Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Санитария жиҳатидан тозалаш ишларини ташкил этиш

3-боб. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун чиқинди қутиларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш

4-боб. Чиқиндиларни тўплаш шохобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш

5-боб. Чиқинди тўплаш шохобчаларини контейнерлар билан таъминлаш

6-боб. Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш

7-боб. Йирик габаритли маиший чиқиндилар

8-боб. Қурилиш чиқиндилари

9-боб. Автотранспорт чиқиндилари

10-боб. Ўсимликлардан ҳосил бўладиган чиқиндиларни тозалашда, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар

11-боб. Суюқ маиший чиқиндилар

12-боб. Хавфли маиший чиқиндилар

13-боб. Қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида тўплаш ва олиб чиқиб кетиш

14-боб. Маиший чиқиндиларни ташишга қўйиладиган асосий талаблар

15-боб. Қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмишга қўйиладиган асосий талаблар

16-боб. Ҳудудларни йил мавсумлари бўйича тозалаш

17-боб. Мазкур қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш

18-боб. Якунловчи қоида

ИЛОВА
Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш схемаси

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республика Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Ҳужжат 04.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3730-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ҳудудларнинг экологик ва санитария ҳолатини яхшилаш, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини ташкил этиш ва белгиланган тартибда зарур даражада сақлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Чиқинди қутилари мазкур қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ, ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан мажбурий тартибда қуйидагиларда ўрнатилади:
11. Чиқинди қутиларини ўрнатиш, ўз вақтида хизмат кўрсатилишини таъминлаш (тозалаш, бўшатиш, ювиш, дезинфекция қилиш ва таъмирлаш) мазкур Қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ, ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
20. Чиқинди тўплаш шохобчалари қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида тўплаш учун мазкур қоидаларнинг 42-бандига мувофиқ, ажратиб турувчи ранглар ва махсус белгилар ҳамда ёзувлар билан маркаланган контейнерлар билан таъминланиши лозим.
Тўпланган барглар махсус ажратилган жойлар ёки компостёрлаш майдонларига олиб чиқилади. Тўпланган баргларни олиб чиқиб кетиш мазкур қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ, ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан ёки шартнома асосида (алоҳида буюртма бўйича) ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Мазкур қоидаларнинг 3, 4 ва 5-боблари талабларини бузиш ҳоллари аниқланганда, мансабдор шахслар қуйидаги таъсир кўрсатиш чораларини кўрадилар:
Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган функциялар назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи органлар билан қўшимча келишувсиз амалга оширилиб, улар бир иш куни давомида хабардор қилинади.
53. Маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга жойлаштирган шахсларни аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, мансабдор шахслар, мазкур қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобига рухсат этилмаган ва тартибсиз чиқиндихоналарни бартараф этиш ёки ҳудудларни тозалаш, шунингдек, чиқиндихона ҳудудини қайта тиклаш бўйича мажбурий кўрсатмалар бериш (икки иш кунидан тўрт иш кунигача бўлган муддат белгилаган ҳолда) ҳуқуқига эгалар.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази