зид бўлган меъёрий-техника ҳужжатларининг амал қилиш муддатини бекор қилиш, чеклаш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарорларни бажариш юзасидан мажбурий қарорлар қабул қилиш.
13. «Ўздавстандарт» захира (суғурта) фондини тузади. Унинг маблағларидан «Ўздавстандарт» Кенгашининг қарорига мувофиқ ўз тасарруфидаги ташкилотларга фоиз олинмайдиган ёки имтиёзли кредит шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш учун фойдаланилади.
тасарруфидаги ташкилотларнинг илмий-техника, ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожлантиришнинг муаммолари ва дастурларини маблағ билан таъминлаш учун мақсадли бадаллари;
тасарруфидаги ташкилотларнинг захира (суғурта) фондини ташкил қилиш учун мақсадли бадаллари. Фонднинг фойдаланилмаган қолдиқлари келгуси йилга ўтказилади ва олиб қўйилмайди;
15. Ташкилотларнинг мақсадли бадаллари ва тўловларининг миқдори, улардан фойдаланиш тартиби «Ўздавстандарт» Кенгаши томонидан белгиланади.
16. «Ўздавстандарт» ўзига қарашли мулк ва воситалардан ўз тасарруфидаги ташкилотлар манфаатлари учун фойдаланади, ҳам республикада, ҳам ундан ташқарида ҳар қандай ҳаракатдаги ва кўчмас мулкни қуриши ва таъмирлаши, сотиб олиши, ажратиб олиши, ижарага олиши ва топшириши, қонунга зид келмайдиган бошқа ишларни амалга ошириши мумкин.
18. Тасарруфдаги ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолияти икки йилда камида бир марта тафтиш қилинади.
19. «Ўздавстандарт»га Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган бош директор бошчилик қилади.
Бош директор ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, «Ўздавстандарт»нинг бош директори томонидан лавозимга тайинланадилар ва озод этиладилар.
Бош директор ва унинг ўринбосарлари зиммасига айни бир вақтда лавозими бўйича Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари вазифаси ҳам юклатилади.
«Ўздавстандарт»нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги стандартлаш, метрология ва сертификациялаш минтақа марказларининг директорлари ўз лавозимига кўра айни бир вақтда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва шаҳар стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Стандартлар ва ўлчов воситаларини давлат йўли билан назорат қилиб бориш топширилган «Ўздавстандарт»нинг бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислари, мансабдор шахслари ўз лавозимига кўра айни бир вақтда стандартлар за ўлчов воситаларини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Стандартлар ва ўлчов воситаларини давлат йўли билан назорат қилувчи мансабдор шахслар давлат назоратчиси ёки «Ўздавстандарт» томонидан белгиланган тартибда давлат текширувчиси сифатида аттестациядан ўтказилиши керак.
тасарруфдаги ташкилотлар билан биргаликда иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг, фан-техника тараққиётининг, кадрлар сиёсатининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ва белгилаш;
Вазирлар Маҳкамасига ва давлат бошқарувининг тегишли органларига «Ўздавстандарт»нинг фаолияти ҳақида белгиланган тартибда ҳисоботлар ва ахборот тақдим этиш;
манфаатдор ташкилотларни жалб этган ҳолда, республика вазирликлари, идоралари, уюшмалари, концернлари, корхоналари, ташкилотлари ва фуқароларининг «Ўздавстандарт» фаолияти ҳамда стандартлар ва метрология қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича шикоятлар ва даъволарини кўриб чиқиш.
21. Тасарруфдаги корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари бош директор томонидан шартнома асосида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
22. «Ўздавстандарт»нинг бош директори ҳузурида маслаҳат органи — Кенгаш тузилади. Унинг вазифаси маҳсулотни стандартлаш, метрология, синаш ва сертификациялашни ривожлантиришнинг энг муҳим муаммоларини кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилишдир.
Кенгаш қарори оддий, кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва қарорлар билан расмийлаштирилади.
Кенгаш иши «Ўздавстандарт» раҳбарияти томонидан тасдиқланган Кенгаш ҳақидаги Низом асосида амалга оширилади.
23. «Ўздавстандарт» ўз тасарруфидаги ташкилотлардан «Ўздавстандарт» функцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган фаолият ҳақида оператив маълумотлар ва даврий ҳисоботлар олади. Тасарруфдаги ташкилотлар белгиланган статистик ва бухгалтерия ҳисоботини тақдим этадилар.
24. «Ўздавстандарт» белгиланган тартибда оператив бухгалтерия ва статистик ҳисоб олиб боради, Вазирлар Маҳкамасига ва тегишли органларга ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича тасдиқланган форма бўйича ва белгиланган муддатларда ҳисобот тузади ва топширади, ҳисоботлар ва балансларнинг ишончлилигини таъминлайди.
25. «Ўздавстандарт»ни қайта ташкил этиш ва тугатиш, белгиланган тартибда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.