Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнат фаолиятини амалга оширувчи айрим алоҳида тоифадаги пенсионерларга мақбул шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5291-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:
19-банддаги «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг унитар корхоналари (нефть базалари) ҳар ойда 27-кундан» сўзлари «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамиятининг «Нефтбаза» МЧЖлари ҳар ойда 10-кундан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги Низомда:
«13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Жамғарма билан ахборот алмашинувини, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон ҳамкорликни амалга оширади ва Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига:
Жамғармага ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар кесимидаги мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар турлари бўйича (боқиманда) қарздорлик тўғрисидаги тезкор ҳисоботни;
юридик шахслар томонидан чораклик ва йиллик ҳисобот тақдим этилгандан кейин 25 кун мобайнида мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш тўғрисидаги ҳисоботни вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар бўйича тақдим этади.».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 89-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2022 й., 09/22/89/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 661-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/661/0937-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон)