Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низом 4-бандининг тўққизинчи хатбошисидаги «нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ органлари архивлари мудирларига» сўзлари «идоравий нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ органлари идоравий архивлари мудирларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида» 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 29-модда) 6-бандида:
«51 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига»;
«34 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ташкил қилинадиган ғазначилик шахсий ҳисобварағига йўналтирилади ва фақат ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар, уларнинг ходимларини узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ тўлаш ва мартаба даражалари учун қўшимчаларига, шунингдек, уларни моддий рағбатлантириш (лавозим маошининг ва мукофотларнинг 100 фоизи миқдоригача шахсий устамалар) тадбирларига сарфланади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 29-модда):
«туман (шаҳар) ҳокимликларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва никоҳ уйлари фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга ошириш, оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни қайд этиш ҳамда тарғибот ва маърифат чораларини кўриш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш»;
«оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича чора-тадбирларни кўриш бўйича амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш ҳамда назоратини олиб бориш»;
«фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва никоҳ уйлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади) фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, туғилиш ва никоҳни қайд этиш, тарғибот ишларини олиб бориш»;
тўртинчи хатбошидаги «раҳбарлари ва мутахассисларини» сўзларидан кейин «шунингдек ФҲДЁ бўлимлари ходимларини» сўзлари қўшилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «бошқарув кадрлари» сўзларидан кейин «ФҲДЁ бўлимлари ходимлари» сўзлари қўшилсин;
«фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва никоҳ уйлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади) фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, туғилиш ва никоҳни қайд этиш, тарғибот ишларини олиб бориш»;
тўртинчи хатбошидаги «раҳбарлари ва мутахассисларини» сўзларидан кейин «шунингдек ФҲДЁ бўлимлари ходимларини» сўзлари қўшилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «бошқарув кадрлари» сўзларидан кейин «ФҲДЁ бўлимлари ходимлари» сўзлари қўшилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларида:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисида, 60-банднинг иккинчи хатбошисида, 71-бандда, 94-банднинг иккинчи хатбошисида, 131-банднинг учинчи хатбошисида, 135-бандда, 139-банднинг учинчи хатбошисида, 143-банднинг учинчи хатбошисида, 144-банднинг учинчи хатбошисида, 154, 171, 182-бандларда, 193-банднинг иккинчи хатбошисида, 198-банднинг еттинчи хатбошисида, 199-банднинг биринчи хатбошисида, 208, 209, 213, 216-бандларда, 222-банднинг биринчи хатбошисида, 229-банддаги «ФҲДЁ архиви» сўзлари тегишли келишикдаги «идоравий ФҲДЁ архиви» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 159-банднинг иккинчи хатбошисида, XIV-бобнинг номида, 210 — 212, 215, 217, 218-бандлардаги «ФҲДЁ органи архиви» сўзлари тегишли келишикдаги «ФҲДЁ органи идоравий архиви» сўзлари билан алмаштирилсин;
«205. Туманлар (шаҳарлар) даги ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари идоравий архивлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари идоравий архивлари деб аталади) ҳамда Агентлик бошқармалари идоравий ФҲДЁ архивлари ФҲДЁ органларининг идоравий архиви ҳисобланади.
ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари идоравий архивлари тегишли туман (шаҳар) ҳудудида тузилган далолатнома ёзувларининг биринчи нусхаларидан иборат бўлган дафтарлардан ташкил топади»;
г) 207-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «уйлари архивларида» ва «уйлари архивлари» сўзлари тегишлича «уйлари идоравий архивларида» ва «уйлари идоравий архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«220. ФҲДЁ органи идоравий архивларида далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари уларнинг тузилган кунидан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади. Бу муддат тугагач, далолатнома ёзувлари дафтарлари Агентлик бошқармаларининг идоравий ФҲДЁ архивларига топширилади.
221. Агентлик бошқармаларининг идоравий ФҲДЁ архивлари далолатнома ёзувларининг ҳар иккала нусхаларини бир-бири билан солиштириб, зарурий ўзгартиришлар, тузатишлар, қўшимчалар ва белгилар киритадилар, фойдаланишга яроқсиз ҳолдаги далолатнома ёзувларини алмаштирадилар, белгиланган тартибда расмийлаштирадилар ва уларни доимий сақлаш учун давлат архивига топширадилар».
«223. Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу ёзувнинг иккинчи нусхаси сақланаётган Агентлик бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архиви томонидан тегишли ФҲДЁ бўлимига ёки никоҳ уйига далолатнома ёзувининг нусхаси ёки ундан кўчирма юборилади.
Зарурият бўлганда, Агентлик бошқармасининг ушбу идоравий ФҲДЁ архиви мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ушбу далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритади ҳамда бу ҳақда тегишли ФҲДЁ бўлими ёки никоҳ уйи идоравий архивига хабарнома юборади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 09/20/156/0317-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)