Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 07.03.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини таъминлаш, саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
хавфли ишлаб чиқариш объекти — «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида белгиланган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалар, майдончалар, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш объектлари;
б) хавфли ишлаб чиқариш объектида ушбу Низомга 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича қўлланиладиган техник қурилмалар:
Ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган, экспертизани ўтказишга жалб этилишига тўсқинлик қиладиган ёки уни ўтказиш принципларига риоя этиш имконини бермайдиган ҳолатлардан хабардор бўлган эксперт экспертизани ўтказишда иштирок эта олмайди.
12. Ушбу Низомга 2-иловага* мувофиқ схема бўйича экспертиза ўтказилади ва экспертиза хулосаси берилади.
13. Экспертиза хулосаси экспертиза хулосасини аввал расмийлаштирган эксперт ташкилоти, ушбу ташкилот фаолият кўрсатмаган ҳолларда эса мазкур Низомнинг 2-бобида назарда тутилган тартибда бошқа эксперт ташкилотлари томонидан қайта расмийлаштирилади ҳамда унинг дубликати берилади.
15. Буюртмачи экспертизани амалга ошириш учун эксперт ташкилотига ушбу Низомга 3-иловада* келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилган буюртманомани бевосита, унинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этади. Электрон шаклда тақдим этилган буюртманома электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Дастлабки баҳолашда ушбу Низомга 4-иловада* келтирилган рўйхат бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилади.
22. Эксперт ташкилоти экспертиза объектини баҳолаш учун ушбу Низомга 5-иловада* келтирилган таркибда эксперт гуруҳини шакллантиради.
Протоколда кўрсатилган номувофиқликлар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ўтказилган тадбирлар буюртмачи томонидан ушбу Низомга 7-иловага* мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга эксперт ташкилотига юборилади.
Такрорий экспертиза ушбу Низомнинг 2-бобида кўрсатилган тартибда ўтказилади.
35. Экспертиза хулосалари ушбу Низомга 8-иловада* белгиланган муддатларда берилади.
хавфли ишлаб чиқариш объектларнинг ушбу Низомга 9-иловага* мувофиқ схема бўйича умумлаштирилган варағи.
45. Буюртмачи-юридик шахс қайта ўзгартирилганда, унинг номи ёки юридик манзили ўзгарганда буюртмачи экспертиза хулосасини аввал расмийлаштирган эксперт ташкилотига ушбу Низомга 3-иловада* келтирилган шаклдаги буюртманомани шу Низомга 4-илованинг* 6-бандида қайд этилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг етти иш куни давомида тақдим этиши шарт.
19-банддаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-илова 3-бандининг 3.3-позициясидаги «2.1» рақами «2.2» рақами билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 7-бандидаги «саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й.. 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 73-позицияси чиқариб ташлансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази